Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Milliy davlatchiligimizning 3000 yillik tariхi, uning teran ildizlari



Ilk davlatchiligimiz to’g’risida yozma manbalar.

"Avesto" da ifodalangan davlatchilik g’oyalari.

2. "Turk bitiklari", "O’g’uznoma" da ifodalangan davlatchilik g’oyalari, ularda adolat haqidagi qarashlarining ifodalanishi.

Turk bitiklari g’oyalari "Turk budun " g’oyasi, uning davlatchilik taraqqiyotidagi o’rni.

"Turk bitiklari", "O’g’uznoma" da ifodalangan davlatchilik g’oyalari, ularda adolat haqidagi qarashlarining ifodalanishi.

3. Abu Nasr Farobiyning davlat va jamiyat haqidagi g’oyalari. "Fozil jamoa" g’oyasining mazmun mohiyati.

Abu Nasr Farobiyning davlat va jamiyat haqidagi g’oyalari.

Ўзбекистоннинг жамият ҳаётини янгилаш ва демократлаштириш соҳасидаги дастлабки қадамлари ҳуқуқий демократик давлат пойдеворининг барпо этилиши билан бошланар экан ундаги давлат бошқарув тизимининг эркинлашуви, профессионал парламентнинг шаклланиши, қонун ижодкорлиги ва уни такомиллашуви - Қонунчилик палатаси –Олий мажлис ва Сенат тизими фаолиятлари кучли жамият асосларининг яратилганлигининг ифодасидир.

Фуқаролик жамияти асосларини яратилиши яъни фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқаруви, сиёсий партиялар фаолиятларининг эркинлашуви, иқтисодий тизим ва унинг эркин, бозор муносабатларига асосланган ҳолда шаклланиб бориши кучли давлатдан кучли жамият сари концепциясининг ҳаётга жорий этилаётганлиги намунасидир.

Ҳозирда мамлакатда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни, маънавий-маърифий юксалишни таъминлаш, ривожланиш ва тараққиётнинг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлаш учун етарлича асос бўла оладиган тарихий-маънавий тажриба намуналарига эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу эса бизни яна ва яна кўп марталаб ўтмиш маънавий меросимиз намуналарини ўрганиш ва улардан келажаги буюк давлат- фуқаролик жамияти асосларини яратишда ўринли фойдаланишимизга ундайди.

Шунингдек, шарқ халқларининг йирик мутафаккириАбу Наср Форобийнинг илмий мероси, умуман ўрта аср Шарқининг маданий-маънавий ҳаётидан, табиий-илмий, ижтимоий-сиёсий масалаларидан жуда бой маълумот берадиган, давлат ва жамият тузилиши, унинг мазмун моҳияти ва уларнинг бир-бирлари олдидаги бурч ва талабларини илмий асослаб берилган асарларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирда Ўрта Осиё ва Европа олимлари Абу Наср Форобий ижодига хурмат билан қарамоқда. Абу Наср Форобийнинг дунёқараши IX-X асрларда эришилган ютуқлар якуни дейиш мумкин.

Форобийнинг фозил кишилар ва етук, мукаммал жамоага эришиш тўғрисидаги қарашлари.

Ўрта Осиё ва бутун Шарқ уйғониш даврининг буюк олими, ўз даври илғор фалсафий фикрининг асосчиси Абу Наср Форобийдир.

Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон ал –Абу Наср Форобий, ҳозирги Чимкент вилоятининг Фароб деган жойида 873-йилда тавваллуд топиб, 950-йилда Дамашқда вафот этган файласуф, қомусий олим Фаробий Тошкентда, Бухоро ва Самарқанднинг олий мадрасаларида таълим олган. У умрининг асосий қисмини Боғдод шаҳрида яшаб, ижод этган. У ёшлигиданоқ юнон олимларининг асарларини қизиқиб ўқиган, етмишдан зиёд тилларни билган. У умрининг охиригача Дамашқда ғарибона яшаб, илм-фан билан шуғулланган. Фан оламида унинг 160 дан ортиқ асарлари мавжуд бўлиб, замондошлари уни «Шарқ Арастуси», «ал Муаллим ас Соний» (Арастудан кейинги иккинчи муаллим) деб номлаганлар. Афлотун, Арасту (Аристотел) Ўқлидис, Ботилимус (Птоломей) асарларига ёзган шархлари фалсафа ва мантиққа оид рисолалари шарқу ғарбда машҳур бўлган.

Абу Наср Форобий ўз асарларида ўша давр фанининг барча соҳаларини қамраб олган. «Калом фи-л жавҳар» (Субстанция ҳақида сўз),«Китоб ал-Бурхон» (Исбот китоби),«Ихсо ал -улум» (Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи), «Китоб ул мусиқа ал-кабир» (Мусиқа ҳақида катта китоб), «Рисола фил аъзо ал-инсония» (Инсон аъзолари ҳақида рисола) ва бошқа асарлари фан оламида кенг маълум ва машҳур.

Абу Наср Форобийнинг адолатли жамият, оламнинг абадийлиги ҳақидаги ғоялари Европанинг уйғониш даврига таъсир ўтказган.

Абу Наср Форобий таълимотича ер ва осмон сатхлари жисмлик, яъни моддийлик хоссасига эга. Абу Наср Форобий учун жисмлик, моддийлик абадийлик хусусиятидан ажралмасдир. Абу Наср Форобий ўз таълимотида шакл ва мазмуннинг ўзаро муносабатига катта эътибор беради. Абу Наср Форобий дунёқарашида ижтимоий – сиёсий масалалар, хусусан давлат тузилиши, уни идора этиш, етук жамоага эришиш, бахт-саодатли бўлиш масаласи алохида ўрин эгаллайди.

Абу Наср Форобий «Фозил шаҳар ахолисининг фикрлари» асарида шундай ёзади: Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаши ва олий даражадаги етукликка эришмоғи учун кўп нарсаларга мухтож бўлади. Одамзод ёлғиз ўзи бундай нарсаларга эриша олмайди ва уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади. Шу сабабдан яшаш учун зарур бўлган нарсаларни бир-бирига етказиш керак.

Абу Наср Форобий фикрича кўп фазилатларни ўзида мужассам этувчи шахс жуда кам бўлади. Абу Наср Форобийнинг дунёқараш хусусидаги фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Абу Наср Форобийнинг табиий-илмий фанлар ҳақидаги қарашлари «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» асарида кенг ёритилган.

Унинг талқинича, математика, табиётшунослик, метафизика фанлари инсон ақлини бойитиш учун ҳизмат қилса, грамматика, мантиқ, шеърият каби илмлар фанлардан тўғри фойдаланиш, яъни ақлий тарбия учун хизмат қилади.

Абу Наср Форобий таълимотига кўра олам ягона мавжудотдан иборат. Борлиқликнинг келиб чиқиши Абу Наср Форобий таълимотида тўрт унсур - тупроқ, сув, ҳаво ва оловдан ташкил топади.

Абу Наср Форобийнинг фикрича инсоннинг билимини рухий қобилиятларини чексизлигини, билим билмасликдан билишга, сабабдан оқибатга боришини изохлайди.

Абу Наср Форобий «Илм ва санъатнинг фазилатлари» рисоласида табиатнинг билим чексизлигини эътироф этади. Абу Наср Форобийнинг ақл умуман билим ҳақидаги таълимотида мантиқ(логика) мухим ўринни эгаллайди.

Абу Наср Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларнинг барча сохаларида 160 дан ортиқ асар яратган. У турли билимларнинг назарий томонлари, фалсафий мазмуни билан кўпроқ қизиққанлиги учун унинг асарларини икки гурухга бўлиш мумкин:

1. Юнон файласуфлари табиатшуносларини илмий меросини

ўрганиш, тарғиб қилишга бағишланган асарлар;

2. Фаннинг турли соҳаларига оид мавзулар;

Абу Наср Форобийнинг ижтимоий-сиёсий ва аҳлоққа оид ғоялари, яъни унинг умумбахт-фозил давлат ва маърифатпарвар, доно, давлат раҳбари ҳақидаги таълимоти жуда машҳурдир.

Унинг ғоялари, умуман, Марказий Осиёдаги уйғониш даврининг илк назарий асосларидан бўлиб, бу минтақада уйғониш даври Европага нисбатан бир неча аср аввалроқ бошланишига туртки берган. Абу Наср Форобийнинг Европа ва умуман, жаҳон фалсафасига таъсири ўрганилиши лозим бўлган объектлардандир. Ўрта Осиёлик қомусий олим Абу Наср Абу Наср Форобий хурфикрлилик ривожига улкан ҳисса қўшган.

Абу Наср Форобий, Марказий Осиё уйғониш даври фалсафасини, ижтимоий ҳаётини ва тафаккурини бошлаб берган мутаффаккир сифатида ҳам теран ўрганилиши унинг мустақиллик шароитларида адолатли жамият асосларини яратиш ва қуриш ҳақидаги ғояларини амалга ошишига замин яратади.

Абу Наср Форобий асарларини 2 гурухга ажратиш мумкин.

1. Юнон файласуфлари, табиатшуносларининг илмий меросини изохлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар;

2. Фаннинг турли сохаларига оид мавзулардаги асарлари бўлиб, унинг адолатли жамият, фозилллик, адолатли раҳбар ва унинг фазилатлари ҳақидаги ғоя ва қарашлари барча асарларида алохида мазмунда акс этган.

Абу Наср Форобий қадимги юнон мутафаккирлари - Платон, Аристотел, Эвклид, Птоломей, Порфирийларнинг асарларига ёзган шарҳларида, айниқса Аристотел асарларига жумладан, «Метафизика», «Этика», «Риторика», «Софистика» ва бошқа асарларини изоҳлашда қийин жойларини тушунтириб, камчиликларини кўрсатиб бериш билан бирга бу асарларнинг умумий мазмунини очиб берувчи махсус асарлар яратган.

Абу Наср Форобий шарҳлари Ўрта ва Яқин шарқ илғор мутафаккирларининг дунёқарашларини шакллантиришда, уларни Аристотел ғоялари руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Абу Али ибн Сино Абу Наср Форобий шарҳлари («Метафизика», «Мобаpдий табиатни») ўқиб Аристотел асарларини тушунганлигини алоҳида таъкидлайди. Унинг шарҳ ёзиш фаолияти фақат Шарқдагина эмас, балки Ўрта аср Оврўпасини ҳам юнон илми билан таништиришда катта рол ўйнаган. Бу фаолият унинг илмий фаолияти тараққиётининг биринчи босқичини ташкил этиб, у учун ўзига хос мактаб хизматини ўтаган.

Абу Наср Форобий йирик файласуф, тилшунос, мантиқчи, риёзиётчи, психолог, мусиқа санъатининг назариётчиси эди. У юнон маданияти, фани, фалсафасини яхши эгаллаган. Абу Наср Форобий ҳаётлигида «Муаллим ас соний» («Иккинчи устоз»), яъни «иккинчи Арасту» фахрий номга эга бўлган. Абу Наср Форобий нодир асарлар яратган. Унинг «Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Эхсонул улум» кабилардир. Абу Наср Форобий фалсафада асосан идеалистик мавқеда туради.

Абу Наср Форобий таълим-тарбия масаласида хусусан ақлий тарбияга, маърифатли бўлишга, ақлни мавжуд билимлар билан бойитиш, тўлдиришга катта эътибор беради. Ҳар қандай тарбияни, хусусан ақлий тарбияни, яъни билимларни ўрганишни инсон ёшликдан бошлашлиги зарурлиги тўғрисидаги фикрни Абу Наср Форобий алоҳида қайд қилади.

Лекин, Абу Наср Форобий «ақлли» бўлишни фақат ақлий тарбия, билимдонлик билангина чегаралаб қўймайди. Абу Наср Форобий талқинида «ақллилик» инсоннинг бутун фаолияти – унинг билими, аҳлоқи, одоби, ҳаракатлари, қиладиган ишлари мажмуаси билан ўлчанади, яъни ақллилик барча фазилатларнинг бир бутун, яхлит холда мувофиқлигидир.

"Fozil jamoa" g’oyasining mazmun mohiyati.

Абу Наср Форобий таълимотида аҳлоқий тарбия ҳам ақлли, фазилатли инсон тарбиялашнинг муҳим шартларидан бўлиб, ақлий тарбия хусусан, «Идеал шаҳар аҳолисининг фикрлари» деган асарида ўз ифодасини топади. У қайси тартибда аҳлоқли қилиб тарбиялаш, хусусан боланинг қайси хислатларига эътибор бериш каби масалаларига тўхталиб ўтирмайди, балки идеал, ахлоқли инсоннинг абстракт образин яратиш билан, тарбия сохасида шу образни намуна қилиб олиш зарур деган ғояни олға суради. Абу Наср Форобий бу фазилатлр ичида айниқса доноликка, ақллиликка жуда катта эътибор берган.

Идеал инсон тарбиясида жисмоний ва ақлий хислатлар мухим ўрин тутади. У разил, ифлос ҳислатларни қоралаш, ахлоқсиз шахсларни фош қилиш ва уларга олижаноб аҳлоқий хислатларни қарама-қарши қўйиш билан ҳам жисмоний, ҳам аҳлоқий, ҳар жихатдан етук ва мукаммал бўлган инсон идеалини яратади ва уни ҳар қандай таълим-тарбиянинг мақсади сифатида намуна қилиб қўяди.

Абу Наср Форобий эътиқодича, «Ўзида ўн икки туғма хислатларни бирлаштирган инсон аҳлоқли бўла олади». Бу хислатлар мажмуаси фозил инсон концепциясига асос бўлади.

Биринчидан, бундай одамнинг барча органлари шу даражада тараққий этган бўлиши керакки, у бу органлари билан бажармоқчи бўлган ишларини осонлик билан бажарсин.

Иккинчидан, барча масалани тезда англайдиган, сўзловчининг мақсади ва айтилган фикрининг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин.

Учинчидан, хотираси жуда бақувват бўлсин.

Тўртинчидан, зеҳни ўткир бўлсин.

Бешинчидан, сўзлари аниқ бўлсин, фикрини равон ва равшан баён эта олсин.

Олтинчидан, билиш ва ўқишга мухаббати бўлсин.

Еттинчидан, овқатланишида, ичимлик истеъмол қилишда очкўз бўлмасин, қимор ўйнашдан йироқ бўлсин.

Саккизинчидан, ҳақиқатни ҳақиқат тарфдорларини севадиган бўлсин.

Тўққизинчидан, руҳи ғурурли ва ўз виждонини қадрлайдиган бўлсин.

Ўнинчидан, дирҳам динар ва шу каби турмуш бидъатларига жирканиш билан қарасин.

Ўн биринчидан, ўз табиати билан адолатли ва адолат учун курашувчиларни севадиган, адолатсизлик ва жабр зулмга курашувчиларни севадиган бўлсин.

Ўн иккинчидан, адолатли бўлсин, лекин қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб, ўзбилармонликка берилмасин.

Форобий ана шу фазилатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмаслигини ҳисобга олиб, давлатни бир киши эмас, балки бир неча киши бошқариши керак, деган фикрни олға сурган.

Шунингдек, Фаробий адолат тамойиллари, фуқароларнинг ўзаро тенглик ва умумий бахтиёрликни амалга ошириш заруратини ҳукмдорнинг қуйидаги 6 та хислат ва сифат кўрсаткичларига боғлиқлигини алоҳида таъкидлайди:

- биринчиси, донишмандлик;

- иккинчиси, аввалги имомлар ўрнатган қонунлар ва тартибларни хотирада яхши сақлаб қолиш ва уларга амал қилиш учун қуввати ҳофизга эга бўлиш;

- учинчиси, агар аввалги имомлар давридан бирор (ёки бир қанча) соҳага тааллуқли қонун қолмаган бўлса, бундай қонунни ўйлаб топиш учун ижод, ихтиро қилиш қувватига эга бўлиш;

- тўртинчиси, ҳозирги хақиқий аҳволни тез пайқаб олиш ва келгусида юз берадиган аввалги имомлар кўзда тутмаган воқеаларни олдиндан кўра билиш учун башоратгўйлик хислатига эга бўлиш. Бу хислат унга халҳ фаровонлигини яхшилаш йўлида керак бўлади;

- бешинчиси, аввалги имомлар ўрнатган қонунларга, шунингдек, аввалгиларидан ибрат олиб, ўзи тўқиб чиқарган қонунларга халқ амал қилиши учун сўзлаш - нотиқликка эга бўлиши;

- олтинчиси, зарур ҳолларда ҳарбий ишларига моҳирона раҳбарлик қилиши учун етарли жисмоний қувватга эга бўлиш, ҳам жанг қилишни, ҳам саркарда сифатида жанггу-жадалга раҳбарлик қилиш учун ҳарбий санъатни яхши билиш.

Кўринадики, фозиллар шаҳри ҳокими ҳам жисмоний, ҳам маънавий жихатдан мукаммал, қобилиятли, ҳар томонлама етук бўлиши билан бир қаторда доно ҳам бўлиши зарур. «Доно бўлмаса, фозиллар шаҳри яхши ҳокимсиз қолади, бундай шаҳар ҳалокатга юз тутади, фуқаролари эса жабр-зулмга мубтало бўлади», дейди Фаробий.

Абу Наср Форобий дунёқарашида ижтимоий–сиёсий масалалар, хусусан давлат тузилиши, уни идора этиш, етук жамоага эришиш, бахт-саодатли бўлиш масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.

Абу Наср Форобий фикрича кўп фазилатларни ўзида мужассам этувчи шахс жуда кам бўлади. Абу Наср Форобийнинг дунёқараш хусусидаги фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Абу Наср Форобийнинг табиий-илмий фанлар ҳақидаги қарашлари «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» асарида кенг ёритилган.

Унинг талқинича, математика, табиётшунослик, метафизика фанлари инсон ақлини бойитиш учун ҳизмат қилса, грамматика, мантиқ, шеърият каби илмлар фанлардан тўғри фойдаланиш, яъни ақлий тарбия учун хизмат қилади.

Абу Наср Форобий таълимотига кўра олам ягона мавжудотдан иборат. Борлиқликнинг келиб чиқиши Абу Наср Форобий таълимотида тўрт унсур - тупроқ, сув, ҳаво ва оловдан ташкил топади.

Абу Наср Форобийнинг фикрича инсоннинг билимини рухий қобилиятларини чексизлигини, билим билмасликдан билишга, сабабдан оқибатга боришини изохлайди.

Абу Наср Форобий «Илм ва санъатнинг фазилатлари» рисоласида табиатнинг билим чексизлигини эътироф этади. Абу Наср Форобийнинг ақл умуман билим ҳақидаги ғоясида мантиқ(логика) мухим ўринни эгаллайди.

Абу Наср Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларнинг барча сохаларида 160 дан ортиқ асар яратган. У турли билимларнинг назарий томонлари, фалсафий мазмуни билан кўпроқ қизиққанлиги учун унинг асарларини икки гурухга бўлиш мумкин:

1. Юнон файласуфлари табиатшуносларини илмий меросини ўрганиш, уни тарғиб қилишга бағишланган асарлар.

2. Фаннинг турли соҳаларига оид мавзулар.

Абу Наср Форобийнинг ижтимоий-сиёсий ва аҳлоққа оид ғоялари, яъни унинг умумбахт-фозил давлат ва маърифатпарвар, доно, давлат раҳбари ҳақидаги таълимоти жуда машҳурдир.

Абу Наср Форобий ўрта аср мутафаккирларидан биринчи бўлиб, жамиятнинг келиб чиқиши ва давлатни бошқариш хақида билимлар тизимини яратди.

Абу Наср Форобийнинг фозил жамоа ҳақидаги таълимоти, унинг комил инсон ҳақидаги ғоялари билан узвий боғланган. Умуман олганда фозил жамият-комил инсон, бахт-саодат, ўзаро ёрдам, доно бошлиқ, тенглик ҳақидаги ғоялари ўз даври учун ҳаёлийдир.

Абу Наср Форобий фозил жамият ва фозил шаҳар шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-хунар билан шуғулланади, улар орасида яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади. Фозил жамоани бошқарувчи подшоҳ доимо ғамхўр бўлиши, ўз манфаатидан бошқалар манфаатини юқори қўйиши зарур.

Абу Наср Форобий фикрича давлатни бошқариш икки хил бўлади. Инсонларни ҳақиқий ва ҳаёлий, сохта бахтга элтувчи давлат тузиш, давлатни бошқариш санъати ва бошқаришнинг умумий қонунларига биноан назарий билим ва талабларга асосланади. Абу Наср Форобий дин эркинлиги тарафдоридир. Абу Наср Форобий давлатни бошқарувчисининг зарурий фазилатларидан бири, мулоҳазали бўлиш, адолатпарвар, камтар, ҳақиқатгўй ва ақл билан иш кўришдир. Абу Наср Форобий инсон ақлининг билиш қобилиятларини аниқлашга интилади.

Абу Наср Форобий ғоялари фақат Шарқдагина эмас, балки Европада ҳам илғор ижтимоий-фалсафий фикрнинг кейинги тараққиётида муҳим рол ўйнади.

Абу Наср Форобий жамият ривожида етукликка томон интилиш, шунинг учун кураш олиб бориши ва ниҳоят фозил шахар, фозил жамият даражасига кўтарилиш ҳақида фикр юритади.

Абу Наср Форобий шундай ёзади: «Фозил жамият ва фозил шахар шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-хунар билан шуғулланиши, чин маънода озод бўладилар» дейди.

Абу Наср Форобий инсон жамоасини катта-кичиклиги нуқтаи-назаридан 3 га бўлади.

1. Буюк жамоа - бу барча жамоаларнинг бирлашуви.

2. Ўрта жамоа - бу маълум халқнинг бирлашуви.

3. Кичик жамоа - бу маълум халқ яшаётган худуднинг маълум

қисмини эгалловчи шаҳар аҳолиси.

Абу Наср Форобий шаҳар жамоаларининг бир-бирлари билан таққослаб, уларни қатор турларга ажратади. Аввал у шаҳарни етук, фазилатли, мукаммал шаҳар ва етук бўлмаган фазилатсиз, паст шаҳарларга ажратади.

«Мусиқа ҳақида катта китоб»ида нихоятда тасирчан куйлар яратганлиги қайд этилади. Абу Наср Форобий мусиқага инсон аҳлоқини тарбияловчи сихат, саломатлигини мустахкамловчи восита деб қараган. Унинг мусиқа сохасида қолдирган мероси мусиқа маданияти тарихида оламшумул аҳамиятга эга.

Абу Наср Форобий «Ақл маънолари ҳақида» рисоласида ақл масаласини чуқур талқин қилади. У ақл бир томондан, рухий жараён, иккинчи томондан, ташқи таъсир таълим-тарбиянинг натижаси эканлигини уқтиради. Абу Наср Форобий фикрича, ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қувват-рухий куч билан боғлиқ.

Абу Наср Форобийнинг ақл, умуман билиш хақидаги таълимотида мантиқ илми мухим ўрин тутади. «Мантиқ санъати кишига шундай қонунлар ҳақида маълумот берадики, - деб ёзган эди у, - бу қонунлар воситасида ақл чиниқади, инсон соғлом фикр юритишга ўрганади».

Абу Наср Форобий мантиқ илми билан грамматика ўртасидаги муштаракликни қайд этади: мантиқнинг ақлга муносабати грамматиканинг тилга муносабати кабидир. Грамматика одамлар нутқини тарбиялагани каби, мантиқ илми ҳам тафаккурни ҳақиқий йўлдан олиб бориш учун ақлни тўғрилаб боради.

Абу Наср Форобий логикаси мусулмон Шарқидаги сўнгги мантиққа оид фикрларнинг ривожига катта туртки берди.

Абу Наср Форобийнинг билиш, мантиқ, ақл хақидаги фикрлари унинг инсон ҳақидаги таълимоти учун хизмат қилади, унга бўйсундирилгандир. Ақлга эга бўлиш, билимли, мантиқли бўлиш билан чегараланмай, у маълум аҳлоқий приципларга, аҳлоқий маданиятга эгалик билан якунланиши керак.

Абу Наср Форобий ақлли инсон ҳақида гапириб шундай ёзади: «Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулохазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишга зўр истеъдодга эга, ёмон ишлардан ўзини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар. Ёмон ишларни ўйлаб топиш учун зехн-идрокка эга бўлганларни ақлли деб бўлмайди, уларни айёр, алдоқчи деган номлар билан атамоқ лозим».

Абу Наср Форобий Ўрта асрлар шароитида биринчи бўлиб жамиятнинг келиб чиқиши, мақсад ва вазифалари ҳақида изчил таълимот яратди. Бу таълимотда ижтимоий ҳаётнинг кўп масалалари-давлатни бошқариш, таълим-тарбия, ахлоқ, маърифат, диний эътиқод, уруш ва яраш, меҳнат ва бошқалар қамраб олинган.

Абу Наср Форобий «Фозил шаҳар аҳолисининг маслаги» рисоласида жамият («инсон жамоаси»)нинг келиб чиқиши ҳақида бундай ёзади: «Хар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга мухтож бўлади. У бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эхтиёж туғилди… Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун холда, уларнинг хар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди».

Абу Наср Форобий шахарни ижтимоий уюшишининг етук шакли, инсоният камолотга эришишининг зарурий воситаси, деб хисоблайди. Бутун инсонларни ўзаро хамкорликка, халқларни тинчликка чақиради, дунёда ягона инсон жамоасини тузиш ҳақида орзу қилади. Инсон қадр қимматини камситувчи жамиятга қарши чиқади. «Давлат арбобининг хикматлари» рисоласида эса у доимий урушлар ва босқинчиликка асосланувчи жамиятнинг адолатсиз, жохил жамият сифатида қоралайди.

Абу Наср Форобий ўзининг фозил жамоасида одамларнинг турли белгиларига қараб гурухларга бўлади. Кишиларнинг диний мазҳаби, миллатига, ирқига қараб эмас, балки табиий хусусиятларига, қобилиятларига, аввало ақлий иқдидорига ҳамда илмларни ўрганиш, ҳаётий тажриба тўплаш жараёнида орттирган билим ва кўникмаларига катта аҳамият беради. Итоаткорликка даъват этувчи таълимотларни кескин қоралайди.

Абу Наср Форобий «Бахт саодатга эришув йўллари ҳақида рисола», «Бахт саодатга эришув ҳақида рисола», асарларида ўзининг орзу қилган фозил жамиятини яна ҳам ёрқин тасвирлайди. «Давлатнинг вазифаси инсоннинг бахт-саодатига олиб боришдир, деб ёзади у, - бу эса илм ва яхши аҳлоқ ёрдамида қўлга киритилади». Абу Наср Форобий давлатни етук шахс (монархия), етук хислатларга эга бўлган бир неча шахслар (аристократия) ва сайланган шахслар (демократия) ёрдамида бошқариш шаклларини қайд этади.

Абу Наср Форобий жамият ўз ривожида етукликка томон интилиши, шунинг учун олиб бориши ва нихоят фозил жамият, фозил шахар даражасига кўтарилиши ҳақида фикр юритади.

У шундай ёзади: «Фозил жамият ва фозил шаҳар «ёки мамлакат» шундай бўладики, шу мамлакат аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-хунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўлади. Улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади».

Абу Наср Форобий бундай фозил жамоани бошқарувчи подшох, раҳбарларга ҳам маълум талаблар қўяди. У халқ хақида доимо ғамхўрлик қилиши, бошқалар манфаатини ўз манфаатидан устун қўя олиши зарур. Бундай жамоани идора этувчи ёки идора этувчилар гурухи ўзларида мухим 6 хислатни ифода этишлари керак, яъни адолатли, доно бўлиши, қонунларга риоя этиш ва қонунлар ярата олиши, келгусини олдиндан кўра билишини, бошқаларга ғамхўр бўлиши керак.

Абу Наср Форобийнинг фозил жамоа ҳақидаги таълимоти, унинг комил инсон ҳақидаги фикрлари билан узвий боғланиб кетади. Фозил жамоада комил инсон хислатлари вужудга келади. Масалан, аҳлоқ одоб, етук инсон 12 фазилатга эга бўлмоғи лозим. Бу фазилатлар инсонларнинг ўзаро муносабатлари мустахкамланиб, яхшилик томон йўналиши фозил жамоа ва комил инсон ҳақидаги ғоялари сўнгги олим ва мутафаккирларга катта таъсир кўрсатади.

Умуман олганда Абу Наср Форобийнинг фозил жамияти, комил инсонни жамияти бахт-саодат, ўзаро ёрдам, доно бошлиқ, тенглик ҳақидаги фикрлари ўз даври учун ҳаёлийдир.

Лекин инсонни маънавий озод этишга, унинг имкониятларини очишга, гуманистик йўналишни асослашга қаратилган бу таълимот илғор ижтимоий тафаккур тараққиётига буюк ҳисса бўлиб қўшилди. Умумбашарий интилишларни ифодалади.

Абу Наср Форобий дунёқараши хусусидаги фикрларга якун ясаб, шуни айтиш лозимки, Абу Наср Форобий фалсафасидаги материалистик тамойил ва фанларнинг ташвиқоти жаҳолатга, идеализмга, ҳаётий пассивликка қарши қаттиқ зарба берди. Хозирда Ўрта Осиё ва Европа олимлари Абу Наср Форобий ижодига хурмат билан қарамоқда.

Абу Наср Форобийнинг дунёқараши IX-X асрларда эришилган ютуқлар якуни дейиш мумкин. Унинг ижтимоий ғоялари кейинчалик сўнгги мутафаккирлар: Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушд, Бахманёр, Низомий, Саъдий, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий ва бошқалар ижодини ривожланишига асос бўлди…

YUsuf Хos Хojibning "Qutag’u bilig" asarida ifoda etilgan davlatchilik g’oyalari.

Nizom - ul - mulkning "Siyosatnoma" asarida igari surilgan g’oyalar.

4. Turon zaminida shakllangan davlatchilik g’oyalari va ularning milliy g’oyaning shakllanishidagi o’rni.

Turon zaminida shakllangan davlatchilik g’oyalari.

Turon zaminida shakllangan davlatchilik g’oyalarining milliy g’oyaning shakllanishidagi o’rni.

Дарҳақиқат биз киммиз ва жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрнимиз ва ролимиз қандай кечган? Биз жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшган ва қўшиб келган маърифатли миллат эканлигимизни унутганмиз, аниқроғи, унуттиришган. Миллий ғурур тикланиши шарт. Ўзбек тарихини умумтурк тарихининг бир қисми сифатида ўрганишимиз ва баҳолашимиз, ўзбек халқининг қадим-қадимдан Турон, Туркистон деб атаб келинган кўҳна заминнинг минглаб йиллар давомида яшаб келаётган ва ўз тарихий такомилида ўнлаб салтанатлар қурган ҳақиқий эгалари эканлигини, бу Турон-Туркистон Ўзбекистон қадим маданият бешикларидан бири эканлигини, ҳозирги замонавий фан ва техниканинг пойдевори шу ерда яратилганлигини англамоғимиз ва англатмоғимиз зарур. «Биз ким, мулки Турон, амири Туркистонмиз, биз ким миллатларнинг энг қадими ва улуғи - туркнинг бош бўғинимиз» - Соҳибқирон Амир Темурнинг буюклиги замирида ана шундай миллий ўзликни англаш, тарихий хотира ётган бўлса ажаб эмас. Зеро, миллий ҳис-туйғу ва мустаҳкам эътиқод - инсоний ва миллий камолотнинг икки қанотидир. Тўмарис момомиз ва Алп Эртўнга бобомиздан то Абдулла Қодирий ва Озод Шарафиддиновгача енгилмас куч-қудрат ато этган нарса миллий ҳис-туйғу ва эътиқодий руҳдир, десак хато қилмасмиз.

Мустақиллик - ўзликни танимоқдир; ўзликни танишнинг, миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришнинг асосий воситаси халқнинг тарихий хотирасининг тикланишидир. Даставвал зардўштийликнинг тармоғи саналган монийлик таъсирида бўлган, кейинчалик христианликнинг машҳур илоҳиётчиси сифатида танлган африкалик епископ Аврелий Августин «ғафлатда ётган халқни уйғотмоқчи бўлсанг, унинг тарихини уйғот» деган экан. бизнинг жисмий ва руҳий вужудимиз, тил ва тафаккуримиз, маънавий-ахлоқий дунёмиз, миллий-этник қиёфамиз, эътиқод ва маросимчилигимиз, удум ва анъаналаримиз, элу-юрт каби муқаддас туйғуларимиз - буларнинг барчаси Турон-Туркистон-Ўзбекистон номи билан боғлиқ. Туркиялик кавмдошларимиздан бири Зиё Кўкалп мушоҳадасига кўра, «бошқа халқларнинг ҳозирги замон маданиятига киришмоқлари учун ўз мозийларидан узоқлашмоқлари мажбурий бўлса, туркийларнинг ҳозирги замон маданиятига киришмоқлари учун фақат ўзларинниг эски мозийларига тушуниб етмоқлари кифоядир». Дарҳақиқат, инсоният ибтидоси, бинобарин, ғоя ва мафкуралар ибтидоси ҳам, Қадимги Шарқдан бошланади. «Шарқ» ва «Ғарб» атмалари одатда жуғрофий атамалар сифатида идрок этилса-да, аслида икки хил маданий-маънавий анъаналарни ҳам ифодалайди. Қадимги юнонлар Осиё қитъасининг ғарбий ярим оролини ўзларининг афсонавий қаҳрамони номи билан Европа деб атаганларида ана шу маданий-маънавий ўзига хослик омилига асосланган эдилар. Асл Қадимги Шарқ - бу Қадимги Турон, Қадимги Ҳиндистон ва Қадимги Хитой мамалакатларидир. Қадимги Миср, Қадимги Вавилон каби мамлакатлар нафақат жуғрофий жиҳатдан, балки маданий-маънавий жиҳатдан ҳам Шарққа нисбатан Ғарбга яқиндир, европаликлар бу минтақани «Яқин Шарқ» деб атаганларида тамомила ҳақдирлар; зеро, Ғарб маданиятининг пойдевори саналган қадимги юнон маданияти асосан мисрликлар ва вавилонликлар маданияти асосида шакллангандир.

Қадимги Шарқ тарихида, бинобарин, умуман инсоният тарихида, Қадимги Турон шундай бир муҳим ўрин тутадики, иқтидорли тарихчи тадқиқотчиларнинг эътироф этишича, унинг моддий ва маънавий маданиятини ўрганмасдан туриб, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини жиддий тадқиқ қилмасдан туриб, инсониятнинг маданий-маънавий тарихи ҳақида ҳаққоний тасаввурларга эга бўлиш ва унинг тараққиёт қонунларини тўғри аниқлаш мумкин эмас. Қадимги Турон ҳали илму-фанда очилмаган сирли ва мўъжизавий бир хазинаки, унинг ўрганилиши - инсониятнинг янги бир маданий-маънавий дунёсини кашф этишдир. Турон-Туркистон-Ўзбекистон - бу ҳам диний, ҳам дунёвий маънода ҳақиқатдан ҳам муқаддас заминдир. Бу заминлардан топилган тош қуролнинг ёши 1,8 - 3,2 миллион йилни, ибтидоий манзилгоҳлар ёши тахминан 1 миллион йилни, илк маънавий удум-эътиқодлар тарихи 100 минг йилни ташкил этади. Оддий овқатга туз солишдан то тўрт унсур ҳақидаги фалсафий таълимотларга қадар кўплаб ғоя ва кашфиётлар, инсоният тарихидаги илк ваҳий эътиқод саналган зардўштийлик ватани ана шу муқаддас заминдир.

5. Amir Temurning Markaziy Osiyo хalqlari hayoti va taraqqiyotidagi o’rni.

Mug’ul bosqiniga qarshi kurashning poyoniga etkazilishida Amir Temur g’oyalari va faoliyatining tariхiy o’rni.

Amir Temur ijtimoiy-siyosiy faoliyatida Naqshbandiylik g’oyalarining roli.

Amir Temurning "Kuch - adolatda" g’oyasi, uning umummilliy va umumbashariy ahamiyati.

Amir Temur "Markazlashgan davlat", millat dardiga darmon bo’lish g’oyalari.

Amir Temurning Markaziy Osiyo хalqlari hayoti va taraqqiyotidagi o’rni.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1283 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.02 с)...