Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Mustaxkamlash uhun savollar. 2 страница



“Мафкура соҳасида бўшлиқ, ваккум бўлмайди. Ўзбекистон халқларининг дунёқараши, маънавий ва сиёсий маданиятининг энг илғор анъаналари асосида ишлаб чиқилаётган миллий мустақиллик мафкураси индивидуализмнинг вайрон қилувчи таъсирига қаршилик кўрсатишга қодир. Мафкуравий иш, мустақиллик, юксак маънавият, ахлоқийлик, маданият ғояларини тарғиб қилиш ўткинчи ҳолга айланиб кетмаслиги керак”[47], дейди Президентимиз И.Каримов.

Давлатимиз раҳбарининг маънавий-мафкуравий соҳадаги назарий ва амалий масалалар чуқур таҳлил этилган “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.[48]

Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият олдига қўйган мақсадлар билан муштараклиги – xususida aytish mumkinki, hаётий кузатишлар, баъзан зиёлиларимиз ўртасида ҳам бизга миллий ғоя, миллий мафкура нима учун, ким учун керак, унинг маъно-моҳияти нимадан иборат, деган муҳим масалага яна бир бор ойдинлик киритиш зарурати мавжуд. Бунда, яъни миллий ғояда Ўзбекистон халқининг мамлакатимиз ривожида белгилаб олган асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси мужассамлашган.

Биринчидан, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият, албатта ўз миллий ғоя ва мафкурасига суяниши ва таяниши зарурлиги билан боғлиқ.

Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «давлат тизими, уни бошқариш ва олиб борилаётган сиёсат аввало аниқ ва равшан ифодаланган мафкура асосига қурилмоғи лозим. Яъни, олдин давлат қурилиши ва ундан кейин мафкура пайдо бўлиши ўзи ғайритабиий ҳол. Буни яхши англаб олишимиз лозим. Яъни, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади»1. Демак, ўз миллий ғоясига таянмаган жамият инқирозга дучор бўлиши, ўз йўлини йўқотиб қўйиши муқаррар.

Иккинчидан, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси сифатида шунинг учун ҳам зарурки, одамлар онгини, тафаккурини ўзгартирмасдан туриб, кўзланган олий мақсад – озод ва обод жамиятни, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиб бўлмайди. Бунинг учун эса, одамлар муайян ғояга ишониши ва таяниши зарур. Бу жараён ўз-ўзидан ҳаракатга келмайди, албатта. Негаки, кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканига ишонтирмоқ учун, аввало, мазкур ғоянинг тўғри, ҳаётий ва илғор эканлигига ишонтириш зарур. Ишонтирмоқ учун унинг илмий ва ҳаётийлигига алоҳида эътибор қаратиш билан бирга миллий ғоянинг ўзи мамлакатимиз халқининг асосий мақсад ва муддаолари ҳамда манфаатларини ифодалаши керак.

Учинчидан, миллий ғоянинг зарурлиги миллатнинг ўзлигини тўла англаш жараёни билан боғлиқ. Негаки, миллат ўзлигини тўла англамас экан, бирон-бир буюк ўзгаришлар қилиб бўлмайди. Миллий ўз-ўзини англаш у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кетишига эмас, балки ўзлигини англаган миллатларнинг маърифатлашган ҳамкорликларининг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилади. Ана шундай ўта мураккаб вазиятда миллий ўзликни англашда миллий ғояга асосий таянч куч, илмий-назарий ва амалий дастур сифатида ҳар бир инсоннинг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмаларига кириб бориш орқали унинг қалби ҳамда онгига таъсир кўрсатади. Бу миллий ғоянинг халқ ҳаётига яқин, унга бевосита дахлдор эканлигини таъкидлаш лозимдир.

Тўртинчидан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда миллий ғоянинг зарурлиги яна бир муҳим ҳолат билан яъни бугун бизнинг тарихий ўзгаришлар даврида тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муносабатларига асосланган демократик тузумга ўтиш шароитида яшаётганлигимиздан келиб чиқмоқда. Бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур таҳлил қилган мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай хулосага келади: «Бу ўтиш даври ўзига хос, жуда катта ғов ва тўсиқларга дуч келиши, қаттиқ курашлар орқали кечиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизни мана шу даврда янги уфқлар сари бошлаш, даъват қилишда мақсадларимиз аниқ бўлиши керак. Бундай мақсадларга эса аввало чуқур ўйланган ва пухта ишланган мафкура асосида етишиш мумкин»1. Демак, миллий ғоя мустақилликни мустаҳкамлаш ғоясининг ўзаги бўлган - танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри адолатли ва ҳаққоний эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш орқали уларни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади

Биз эртанги кунга-келажакка томон кўзни юмиб, тахминларга асоаланиб, таваккалчасига иш тутиб бора олмаймиз. Кишилар ҳозирданоқ биз қайси йўлдан борамиз, ижтимоий- иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг қандай шаклини яратамиз, ўз тарихий тажрибамизнинг, жаҳон тараққиёти сабоқларининг қайси жиҳатларидан фойдаланамиз, келажакда Ўзбекистонни қандай қилиб буюк давлатга айлантирамиз, мустақиллик муаммоларни ҳал этиш учун нималарга эътиборимизни қаратишимиз керак, деган ўнлаб, юзлаб саволларга жавоб топмоқлари зарур. Агар халқимизни, миллатимизни қизиқтириб келаётган барча саволларга ҳозирданоқ аниқ, илмий асосланган жавоблар, муҳим йўл-йўриқлар бўлмаса, одамлар бунга қатъий ишонтирилмаса, амалий фаолиятимизда хато кетидан хатоликларга йўл қўяверамиз. Бу кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.Ана шундай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаслиги учун халқ оммасини умумий мақсад сари якдиллик билан ҳакракатга даъват этадиган янги мафкура яратилмоғи керак.

Мафкура аҳамияти яна шундан иборатки, у жамиятимизнинг ривожланиши, олға томон ҳаракат қилишини осонлаштиради, миллатни, барча фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.

Миллий мафкура бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ҳис- туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорини, куч-қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган буюк ғоявий кучдир.

«Ғоя» ва «мафкура»нинг, «ягона ҳукмрон мафкура» тушунчасидан фарқи - d арҳақиқат, мустақилликгача бўлган даврда, фалсафий адабиётларда умуминсоний ғояларни ижтимоий ҳодиса сифатида тадқиқ қилиш муайян манфаатлар доирасида чекланиб қолган бўлиб, уни зўрлаб синфийлаштириш тенденцияси устувор эди, Яъни, ижтимоий тараққиёт мезонларига синфий—партиявий позициядан ёндошилиб, унинг амалий натижалари ҳамда ижобийлик мезони, фақатгина жамият сиёсий тизимининг манфаатлари билан боғланган эди. Ваҳоланки, ҳар қандай ғоя, шу жумладан миллий мафкура ҳам, айрим ижтимоий гуруҳларнинггина манфаатларига асосланса, жамиятнинг барқарор тараққиёти омилига, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг ҳаракатлантирувчи мотивига ва кучига айлана олмайди.

«Мафкура бўлмаса ҳар қайси давлат ва жамият, қолаверса, хар қайси инсон ўз йулини йўқотиши муқаррар»лиги aniq, chunki o’зининг ҳаётини, олдига қўйган мақсадларини аниқ тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ҳеч бир даврда миллий ғоя ва миллий мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди. Мафкура бўлмаса, ҳар қайси давлат ва жамият, қолаверса, ҳар қайси инсон ўз йўлини йўқотиши муқаррар.

Мустақиллик туфайли бошланган тарихий тараққиёт йўлидан оғишмай олға ривожланиб бораётган Ўзбекистон Республикаси олдида эндиликда бир қанча муҳим вазифа ва муаммолар турибди. Ана шулардан бири миллий мафкурани яратиш, уни халқ орасида жадал кенг ёйишдан иборат.

Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган дастлабки кунларида - эски мафкурадан бутунлай воз кечилаётган, янги мафкура эса ҳали ишлаб чиқилмаган, илмий асослаб берилмаган кезларда, маънавият соҳасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам янги миллий ғоя, миллий мафкурани яратиш зарурати кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Республика Олий Кенгаши ўн иккинчи сессиясида сўзлаган нутқида: «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу миллий мафкурани яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир»,- деган эди.

Жамиятда мафкуравий бўшлиққа йул қўйиб бўлмаслик тўғрисида янгича конtsепtsиянинг ишлаб чиқилиши (И.А.Каримов). Bilamizki, mафкуравий бўшлиқ жамият, давлат ва меҳнат жамоаларида вужудга келган вазият, ижтимоий муҳит тарбиявий - мафкуравий ишларнинг заифлашиб қолиши. Бундай шароитда фуқаролар онги ва фаолиятида турли миш-мишлар, сафсаталар устиворлик қила бошлайди. Кишилар хатти-ҳаракатини бўшанглик, лоқайдлик, бефарқлик эгаллаб олади. Руҳиятда ҳеч нарса аралашмаслик кайфияти устун келади. Қаерда шундай ҳолат юз берса, ўша ерда мафкуравий бўшлиқ ҳукмрон бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов огоҳлантирганидек, “... шундай ҳолат юз берган тақдирда бўш қолган мафкура майдонидан бизга бегона, орзу-интилишларимизга мутлақо ёт ғоялар ўрин эгаллашга уриниши шубҳасиз” (И.А.Каримов. Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишонишдир. Тошкент, 2000, 7-бет). Шунинг учун ҳам фуқаролар онги ва фаолиятида мафкуравий бўшлиқ нинг содир бўлишига йўл қўйиш асло мумкин эмас. Бугун ҳеч кимга сир эмас, фуқаролар ҳулқ - атворида хатти-ҳаракатида “рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ножўя хатти-ҳаракатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлмоқда” (И.А.Каримов. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Тошкент, 2000, 8-бет).

Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият ҳаётига таъсири – xususida aytish mumkinki g’ояларнинг жамиятга таъсир йўналишлари ва характерини белгилаш учун, уларни махсус билиш объекти сифатида олиб қарашнинг аҳамияти жуда катта. Хусусан, ғояларнинг моҳиятини ўрганишда, назарий билимлар ва амалий фаолиятлар самарадорлигини ошириш - биринчидан, умуминсоний ва миллий маънавий маданиятнинг муштараклашган ифодаси бўлган ғояларни структуравий-функционал ўрганувчи махсус фан - идеологияни ривожлантириш; иккинчидан, ғоявий-мафкуравий муносабатларни ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишда ижтимоий-сиёсий идеологияларнинг илмий усуллари ҳамда воситалари уйғунлашувини таъминлаш; учинчидан, ғоявий-мафкуравий муносабатларнинг турли тарихий шаклларини ва муқобил йўналишларини, илмий-назарий билиш асосида мувофиқлаштиришга боғлиқ бўлади.

Ғоя ва мафкуралар мазмунини назарий билиш-ижтимоий муносабатларнинг турли даражаларда: кундалик амалий урф-одатлар, анъаналар, ёки мураккаб ижтимоий-сиёсий маданиятга асосланган тизимлар тарзида намоён бўлишини илмий изоҳлашдан иборат. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларини илмий идеология асосида ташкил қилиш учун: биринчидан, миллий доирадаги моддий ва маънавий, назарий ва амалий фаолият йўналишларининг умуминсоний манфаатлар асосида боғланишни; иккинчидан, уларнинг ўзаро муносабатларини ташкил қилиш ва бошқаришда умуминсоний ғоялар мажмуасининг миллий доирадаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсир ролини кўрсатишни; учинчидан, миллий ғоя ривожланишига дифференциаллашган тарзда ёндошган ҳолда, алоҳида таъсир кўрсатадиган: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маъмурий омилларнинг аҳамиятини белгилашни; тўртинчидан, ижтимоий ғояларнинг миллий ва умуминсоний хусусиятларини жамиятнинг аниқ ривожланиш даражалари билан боғлаб ифодалаш лозим.

Жамият мафкурасининг халқни халқ, миллатни миллат этишдаги ўрни xususida Президентимиз Ислом Каримов «Тафаккур» журнали Бош муҳаррирининг саволларига жавоблари «Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат этсин» асарида жамият мафкурасига қуйидагича таъриф беради. «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан» [49].

Ijtimоiy tarakkiyot – gоya va mafkuralar tariхidir. Еr yuzida dastlabki оdamzоd paydо bulib, uning urug, jamоa yoki хalk fatida shakllanishi ruy bеrgan dastlabki davrlardayok ularni birlashtirib turadigan umumiy gоya va mafkuraga eхtiyoj tugildi. Islоm Karimоv ta’kidlaganidеk «Mafkura jamiyatda yashaydigan оdamlarning хayot mazmunini, ularning intilishlarini uzida mujassamlashtiradi». (Milliy istiklоl mafkura –хalk e’tikоdi va buyuk kеlajakka ishоnchdir. «Fidоkоr» gazеta, 2000 yil, 8 iyul)

Миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги энг аввало, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун зарурдир. Унинг зарурати қуйидаги мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

- олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга, яъни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш;

- эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш;

- ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

- узоқ даврлар мобайнида одамлар онгида ҳукмрон бўлган бегона ва ёт ғояларнинг янада қайтадан тикланишига йўл қўймаслик;

- халқимиз табиатига зид бўлган ўзга ғоялардан, айниқса ёш авлодни ҳимоя қилиш;

- ҳар қандай тажовузкор ғояларга қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш заруратининг мустақилликни мустаҳкамлашдаги ўрнини англаш орқали ҳаракат дастурига эга бўлиш;

- мустақил давлатимизнинг ҳар бир фуқаросида Ватан тақдири учун маъсуллик туйғуси бўлиши учун ҳам зарур.

Мустақилликнинг тақдири, Ўзбекистоннинг келажаги, биринчи навбатда ва асосан, одамларга, уларнинг амалий фаолиятига, ахлоқий баркамоллигига, ғоявий-сиёсий етуклик даражасига, миллий ўзлигини қанчалик чуқур ва мукаммал англаб олишларига бевосита боғлиқ. Мафкурасиз оммани жамият тараққиётини, мустақиллик билан боғлиқ бўлган улкан вазифаларни бажаришга сафарбар этиш мумкин эмас. Инсоннинг фаолияти унинг илғор мафкурага қатъий амал ва эътиқод қилишига боғлиқ.

«Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йқотиши муқаррар. қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин». Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин.

И.А.Каримов

Ислом Каримов жамият мафкурасини қандай тушунасиз, деган саволга қуйидагича жавоб берди: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишига қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан». Прездентимиз таъкидлаганидек, миллий ғоя, миллий мафкура қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) миллий ўзлигимизни, анъаналаримизни, халқимизнинг орзу-умидларини, жамиятимиз олдида турган мақсад ва вазифаларини қамраб олиши керак; 2) жамиятимизда истиқомат қилувчи барча кишиларнинг ягона миллий байроқ атрофида бирлаштириб, уларни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ғоя бўлиши керак; 3) миллатчилик, бошқа халқларни менсимаслик кайфиятидан холи бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин, ҳурмат ва иззат қозонишида пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор; 4) кишиларни, авваломбор ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл- юртга садоқат руҳида тарбиялашга мададкор бўлиши зарур; 5) Ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кун ва келажагини боғлайдиган жаҳон ҳамжамиятига, умумбашарий ютуқларга элтувчи ғоя бўлиши керак.

Ғоя ва мафкура - турли жамиятларнинг ўзига хос тараққиёт йулига таянган ҳолда узлуксиз ривожланиш омили ekanligi iжтимоий-сиёсий муҳитнинг жамият ғояси, мафкураси шаклланишига ёки ғоя ва мафкураларнинг жамият тараққиётига таъсирини ўрганишда объектив ва субъектив омиллар, тарихий шарт-шароитлар, имкониятлар бирлиги асосида ёндошиш - идеологиянинг фан сифатида комплекслигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам бундай таҳлил мафкураларнинг вужудга келишини, мавжудлик хусусиятларини ва ривожланиш истиқболларини муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда кўрсатиш учун зарур бўлган илмий-методологик тамойил бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мафкураларни конкрет жамиятларнинг (жуғрофий, этнографик, демографик ва бошқа ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги) ривожланиш хусусиятлари ва даражалари ҳамда миллий менталитет билан боғлаб таҳлил қилиш зарурияти миллий идеологияни тақозо қилади.

3. Jamiyat va tsivilizatsiyalar rivojiga ulkan ta’sir ko’rsatgan g’oyalar va mafkuralar.

Жамият ва tsивилизаtsиялар ривожига улкан таъсир кўрсатган ғоялар ва мафкуралар – xususida aytish mumkinki, tsивилизация инсоният жамият тараққиётининг жаҳон миқёсидаги давлатлар шаклланиши билан бошланган ривожланишининг янги босқичи эди.Унинг юқорида кўрсатиб олинган белгилар ҳамма даврларда ҳам ғоя ва мафкура билан боғлиқ равишда мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Ҳозирга қадар мавжуд бўлган тамаддуннинг тарихий шакллари деганда қуйидагилар назарда тутилади:

а) Антик давр цивилизацияси. Бу давр давлатларнинг шаклланиши ва тараққиёти билан бевосита боғлиқ.

б) Ўрта асрлар даври цивилизацияси. Бунда айниқса, ғарбий Европа мамлакатларида диний ғоялар давлат мафкураси даражасига кўтарилганлиги ҳамда Европа дунёсига хос бўлган мамлакатлар христианлик динининг бошқа давлатлар бошқаруви асосий омилига айланганлиги билан характерланади.

в) ХVIII-асрдан бошланган ХХ-асргача давом этган капитализм жамиятининг тараққиётидан иборат бўлган цивилизация. Бунда ҳунармандчилик ва манфактура саноатининг ўрнига Янги техникага асосланган йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналари вужудга кела бошлади. Пул-товар муносабатлари беқиёс ривожланди. Қудратли мамлакатлар қўз имкониятларини янада кенгайтириш учун заиф мамлакатларни тобе қила бошладилар ва шу орқали мустамлакачилик тузуми пайдо бўлди. (Мас:Англия Ҳиндистон устидан, Франция Африка мамлакатлари устидан ҳукмронлиги)

д) ХХ- аср охири ХХI бошларида инсоният тараққиёти янги бир босқичга кўтарилган цивилизация даври. Бу даврда мустамлакачилик сиёсатига қарши миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши миқёсида мавжуд бўлган икки тизим орасидаги қарама – қаршиликни емирилиши жаҳон жўғрофий ҳаритасида демократия йўлини танлаб олган мустақил давлатларнинг пайдо бўлгани билан характерланади.

Юқорида кўрилган янги давр цивилизациясини жаҳон миқёсида илгари сурилаётган фикрлар ғоялар ва мафкуралар ижтимоий тараққиётга таъсири бениҳоя ошганлигидадир. Бугунги фан тамаддун жараёнларига цивилизациянинг ўзига, турлича ёндашади ва улрни ҳар хил талқин этади. Улардан айримлари ҳақида фикр юритайлик. Улар бизнинг назаримизда алоҳида эътиборга сазовор. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, тарихда ўтган ёки ҳозирги кундаги бирталай олимлар бизнинг тасаввуримиздан кўра бошқача тамаддунларни ёки ўзга омилларни ажратиб кўрсатишади. Мас., рус тарихчиси Владимир Ламанский бундан юз йилдан олдинги даврдаги ҳамжамиятни «ҳозирги олам», «келажак олам» ва «ўтмиш дунё» деб учга бўлган. В.Ламанский Осиёдаги кўплаб тамаддунларни, улар ХVII- асрдан бошлаб Ғарб ва Россия босқини натижасида аста-секин заволга юз тута бошлаганлигини назарда тутиб, «ўтмиш дунё»сига мансуб деб ҳисоблаган эди. «Ҳозирги олам» юксак тамаддунни бошдан кечираётган Европа жамиятидир. Унинг энг юксак чўққиси ХХ- асрнинг дастлабки йилларида бошланган. Муаллифнинг фикрига кўра «келажак олам»ни Евроосиё мамлакатлар, ҳусусан, ўзагини рус жамияти ташкил этадиган юноний славений олам ва океан дунёси билан бирга Шимолий Америка штатлари ташкил этади. Чамаси футуралогия фаразлари қисман тасдиқларини топди. Хусусан, унинг АҚШ га доир фикралри тўғри бўлиб чиқди.Унинг бошқа фаразлари эса исботини топмади. Айниқса унинг «ўтмиш дунё» тўғрисидаги қарашларини дунёнинг манзараси бутунлай рад этмоқда. Ўзингиз ўйланг, Япония ва Хитой каби тараққий топган давлатлар мислолида бугунги Осиёни «ўтмиш дунё»га қиёслаб бўладими?

Ҳозирги замон Россия таниқли тадқиқотчиларидан бири А. И.Неклессаннинг мулоҳазалари ҳам диққтатга сазовордир. У ўзига геостратегик тизим яратиб, бугунги дунёни муайян ҳудуд оламларига бўлиб чиқади. Унинг фикрига кўра дунё Атлантик олам, асосан Осиё Тинч океани малакатларини бирлаштирувчи Тинч Океани, Ҳинд океан ва Евроосиёдан иборат. Ҳозирги замон ҳитой файласуфи Чжан Шоохуя заминни вайрон бўлишидан сақлаб қоладиган келгуси юз йиллик тамаддунни яратишга ҳаракат қилмоқда. У асосламоқчи бўлаётган тамаддун уч асосий унсурдан ташкил топади: фалсафий ғоя, эълон қилинадиган қадрият-ғоялар ҳамда ушбу лойиҳада назарда тутиладиган баъзи маънавий соҳалар.Хитой файласуфи бундай ёндашувни ишлаб чиқар экан, келгуси аср тамаддунини «барча нарсаларнинг бирлиги» деган фалсафий ғоя «башариятнинг бирлиги» деган қадрият -ғоя ва «само ва инсон бирлиги»манавий соҳаси ташкил этади дея талқин этади.

Цивилизация маданий ва манавий ривожланишнинг маҳсули сифатида вужудга келган. Цивилизациялашган тараққиётгина миллий маданий равнақ учун кенг имконият яратади. Миллий маданият цивилизациянинг асосий таркибий қисмлардан биридир. Миллий маданиятдан узилиб қолган цивилизация охир оқибатда инқирозга махкум бўлган. Масалан, хозир йўқолиб кетган америкадаги мая циивилизацияси бунга мисол бўлади. Улардан бугун юздан ортиқ шаҳар вайроналари қолган. Бунга тарихдан янада кўплаб мисоллар келтириш мумкин.Цивилизациянинг тарихий шакллари. Цивилизациялар ўз шаклига кўра: Шарқ ва Ғарб, христиан ва мусулмон, ҳудудий ва жаҳон цивилизацияси кабилардан иборат. Шарқ цивилазиясининг қуйидаги ўзига хос муҳим хусусиятларини кўрсатиш мумкин:

- Шарқдаги барча дунёвий, диний, фалсафий таълимотлар табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, сабр-тоқатлиликни тарғиб этган.

- Одамлар орасида бағрикенглик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳи кучли бўлган.

- Миллий қадриятлар ва анъаналар эъзозланган.

Маданият билан цивилизация узвий алоқада бўлади. Цивилизация инсон ва жамиятнинг маданий ўзгартирувчилик фаолиятини моддий ифодасига тегишли шакллар ва турларнинг мажмуи. Шунинг учун ҳам инсон ва жамиятнинг моддий, маънавий, бадиий соҳаларида ўзгартирувчилик фаолияти цивилизациянинг ҳал қилувчи белгисидир. «Цивилизация ижтимоий тараққиётнинг шундай бир босқичидирки - деб таъкидлаган эди Ф.Энгельс- бу босқичда меҳнат тақсимоти ундан келиб чиқадиган ва айрим шахслар ўртасида бўладиган айирбошлаш ҳамда бу икки жараённи бирлаштирадиган товар ишлаб чиқариш тўла ривожланиб илгариги бутун жамиятда ўзгариш ясайди».

Цивилизация тушунчаси қатъий маънода инсон ўзгартирувчилик фаоллиятининг натижаларини ифодалайди. Бу натижалар фақат оддий неъматлар инсоният жамиятининг яшаш асосларини барпо этишдан иборат эмас. Илмий билимлар, фалсафий таълимотлар, ғоялар ижтимоий харакатлар орқали моддийлашиши реал кучга маданий омилга ўзгартириш воситасига айтилади.Цивилизациянинг хилма-хил турлари мавжуд буларга қадимги цивилизация, Ғарб ва Шарқ мамлакатлари цивилизациялари, ҳозирги жаҳон цивилизацияси ва бошқа шу кабилар мисол бўлади. Ҳозирги шароитда жаҳонда цивилизация ноз-неъматларни яратувчи, улардан фойдаланувчи сифатидаги роли ва аҳамияти ошиб бормоқда.

Кишилик жамиятида ривожланишнинг муайян босқичини ишлаб чиқариш усулини англатадиган жамиятни ўтмишдан келажак томон тўхтовсиз илгарилаб боришини билдирадиган ижтимоий-иқтисодий формацияни цивилизация билан ўзаро тенглаштириш ҳам қарама –қарши қўйиш ҳам материалистик фалсафий қарашга зиддир.

Ҳозирги пайтда жаҳон тараққиёти ўзига хос янги даврга қадам қўйди. Бу даврнинг ўзига хос, олдинги пайтлардан фарқ қиладиган аломатлари, характерли белгилари бор. Булар қуйидагилардан иборат:

Ер юзидаги давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва хамкорликнинг юксалиб бориши жаҳон тараққиёти ҳозирги босқичининг ўзига хос хусусиятларидир. Бошқача айтганда, кенг қамровли интеграция- (лотинча сўз бўлиб, тўлдириш, яқинлашиш маъносида ишлатилади) бу ҳозирги оламшумул жараён бўлиб, ҳар бир халқ ва давлатнинг порлоқ истиқболи умуминсоний цивилизация йўлидаги барча, куч-ҳаракатларини бирлаштиришга кўмаклашади.

Маълумки, асримизнинг бир неча ўн йилликлари мобайнида Европа билан Осиё малакатлари, Ғарб билан Шарқ, капиталистик тузум билан жаҳон социализм тузуми бир-бирига душманлик нуқтаи назаридан қараб келди.

Ҳозирги пайтда жаҳонда шундай бир вазият вужуга келдики, дунёдаги кўпчилик мамлакатлар ва халқлар ўзларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий тараққиёт даражаларининг хар-хиллиги, ривожланишнинг турлича босқичларида эканликлари, ҳатто мафкуравий қарашлардаги фарқларга қарамасдан ўзаро яқинлашмоқдалар. Ҳозирги пайтда ўтмишдаги ўзаро душманлик ва ихтилофлар сиёсатидан ҳамкорликка ўтиш амалга оширилмоқда.

Давлатлар ва халқлар ўртасида яқинлашув жараёнлари ва ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида икки томонлама ва кўп томонлама ўзаро битимлар ва мажбуриятлар қабул қилиниб турибди. «Жаҳон миқёсидаги умумий тараққиёт, одамлар дунёқарашиниг ўзгариши, коммуникация юксалиши, ҳалқаро муносабатларнинг ривожланиши ва уларнинг одамзод ҳаётига таъсири давлатлар ва халқлар ўртасида ўзаро бирлашиш, интилишни кучайтирмоқда. Айни вақтда миллий хусусиятлар ва анъаналарни, сиёсий ва маънавий меросни сақлаб қолиш тамойиллари ҳам яққол сезилмоқда»,-деб ёзади И.А.Каримов «Ўзбекистонинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллири» асарида.

Ҳозирги замон тарихий жараёнларинг асосий белгиларидан яна бири- дунёдаги аксарият мамлакатларнинг, ҳусусан, яқинда мустақилликка эришган давлатларнинг энг кучли, энг катта халқаро банклар, нуфузли халқаро ташкилотларга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириб, куч- ғайратлари ва иқтисодий имкониятларини умумий мақсадлари йўлида бирлаштираётганликларидадир. Буни Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси мисолида кўриш мумкин. Қисқа вақт ичида Республикамиз кўпгина нуфузли ҳалқаро ташкилотларга, ҳусусан БМТга, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Европа қайта тикланиш ва тараққиёт банки, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа шу каби машҳур ҳалқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотларга қабул қилинди.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 906 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.012 с)...