Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

SHaхs shakllanishida mafkuraning ahamiyati



Mafkuraviy хavfsizlik шахс, миллат, жамият, давлатнинг хилма-хил шаклларда намоён бўладиган мафкуравий тажовузлар турли мафкуравий марказларнинг бузғyнчилик таъсиридан ҳимояланганлик даражасини тавсифловчи тушунча. Донишманд Афлотун “Протагор” асарида Суқротнинг қуйидаги ҳикматини келтиради: “Егулик сотиб олишдан кўра билим олиш кўп жидду-жаҳдни талаб қилади. Чунки егуликларни сотиб олиш, сақлаш, зарарли ёки зарарсиз эканлигини аниқлаш ва қачон ейиш мумкинлигини билиш у қадар кўп куч талаб қилмайди. Бироқ, билимни дарҳол мияга жойлаб олиб бўлмайди, у қалбга беихтиёр кириб келади ва хаёлингда аста-секин тасаввур ҳосил қилади”. Шу маънода мафкуравий хавфсизликка эришиш – бу билим олиш сингари тинимсиз меҳнат, интилиш ва саъй-ҳаракат ҳосиласидир. Бирор егулик аввал тайёрланиб, кейин тановул қилинганидек мафкуравий хавфсизликка эришиш учун аввал унинг асослари англаб олиниши керак.

Мафкуравий хавфсизлик ни таъминлаш деганда, жамият маънавий ҳаётида бўшлиқ пайдо бўлишининг олдини олиш, ўзининг пировард мақсадларига мос ва yнгa хизмат қиладииган ғоялар тизимини шакллантириш, уни муттасил мустаҳкамлаб бориш, фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришдек жараёнлар назарда тутилади. Мафкуравий хавфсизлик ташқи ва ички омиллар ўз таъсирини ўткaзиб туради. Бугунги кунда, турли хил мафкура марказлари ва полигонларининг Ўзбекистонда янги жамият қуришга тўсқинлик қилиш учун ғaразли ниятларига эришишда мамлакатимиз фуқароларидан «қурол» сифатида фойдаланишга интилишларида мафкуравий хавфсизлик учун реал ташқи таҳдидлар мавжудлигини кўрамиз. Шунингдек, қўшни давлатлардаги терроризм, диний экстремизм ва мавжуд сиёсий беқарорлик ҳам мамлакатимиз мафкуравий хавфсизлиги га ўз таъсирини ўтказади. Ўзбекистон Республикасида миллий хавфсизликни таъминловчи ички омил - жамиятнинг сиёсий-ижтимоий, ахлоқий ва маънавий салоҳиятидир. Бундан ташқари, мафкуравий хавфсизлик халқимизнинг асрий анъаналари, тили, дини, маънавияти ва миллий ривожланишига хизмат қилувчи умуминсоний қадриятларга асосланади. Шунингдек, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва уюшмалари, маданий-маърифий муассасалар томонидан амалга оширилаётган тарбиявий ишлар, маънавий-маърифий тадбирлар тизими мафкуравий хавфсизлик ни таъминлашнинг зарурий шартидир. Мамлакатимиз мафкуравий хавфсизлиги илмий асосланган ижтимоий сиёсатга, маданиятга, жамиятнинг маънавий етуклиги ва демократиялашувига узвий равишда амалга ошириладиган ғоявий тарбияга таянади. Жамият, давлат ва шахс мафкуравий хавфсизлик ни таъминлаш - давлат сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади.

Mafkuralarning ijtimoiy borliqqa faol ta’siri.

Ijtimoiy taraqqiyot omillari tizimida mafkuraning o’rni.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1442 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.007 с)...