Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Ijtimoiy hayotda mafkuraning asosiy funktsiyalari. Ijtimoiy hayotda mafkuraning asosiy funktsiyalari –asosan hар қандай мафкура муайян ғояга ишонтириш



Ijtimoiy hayotda mafkuraning asosiy funktsiyalari – asosan hар қандай мафкура муайян ғояга ишонтириш, уюштириш, сафарбар этиш, маънавий-руҳий рағбатлантириш, ғоявий тарбиялаш, ғоявий иммунитетни ҳосил қилиш, ҳаракат дастури бўлиш каби асосий вазифаларни бажара олсагина, амалий самара бериши мумкин.

Мафкура функциялари:

1. Баҳолаш.

2. Прогноз қилиш.

3. Билиш ташкил этади.

Шунингдек, миллий мафкурани асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

1) Дунёқарашлик;

2) Қадриятли.

3) Тарбиявий.

4) Бирлаштирувчилик ва уюштирувчилик.

5) Ташкиллаштириш ва сафарбар қилиш.

6) Шахс, миллат манфаати ва мақсадини ҳимоя қилиш.

7) Миллий мустақиллик асосларини мустаҳкамлаш ва ғоявий жиҳатдан таъминлаш.

Мафкура (ғоя)нинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ижтимоий характерда.

2) Илмийлик.

3) Ҳаққонийлик, ҳаёт билан боғлиқлик.

4) Оперативлик.

5) Равшанлик, оммабоп, эмоционаллик.

6) Курашчанлик.

7) Гуманизм.

8) Ижодий характерда бўлади.

Мафкура:

1) Мустақил дунёқараш, эркин фикрлаш, сиёсий фаоллик;

2) Миллий ўзликни англаш. Манбаларга қараганда ўзбеклар 3 минг йилликдан фақат 300 йилдан ошиқроқ даврда мустақил яшаган.

3) Тарихий хотирага садоқат.

4) Миллий қадриятларни ривожлантириш.

5) Миллий менталитетга эга бўлган хусусиятларнинг ривожланишида ижобий ва салбий иллатлар бор.

Mafkura nazariyalari va ideologiya nazariyasi maхsus ilmiy yo’nalish sifatida - i лмий адабиётларда ғоя, мафкура, идея ва идеология тушунчалари ишлатилмоқда. Идея ва идеология кўпроқ Fарб давлатларида ҳамда рус тилидаги манбаларда учрайди. Идея ибораси юнон тилидаги idea сўзидан олинган, идеология учун ўзак бўлиб ҳисобланади ва тушунча ёхуд фикр маъносини англатади. Идеология (Idea - ғоя, тушунча, logos - таълимот) атамаси эса ғоялар тўғрисидаги таълимотни англатади ва икки хил маънода ишлатилади:

- ғояларнинг моҳият-мазмуни, шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соҳа бўлиб ҳисобланади.

- муайян ғояни амалга ошириш, мақсадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади.

Агар жамият тараққиётига «Инсоният тарихи - ғоялар тарихидир» деган тамойил асосида назар солинса, ХХ асрда бу жиҳатдан давлатларнинг 3 хил йўлдан борган шакли ривожланиши маълум бўлади:

1) Муайян ғоя ва мафкура мутлақлаштирилган (идеологизациялашган) давлатлардир. Бунда бирон бир синф, партия ёки қатламга оид мафкура мутлақ ҳукмронлик даражасига кўтарилади, бошқа мафкура ва қарашларга йўл қўйилмайди. Ўзгача қарашдаги кишилар йўқ қилинади, уларга хос ғоя ва мафкуралар таъқиқланади. Собиқ иттифоқ, баъзи социалистик лагерь мамлакатлари ва фашизм ҳукмрон бўлган давлатлар бунга мисол бўлади.

2) Юқоридаги ҳолнинг халқлар ва давлатлар бошига ниҳоятда катта кулфатлар келтиргани, фашизм ва коммунизмнинг моҳиятан бир хил, аммо бир-бирига қарама-қарши мамлакатлар ҳаётини бутунлай қамраб олгани, охир-оқибатда 1-2-жаҳон урушларни келтириб чиқаргани Fарбдаги кўпгина мамлакатларни бошқача йўлдан боришга мажбур қилди. Бу йўл сиёсат ўз йилига - ғоя ўз йўлига, мафкура ўз йўлига - давлат ўз йўлига деган қараш (деидеологизация) асосида шаклланди. Аммо ХХ асрнинг 60-йиллари охирида келиб бу йўл ҳам тўғри эмаслиги, ғоя ва мафкурасиз миллат, давлат ва жамият ҳаёти ҳалокатли бўлиши мумкинлиги, жамиятда умумий бир ғоявий тамойиллар лозимлиги аниқ бўлиб қолди.

3) Демократия, фикрлар ранг-баранглиги, виждон эркинлиги, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган жамиятда қандай қилиб умумий мафкуравий тамойиллар бўлишига эришиш мумкин? деган саволлар пайдо бўлди. Ана шу саволларга жавоб тариқасида илғор демократик давлатларда ғоявий тараққиёнинг замонавий йўли - реидеологизация тамойиллари асосида ҳаёт кечиришга ўтилди. Бунда бирон-бир мафкура ҳукмрон ва давлат мафкураси даражасига кўтарилмайди. Балки давлат бу соҳада ҳам асосий ислоҳотчи сифатида иш юритади. У жамиятдаги тинчлик, барқарорлик, муштарак мақсадларга эришиш учун бошқа соҳалар каби ғоявий-мафкуравий соҳада ҳам тараққиётнинг ҳамма учун бирдек аҳамиятга эга бўлган умумий тамойилларига бутун жамият миқёсида амал қилишини кафолатлайди. Бунда давлат мафкурачи эмас, балки жамиятдаги фикрлар хилма-хиллиги, қарашлар ранг-баранглиги учун ҳуқуқий-сиёсий кафолатлар, ғоявий асослар ва мафкуравий имконият доимо мавжуд бўлишини таъминлайди. (Маърифат, 2001 йил 18 июль).

Жаҳоннинг демократик мамлакатлари тажрибасида мафкуравий тарбиянинг бой имкониятлари, турли намуналари тўпланган. ХХ аср 60-70 йиллари Fарбий Европа ва АҚШда мафкурасизлашувга, яъни ижтимоий ҳаётни мафкурадан ҳоли (деидеологизация) этишга уриндилар. Лекин бу йўл ўзини оқламади. Чунки тарбиядаги мафкуравий бўшлиқ ўз асоратларини кўрсата бошлади... Натижада «мафкуравий янгиланиш», «қайта мафкура-вийлашув» (реидеологизация) га кучли зарурат туғилди ва мафкурасизлик хатосини тузатишга киришилди. Шу тариқа, Fарбий Европа ва АҚШнинг позитивистик педагогикаси ижтимоий қадриятларга эътиборни, мафкуравий тарбияни ўз ичига олувчи «мактабда ўқувчиларни сиёсий индоктрина-циялашни амалга ошириш» концепциясини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ қила бошлади.

Ўзбекистон давлати собиқ СССР даврида идеологизация (мафкуралаш-тириш) йўлидан 1991 йилгача келди. Сўнгра деологизациялаштирилди. Президент Ислом Каримов 1998 йил «Тафаккур» журнали бош муҳаррири билан суҳбатидан «Жамият мафкураси халқни - халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат этсин», 2000 йил «Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» («Фидокор» газетаси муҳбири билан савол-жавоблари) суҳбатидан сўнг Ўзбекистон реидеологизация (2000) йўлини танлади.

Америка мактабларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш - ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилувчи восита сифатида қаралади. Шу сабабли АҚШнинг «Миллат» («The Nation») журнали «Агар ижтимоий фан ўқитувчиси мактаб синфидан ўзининг либерал қарашларини билдирадиган жой сифатида фойдалана бошлар экан, у тез орада ишсизга айланади», - дея огоҳлантиради.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1107 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.007 с)...