Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Хalifalik instituti va shariat qonunlari. 5. Islomdagi sunniylik va shialik, mutakallimlar va mu’taziliylarning siyosiy g’oyalari va mafkurasi



5. Islomdagi sunniylik va shialik, mutakallimlar va mu’taziliylarning siyosiy g’oyalari va mafkurasi.

1. Islom mafkurasining vujudga kelishi va uning asosiy g’oyalari.

Islom mafkurasining vujudga kelishi. Ислом дини дунёда кенг тарқалган монотеистик динлардан биридир. Африка қитъасидаги Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливия, Миср, Сомали мамлакатларининг халқлари, Ҳабашистон, /арбий Суданда яшовчиларнинг бир қисми, Осиё қитъасидаги Арабистон ярим ороли, Иордания, Сурия, Ироқ, Эрон, Туркия, Афғонистон, Хитой ҳамда Филиппин аҳолисининг бир қисми, Европа қисмида бўлса, Болқон ярим оролида яшайдиган халқларнинг бир қисми динга эътиқод қилади. Аҳолининг кўпчилиги мутлоқ мусулмонлардан иборат бўлган 10 та мамлакат, хатто аҳолисининг ярмини мусулмонлар ташкил этган баъзилари ҳам (Миср, Малайзия) 49 % и ўзларини мусулмон деб атайдилар. Яъни уларнинг баъзиларида (Мавритания, Эрон, Покистон, Қамар ороллари) мамлакатларининг номига ислом сўзи қўшиб айтилади. Расмий статистика бўйича, бир неча мамлакатларда аҳолининг деярли барчаси мусулмонлардан иборат 28 та мамлакатда ислом расман давлат дини сифатида тан олинган. Ер юзи аҳолисининг қарийб 1,5 миллиарди исломга эътиқод қилади.

Шунингдек, ислом Марказий Осиё, Кавказ орти ва Шимолий Кавказ, Волга бўйи, /арбий Сибир ва бошқа ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида тарқалган. Ҳозирда исломга эътиқод қилувчиларнинг сони ошиб бормоқда. Айниқса эътиқод ҳақидаги янги қонуннинг қабул қилиниши, вақтли матбуот саҳифаларида, радио эшттиришларда ва ойнаи жаҳон кўрсатувларида дин мавзуидаги чиқишларнинг кўпайиши, бу ҳақида махсус газета ва журналларнинг кенг тарқалганлиги исломга бўлган эътиборни ошириб юборди.

Ислом жаҳондаги айниқса Осиё ва Африка қитъаси маданиятининг умумий қиёфасида муҳим из қолдирган. Бунга энг аввало бу ҳудудларда араб тили ва араб ёзувининг кенг тарқалганлиги ислом мафкураси заминида ишлаб чиқилган муайян турмуш тарзининг ҳукумронлиги мусулмонлар ижтимоий ҳаётининг турли соҳалари шариат томонидан идора этилишига имкон берди. Шунга қарамай маҳаллий маданий анъаналар йўқолмай, яъни ислом йўналишида ривожланган ва кўпинча қадимий мусулмон анъаналари сифатида қабул қилинган. Мусулмонлар маданий мероси миллий озодлик ҳаракати ва ривожланаётган мамлакатларнинг мустақиллик учун кураши жараёнида асосий масалалардан бирига айланди ва ижобий аҳамият касб этди. Исломнинг пайдо бўлишини таҳлил этиш даврнинг хусусиятлари, араб қабилалари ўртасида ҳукмрон бўлган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ва уларнинг диний-ғоявий ҳаёти билан қисқача танишиб чиқишни тақозо этади. Арабистон ярим ороли ноқулай иқлим шароитига эга бўлган қум саҳролардан ва тоғлардан иборат бўлиб, унинг аҳолиси V-VI асрларда кўчманчи чорвачилик билан шуғулланар эди.

Ярим оролнинг чексиз саҳроларида яшовчи кўчманчи чорвачилик билан шуғулланувчи араб қабилалари-бундан ҳам оғир шароитда яшар эдилар. Улар тараққиёт жиҳатидан анча орқада қолган, ҳали уруғчилик қабилачилик тузимида эдилар. Ярим оролнинг ғарбий қисмида Қизил денгиз қирғоқлари бўйлаб чўзилган ва қадимдан Ҳижоз деб номланган жойлар бу даврларда бирмунча иқтисодий жиҳатдан ривожланган бўлиб асосан жанубдан шимолга ўтган қадимий карвон йўли билан боғлиқ эди. Тарихий манбалардаги маълумотларга қараганада VI аср Ямандан шимолга Сурия, Миср, Фаластинга олиб борадиган карвон йўли фақат бу давлатларнинг ўзларига эмас, балки жанубда Яман орқали Ҳабашистон ва Ҳиндистон, шимолда Сурия орқали Миср, Византия ва Эронни ҳам бир-бири билан боғлайдиган ўз даври учун йирик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган савдо йўли эди. Ҳижоздаги айрим аҳоли яшайдиган манзиллар, йўл устида жойлашган Макка, Мадина, Тойиф шаҳарлари II асрда анча ривожланган. Булар шунингдек, кўчманчи араб қабилаларининг савдо муносабатларига жалб этувчи марказлар сифатида ҳам хизмат қилар эдилар.

Макка диний марказ ва савдо маркази сифатида араб қабилалари орасида эътиборлиси эди. Макка марказида жойлашган Каъба исломда энг «муқаддас» ҳисобланади ва «Аллоҳнинг уйи» (Байтуллоҳ) саждагоҳ ҳисобланган ва ҳозир ҳам шундай. Ундаги қоратош (Ҳажар ал-асвод) ва уч юз отмиш санам араб қабилалари эътиқод манбаига айланган. Зиёратга келиш ойлари муқаддас ҳисобланиб, бу вақтлар ичида қабилаларда уруш ва жанжаллар тўхтатилар эди.

V-VI асрларда Маккада Қурайш номли араб қабиласи ҳукмрон бўлиб, қурайшларнинг юқори табақалари савдо-сотиқ билан анча бойиб кетган, бу ерда пул муаммолари, судхўрлик кенг ривожланган. Шунингдек қул савдоси ва қулларнинг меҳнатидан фойдаланиш ҳам анча кенгайган эди. Бу даврларда Яманни қўлга киритиш учун Византия ва Эрон ўртасидаги кураш авж олган эди.

Яман сосонийлар ҳукмронлигига ўтган даврлар (572-628) Эрон кўрфази орқали Ҳиндистонга борадиган йўл ривожлана бошлади ва шу муносабат билан Ҳижоз орқали ўтган йўл инқирозга учрайди. Бу ҳол фақат Ҳижоз шаҳарларигагина эмас, балки барча араб қабилалари ҳаётига ҳам жиддий таъсир кўрсатди ва умуман Арабистон бўйича ижтимоий-иқтисодий таназзулнинг бошланишига сабаб бўлди.

Бундай вазиятдан чиқиш учун Арабистон шаҳарлари ва қабилалари ўртасида мавжуд бўлган тарқоқлик ва келишмовчиликларга хотима бериб, барча араб қабилаларини бир давлатга бирлаштириш, уларнинг тарқоқ бўлган иқтисодий ва ҳарбий имкониятларини ягона кучга айлантириш зарур эди.

Ижтимоий ҳаёт тақозоси натижасида вужудга келган араб қабилалари ўртасидаги марказлашишга интилиш ҳаракатлари араб жамиятида VI аср охири VII аср бошларида юз берган жиддий тарихий воқеалар асосида ётар эди. Бу интилишни ўзида акс эттирган мафкура ислом дини вужудга келади ва марказлаштирилган араб ҳалифалигининг кенгайиши жараёнида бу дин кучли ғоявий қурол сифатида хизмат қилади.

Арабчада «муслим» «ўзини Аллоҳга топширган» деган маънони беради. Қуръон вужудга келмасдан илгари, ислом оғзаки тарғиб қилинган даврда бу сўз «Аллоҳ ихтиёрига топшириш» мазмунини берган. Кейинчалик «исломни қабул қилиш», «итоат этиш» мазмунини касб этган. «Мусулмон», «муслим»нинг бир оз ўзгартирилган шаклидир. Аёлларнинг муслима деб тавсифланганларнинг сабабини шундан ҳам билса бўлади.

Диний назарияда ислом Аллоҳ юборган сўнгги мужассам дин эканлиги, Қуръон Аллоҳнинг нозил қилган каломи бўлиб, Муҳаммад пайғамбарга ваҳй тарзида тушган, тиловат ибодат ҳисобланган. Илк ваҳй-диний таълимотга кўра рамазон ойининг йигирма еттинчи кунига ўтар кечаси, милодий ҳисоб билан 610 йилнинг 31 июлидан 1 августига ўтар кечаси бошланган ва 23 йил давом этган. Ваҳй туша бошлаган тун «Лайлатул қадр» деб атала бошлаган. Бу ҳодиса Қуръоннинг 97-«ал-Қадр» сурасида ифодаланган. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар тарғиботларини бошлаган дастлабки йилларда жуда оз киши у зотнинг изидан борган. Шу билан бирга қурайшийларнинг уммавийлар хонадонига мансуб бўлган ва Макка сиёсий ҳокимият тепасида турган зодагонлар ўша даврдаёқ унинг тарғиботига қаршилик кўрсата бошлаганлар. Маккада аҳвол жиддийлашгач, Муҳаммад (с.а.в.) Макка ҳукмдорлари билан рақобатлашиб келган қабилаларнинг вакиллари билан музокаралар олиб борган ва 622 йили уларнинг ёрдамида Мадинага ҳижрат қилинган.

Илк исломни вужудга келаётган қулдорлик тузуми мафкураси, деб баҳолаш тарихий ва илмий жиҳатдан тўғридир. Бироқ ислом тарихидаги айрим масалалар, воқеаларни, хусусан, ҳижранинг сабабларини изоҳлаб бериш учун булар етарли эмас. Чунки, тарихий манбаларга қараганда, Макка зодагонларининг ўзлари биринчи навбатда қулдорлар эдилар. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) саҳобалари, ансорлар эса, аксинча, қисман савдогарлар ва ўртаҳол кишилардан, кўпчилик қисми камбағал табақаларнинг вакилларидан иборат эди.

Мисрлик мунажжимларнинг ҳисобича ислом динида пайғамбар ҳисобланган Муҳаммад (с.а.в.) 571 йил 21 апрелда Маккада қурайш қабиласининг Ҳошимийлар авлодидан бўлган Абдуллоҳ ва Омина хонадонида туғилди. Муҳаммад (с.а.в.) ёшлигида етим қолган, аввал бобоси Абу Муталлиб сўнг амакиси Абу Толиб қўлида тарбияланади. Балоғатга етгач савдогорлар орасида хизмат қилиб, 24 ёшида бева бой аёл-Ҳадичага уйлангач, унинг маблағлари билан мустақил савдогорлик қила бошлаб, жуда кўп давлатларга борган. Муҳаммад (с.а.в.) 610 йили қирққа кирганда Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот юргизган.

У тарғибот бошлаган дастлабки йилларда, нисбатан жуда оз киши (Ҳадича, Абу Бакир, Талҳа, Зубайр, Усмон ва қариндошлари, айрим савдогорлар) бу тарғибот изидан борганлар. Шунинг билан бирга ўша даврдаёқ қурайшларнинг уммавийлар хонадонига мансуб бўлган ва Маккада сиёсий ҳокимият тепасида турган бадавлат задагонлар бу тарғиботга жиддий қаршилик кўрсата бошлаган. Мамлакатда аҳвол жиддийлашганлигини кўриб Муҳаммад (с.а.в.) Мадинадаги Аус ва Ҳазраж номли қабилаларнинг вакиллари билан музокара олиб бориб Мадинага кўчиб кетган.

622 йили юз берган бу кўчиш (арабча «ҳижрат»)дан мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисоби бошланади. Маккадан кўчиб борганлар ислом тарихида «Муҳожирлар» (кўчиб келганлар), Мадиналик қабилалардан исломни қабул қилганлар эса «ансорлар» (ёрдамчилар) деб ном олган[60].

Islom mafkurasining asosiy g’oyalari.

Миллий ғояга бағишланган мавжуд адабиётларда Президентимиз томонидан асослаб борилган ғоя - юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга хизмат қиладиган яхлит ва изчил таълимотдир деган назарияга асосланилади. Миллий ғоянинг тарғиботи ва шаклланишида аждодларимиз мероси, хусусан ислом ва исломий қадриятларнинг ўрни ва роли алоҳидадир. Чунки, дин минг йиллар давомида инсоният ҳаётининг ҳамма томонлари билан чамбарчас боғланиб, унинг турмуш тарзига айланиб кетган. Исломий қадриятларнинг тарғиб ва ташвиқ қилиш натижасида кишиларда инсоф, иймон, виждон, бировларнинг ҳақини емаслик, ўғрилик қилишдан қўрқиш, ҳалол билан ҳаромни фарқлаш, инсонпарварлик, камбағалпарварлик, етимпарварлик, ҳайри - эҳсонли бўлиш фазилатлари шакллана борган ва бу ислом динига эътиқод қилувчиларнинг миллий хусусиятига айлана борган.

Миллий ва диний қадриятларнинг уйғунлашуви инсон ва жамиятнинг маънавий жамланишига хизмат қилган. Зеро, бу қадриятлар ва руҳий билимлар мазмун - моҳиятини эзгулик ва покликка даъват этувчи ғоялар ташкил этган.

Демак, Ўрта Осиё халқлари ҳаётида илм-маърифат ва маданиятнинг ривожланишида исломнинг ижобий рол ўйнаганини эътироф этишимиз лозим. Ўрта асрларда шаклланиб ижод этган саводли киши, олим, шоир, маърифатпарвар мутафаккирларнинг ҳаёти ва фаолиятида исломнинг ижобий роли бор десак хато қилмаймиз.

Ислом Ўрта Осиё халқлари турмуш тарзига, маданиятига турли қирраларада ўз таъсирини кўрсатган. Масалан, меъморчилик ёдгорликлари - мадраса, масжид, мақбара ва бошқа исломий обидаларни қуришда, илм-фан, маданият ва маърифатни тарғиб қилишда айниқса мусулмонларни юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш ўз ифодасини топган. Ганчлардан турли шакллар ясаб ёпиштириш кабилар ҳам халқ ижодий қадриятига мансубдир.

Исломда, энг аввало, дин асослари-«аркон-ад-дин» ҳисобланувчи беш асосий амалий ва маросимчилик рукн талабларини бажаришни талаб этилган. Ҳозир ҳам шундай. Булар, биринчи, калимаи шаҳодатни билиш; иккинчидан, ҳар куни беш вақт намоз ўқиш, учинчидан ҳар йили рамазон ойида бир ой рўза тутиш; тўртинчидан, йилига бир марта шахсий молидан закот бериш; бешинчидан, имкон бўлса, умрида бир марта ҳаж қилишдан иборат. Исломга хос маросимлар ва одатлар мана шу беш рукн билан чамбарчас боғлиқдир. Исломнинг бу амалий ва маросимчилик талаблари халқлар турмуш тарзига киритилиб, ўзига хос маънавий маданиятнинг турига, анъанага айлантирилган.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1337 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.008 с)...