Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Va tarixiy asoslari. 10 страница



Давлатимиз раҳбарининг маънавий-мафкуравий соҳадаги назарий ва амалий масалалар чуқур таҳлил этилган “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.[33]

Совет мустабид тузумининг ўзига хос ғоявий-мафкуравий асоси мавжуд бўлиб, унинг мазмун ва моҳиятини коммунистик мафкура ташкил этарди. Бундай мафкура ҳам ижтимоий-сиёсий, ҳам маънавий-мафкуравий, ҳам иқтисодий жиҳатдан жиддий чекланган эди. Унда демократия, инсон манфаатларини ҳурмат қилиш, фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя этиш, ҳурфикрликнинг ривожланиши каби умумбашарий қадриятларга асосланган ғоялар сохталаштирилган эди.

Инсон манфаатларига мутлақо зид бўлган бундай мафкура бир неча ўн йиллар мобайнида дунёнинг кўплаб мамлакатларида ноинсоний тажрибалар ўтказди. Ўша даврда «совет маданиятини яратиш», «шаклан миллий, мазмунан социалистик, руҳан байналминал маданият барпо этиш», «кишиларнинг янги тарихий бирлиги - совет кишисини тарбиялаш», «социализм ривожланиб боргани сари синфий курашнинг кучайиб бориши» тўғрисидаги ғайриилмий хулосалар совет турмуш тарзининг ғоявий- мафкуравий асослари эди.

Жамиятда содир бўлаётган ҳар бир ижтимоий ҳодиса, воқеага синфийлик ва партиявийлик нуқтаи назаридан муносабатда бўлиш туфайли собиқ СССРдаги барча республикалар қатори Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятидан ажралиб қолди. Натижада мамлакатда коммунистик мафкуранинг якка ҳокимлик тизими юзага келди. Фикрий ривожланишда ғоявий-мафкуравий боқимандалик авж олди, ҳурфикрликка «сиёсий саводсизлик», «ғоявий камбағаллик», «миллатчилик» сингари ёрлиқлар билан зарба берилди.

Табиийки, 70 йилдан ортиқ давр мобайнида олиб борилган бундай ишлар ўзининг натижасини кўрсатмай қолмайди. Жамиятда ижтимоий барқарорлик, воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқлик, лоқайдлик юзага келди. Одамларда эртанги кунга ишонч йўқолди. Айниқса, ўтган асрнинг 80-йилларидаги «қайта қуриш» давридан бошлаб ҳар қандай «изм» ларга кишиларда ишонч йўқола борди. Ғоявий-мафкуравий субитсизлик эса ғоявий-мафкуравий бўшлиқнинг юзага келишига сабаб бўлди. «Шўро даврининг мафкураси, коммунистик дунёқараш, - деган эди Ислом Каримов, - агарки аслини суриштирсангиз, моҳият эътиборига кўра, бизнинг турмуш тарзимизга халқимизнинг табиатига тамоман бегона эди. Шунга қарамасдан, кишиларнинг онгига мажбурий сингдирилган бу сохта таълимотнинг салбий таъсири ҳануз сезилиб туради. Афсуски, биз бу сарқитлардан ҳали буткул ҳалос бўла олганимиз йўқ».[34]

Ўзбекистонда янги барпо этиладиган жамият олдида шу эскича кайфият ва дунёқарашни бекор қилиш вазифаси турар эди. Янги жамият барпо этиш, шак-шубҳасиз, Ислом Каримов номи билан боғлиқдир. Бундай жамият барпо этишнинг концепцияси бирданига юзага келгани йўқ. Янги жамиятни қуриш назарияси ва амалиёти изчил равишда, тадрижий ҳолатда, миллий хусусиятларга ҳамда жаҳон амалиётидаги илғор тажрибага асосланган вазиятда пайдо бўлди. «Бугун биз янги давлат, янги жамият қураётган эканмиз, - дейди И.Каримов, - бу тизимда ижтимоий - сиёсий муносабатлар, одамларнинг онги ва тафаккури ҳам ўзига хос, шу билан бирга, мутлақо янгича маъно касб этиши шубҳасиз. Аввало, шахс билан давлат, инсон билан жамият муносабатлари батамом янгича мазмун ва шакл топиши, янги хусусиятлар, янги тамойилларга асосланиши керак»[35].

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон жамияти олдида турган энг катта вазифа - барпо этилиши лозим бўлган давлатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий қиёфасини аниқлаш эди. Пировард натижада бундай қиёфанинг чизгилари юзага келди. «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз - бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик жамият барпо этишдир. Юртимизда яшайдиган барча инсонлар учун, миллати, тили ва динидан қатъи назар, муносиб ҳаёт шароити яратиб бериш, ривожланган демократик мамлакатлардаги каби кафолатланган турмуш даражаси ва эркинликларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг мазмун-моҳиятини ифодалайди. Бу - халқимизнинг асрий анъаналарига, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятига, миллий қадриятларимизга содиқ қолган ҳолда, ривожланган давлатларнинг тажрибаларидан кўр-кўрона нусха кўчирмасдан, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлини изчил давом эттириш демакдир»[36].

Ўзбекистонда қурилаётган янги жамият ўзининг ғоявий-мафкуравий асосларига суянгандагина пировард мақсадга эришиш мумкин. Қайд этиш лозимки, ўзбек халқининг минг йилликлар давомида яратган ўзига хос ғоялари - тинчлик, озодлик, ҳурлик, мустақиллик, эзгулик, барқарорлик, маънавий баркамоллик, шахсни улуғлаш, унинг манфаатларини ҳурматлаш - буларнинг бари янги шаклланаётган жамиятимизнинг ғоявий пойдевори ҳисобланади.

Кўҳна қадриятларимиз, олиму уламоларнинг асарлари жамиятнинг ғоявий-мафкуравий асосини яратишда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Юртимиз халқларининг тарихи, маданияти ўз илдизлари билан асрлар қаърига бориб тақалиши ва узоқ минг йилларни ўз ичига олишини қадимги форс ёзувчиларининг, хитой, арман ва суриялик географ ва тарихчиларнинг ёзиб қолдирган маълумотлари, Носириддин Бурҳонуддин Рабғузийнинг «Қисаси Рабғузий», Алишер Навоийнинг «Тарихи мулуки Ажам», Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарларидан, зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»дан, шунингдек, Бехистун, Бундахишн, қадимги туркий битиклар, жумладан Ўрхун-Енисей ёдгорликларидан аниқ ва равшан билиб олишимиз мумкин. Миллий ғоя ва мафкурамизнинг илдизлари ўта қадимий эканлигига юнонистонлик олимлар - Арриан, Курций, Плутарх, Герадот, Страбан, шунингдек, Абу Райхон Беруний, Наршахий ва бошқа мутафаккирларнинг асарлари ҳам гувоҳлик беради.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда миллий тикланиш, бир томондан миллий ўзликни англаш, бошқа томондан, жамиятнинг ғоявий-мафкуравий асосларини яратиш, учинчи томондан эса бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш асносида юз берди. “Айни вақтда биз жамиятни ва жамият тафаккурини янгилашнинг инқилобий усулларига, бу жараённи сунъий равишда четдан туриб, зўравонлик йўли билан тезлаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга мутлақо қаршимиз. Биз барча соҳаларда, жумладан, маънавий соҳада ҳам тадрижий-эволюцион ислоҳотлар йўли тарафдоримиз ва бунга қатъий амал қиламиз. Яъни, содда қилиб айтганда, одамларнинг дунёқараши, эътиқод ва тафаккурида демократик тамойиллар вадемократик қарашларнинг кенгайиши ва мустаҳкам ўрин топиши авваламбор ҳаётнинг табиий юриши билан, уларнинг моддий турмуш даражаси ва маданий савияси тобора ривожланиши ва юксалиши билан чамбарчас боғлиқ эканини ҳаётнинг ўзи тақозо этади”.[37]

Маълумки, социалистик ишлаб чиқариш усулидан бозор муносабатларига ўтиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун кишилардаги эскича тафаккур тарзини ўзгартириш, иқтисодиётда эркинлаштириш жараёнини авж олдириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш керак эди. Бу борада айниқса хўжалик юритувчи субъектларнинг мустақиллигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш лозим бўлди.

Мустақиллик йиллари бу борада улкан ишлар бажарилди. Бироқ, ҳали бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўп. «Бу - бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат.

Мустақилликнинг илк йилиданоқ мустабид «коммунистик ғоя»дан воз кечилди. Ўзбекистон халқи ўз миллий ғояси негизларига таянган ҳолда ривожланиш йўлини танлади. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

1. Мустақиллик туфайли мамлакатимиз халқи ўзига хос йўлни танлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу халқимизнинг маънавий мероси, қадриятларини қайта тиклаш имкониятини берди.

2. «Мустабид» тоталитар тузум «коммунистик ғоя»си ўзбек халқини маънавий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, маънавиятидан бегоналаш-тириш сиёсатини олиб борди. Эндиликда ана шу асоратлардан халос бўлиш эҳтиёжи пайдо бўлди.

3. Ҳар қандай давлат, жамият, халқ мақсадсиз яшай олмайди. У ривожланиш учун маънавий асосларни белгилаб олиши зарур. Бу мақсад халқнинг миллий-маънавий ғояларида акс этган бўлиб, миллий истиқлол ғояни ўрганиш заруриятга айланди.

4. Жамият тараққиётида турли хил ғоялар ҳукмронлик қилиб келган бўлиб, ғоявий мақсадлар туфайли ҳар хил салбий оқибатларни юзага келтирган. Ана шу ғоя билан ғоянинг, мақсад билан мақсаднинг, фикр билан фикрнинг фарқини билиш учун миллий истиқлол ғоясини ўрганиш лозим.

5. Шахс, инсон, ижтимоий гуруҳ, қатлам, халқ, миллат, давлат мақсади, орзу интилиши, қарашлари бир-биридан фарқ қилганидек, унинг қандай мақсад ва ғоя эканлигига қараб баҳо берилади.

6. Айрим ғоялар маълум бир миллат, халқнинг мақсад, интилишларини ҳисобга олмасдан ўз ғояларини «сингдиришга» уринади, бундай ёт ёки ёвуз ғоялардан огоҳ бўлиш учун миллий истиқлол ғоясини ўрганмоқ керак.

7. Бугунги кунда дунёда мафкуравий кураш, инсон онги ва қалби учун кураш кетар экан, айрим ёт ғоялар ёшларни ўзига ром қилиб ўз шахсий манфаат йўлида фойдаланишга ҳаракат қилаётганликлари боисдан ҳам миллий истиқлол ғоясини ўрганиш заруриятга айланди. «Келажаги буюк давлат»ни барпо этиш миллий истиқлол ғоясини сингдириш орқали амалга оширилади.

Milliy g’oyaning maqsadi asosan quyidagilarda ifodalanadi:

Миллий ғоя халқнинг туб манфаатларини ифода этадиган, уни ўз олдига қўйган мақсадлари сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган ғоядир.

Миллий ғоя – у ёки бу миллат, халқ, элатнинг миллий анъаналарини, турмуш тарзини ва танлаб олган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий тизимни ва умуман миллий манфаатларни ҳимоя қиладиган, қўллаб-қувватлайдиган, уларни мустаҳкамлаш учун кўмаклашадиган қарашлар мажмуидан иборат. Ўз тарихи ва тараққиётининг туб бурилиш даврларида ҳар қандай миллат ва халқ келажагини белгилайди, унга етишнинг ўзига мос йўлларини танлайди. Ана шу жараёнга хос ижтимоий, иқтисодий, сиёсий йўналишлар билан барча ғоявий тамойилларини ҳам белгилаб олади. Бунда бутун миллат учун умумий бўлган ғоялар ниҳоятда катта аҳамият касб этади. «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан назарий жиҳатдан асослаб берилган «Ватан равнақи», «Юрт тинчлиги», «Халқ фаровонлиги», «Комил инсон», «Ижтимоий ҳамкорлик», «Миллатлараро ҳамжиҳатлик», «Диний бағрикенг-лик» каби ғоялар ана шундай умуммиллий ғоялар қаторига киради.

Ўзбек миллий ғояси - ўзбек халқи миллий мафкурасининг ғоялари умуминсоний қадриятларга таянади. Бу ғоялар ер юзидаги барча тинчликсевар, эзгуликка интилувчи халқлар ва миллатлар, давлатлар қабул қиладилар.

Мафкура аҳамияти яна шундан иборатки, у жамиятимизнинг ривожланиши, олға томон ҳаракат қилишини осонлаштиради, миллатни, барча фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.

Миллий мафкура бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ҳис- туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорини, куч-қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган буюк ғоявий кучдир.

Миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги энг аввало, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун зарурдир. Унинг зарурати қуйидаги мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

- олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга, яъни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш;

- эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш;

- ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

- узоқ даврлар мобайнида одамлар онгида ҳукмрон бўлган бегона ва ёт ғояларнинг янада қайтадан тикланишига йўл қўймаслик;

- халқимиз табиатига зид бўлган ўзга ғоялардан, айниқса ёш авлодни ҳимоя қилиш;

- ҳар қандай тажовузкор ғояларга қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш заруратининг мустақилликни мустаҳкамлашдаги ўрнини англаш орқали ҳаракат дастурига эга бўлиш;

- мустақил давлатимизнинг ҳар бир фуқаросида Ватан тақдири учун маъсуллик туйғуси бўлиши учун ҳам зарур.

Мустақилликнинг тақдири, Ўзбекистоннинг келажаги, биринчи навбатда ва асосан, одамларга, уларнинг амалий фаолиятига, ахлоқий баркамоллигига, ғоявий-сиёсий етуклик даражасига, миллий ўзлигини қанчалик чуқур ва мукаммал англаб олишларига бевосита боғлиқ. Мафкурасиз оммани жамият тараққиётини, мустақиллик билан боғлиқ бўлган улкан вазифаларни бажаришга сафарбар этиш мумкин эмас. Инсоннинг фаолияти унинг илғор мафкурага қатъий амал ва эътиқод қилишига боғлиқ.

«Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йқотиши муқаррар. қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин». Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин.

И.А.Каримов

Milliy g’oyaning vazifalari – xususida aytish mumkinki, hаётий кузатишлар, баъзан зиёлиларимиз ўртасида ҳам бизга миллий ғоя, миллий мафкура нима учун, ким учун керак, унинг маъно-моҳияти нимадан иборат, деган муҳим масалага яна бир бор ойдинлик киритиш зарурати мавжуд. Бунда, яъни миллий ғояда Ўзбекистон халқининг мамлакатимиз ривожида белгилаб олган асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси мужассамлашган.

Биринчидан, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият, албатта ўз миллий ғоя ва мафкурасига суяниши ва таяниши зарурлиги билан боғлиқ.

Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «давлат тизими, уни бошқариш ва олиб борилаётган сиёсат аввало аниқ ва равшан ифодаланган мафкура асосига қурилмоғи лозим. Яъни, олдин давлат қурилиши ва ундан кейин мафкура пайдо бўлиши ўзи ғайритабиий ҳол. Буни яхши англаб олишимиз лозим. Яъни, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади»1. Демак, ўз миллий ғоясига таянмаган жамият инқирозга дучор бўлиши, ўз йўлини йўқотиб қўйиши муқаррар.

Иккинчидан, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси сифатида шунинг учун ҳам зарурки, одамлар онгини, тафаккурини ўзгартирмасдан туриб, кўзланган олий мақсад – озод ва обод жамиятни, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиб бўлмайди. Бунинг учун эса, одамлар муайян ғояга ишониши ва таяниши зарур. Бу жараён ўз-ўзидан ҳаракатга келмайди, албатта. Негаки, кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканига ишонтирмоқ учун, аввало, мазкур ғоянинг тўғри, ҳаётий ва илғор эканлигига ишонтириш зарур. Ишонтирмоқ учун унинг илмий ва ҳаётийлигига алоҳида эътибор қаратиш билан бирга миллий ғоянинг ўзи мамлакатимиз халқининг асосий мақсад ва муддаолари ҳамда манфаатларини ифодалаши керак.

Учинчидан, миллий ғоянинг зарурлиги миллатнинг ўзлигини тўла англаш жараёни билан боғлиқ. Негаки, миллат ўзлигини тўла англамас экан, бирон-бир буюк ўзгаришлар қилиб бўлмайди. Миллий ўз-ўзини англаш у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кетишига эмас, балки ўзлигини англаган миллатларнинг маърифатлашган ҳамкорликларининг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилади. Ана шундай ўта мураккаб вазиятда миллий ўзликни англашда миллий ғояга асосий таянч куч, илмий-назарий ва амалий дастур сифатида ҳар бир инсоннинг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмаларига кириб бориш орқали унинг қалби ҳамда онгига таъсир кўрсатади. Бу миллий ғоянинг халқ ҳаётига яқин, унга бевосита дахлдор эканлигини таъкидлаш лозимдир.

Тўртинчидан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда миллий ғоянинг зарурлиги яна бир муҳим ҳолат билан яъни бугун бизнинг тарихий ўзгаришлар даврида тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муносабатларига асосланган демократик тузумга ўтиш шароитида яшаётганлигимиздан келиб чиқмоқда. Бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур таҳлил қилган мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай хулосага келади: «Бу ўтиш даври ўзига хос, жуда катта ғов ва тўсиқларга дуч келиши, қаттиқ курашлар орқали кечиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизни мана шу даврда янги уфқлар сари бошлаш, даъват қилишда мақсадларимиз аниқ бўлиши керак. Бундай мақсадларга эса аввало чуқур ўйланган ва пухта ишланган мафкура асосида етишиш мумкин»1. Демак, миллий ғоя мустақилликни мустаҳкамлаш ғоясининг ўзаги бўлган - танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри адолатли ва ҳаққоний эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш орқали уларни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади

Milliy g’oyaga ishonch va e’tiqodni singdirish deganda, Демак, бугунги кунда халқимизнинг асосий мақсади – юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш бўлиб, кишиларимизда ана шу улуғвор эзгу ғояни рўёбга чиқаришга бўлган мафкуравий ишонч-эътиқодни шакллантириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. «Миллий ғоя халқнинг ишонч-эътиқодига айланса, у ўзининг кутилган самарасини беради, Шунинг учун ҳам ишонч-эътиқод масаласи миллий ғояда муҳим мезон ҳисобланади».[38]

Мафкуравий эътиқод жамиятдаги кишилар, турли ижтимоий гуруҳ, бирлик ва тоифалар фаолиятини тартибга солувчи муайян ғояларга қаттиқ ишончдан иборат руҳий-маънавий кучдир. У жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит, таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот таъсирида шаклланади. Кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятида ўзига хос руҳий-маънавий тамойил сифатида намоён бўлади.

Шу нуқтаи назардан, мафкуравий эътиқодни ижтимоий ҳаётдаги объектив ва субъектив омиллар таъсирида шаклланадиган, кишиларнинг онги ва қалбида маълум ғоялар ҳақидаги билим-тасаввурларга асосланган ҳамда ана шу ғояларни руёбга чиқаришга бўлган мустаҳкам ишончдан иборат руҳий-маънавий ҳодиса сифатида таърифлаш мумкин. Бинобарин, кишилардаги ғоявий билим-тасаввурлар билан руҳий-эмоционал хислатларнинг уйғунлиги мафкуравий эътиқоднинг мазмунида муҳим ўрин тутади.

Мафкуравий эътиқоднинг шаклланишида ғояларга, ундаги мақсад ва идеалларга ишонч алоҳида ўрин тутади. Яъни, умуман, ғояларнинг ҳаққонийлигига ва уларнинг руёбга чиқишига бўлган ишонч ҳар қандай мафкуранинг ҳамда у билан боғлиқ барча хусусиятларнинг шаклланишида асосий роль ўйнайди. Шунинг учун жамиятдаги умумий мақсад, орзу-идеалларга ва уларни руёбга чиқариш йўлларига халқ ишончини шакллантириш – миллий мафкурани ривожлантириш ва ундаги ғояларни амалга оширишнинг муҳим шартидир.

Мафкуравий эътиқод ўзига хос тарзда, турли босқич, даража ва кўламларда, ижтимоий онг ва руҳият билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланиб, ривожланади. Шунга кўра, ижтимоий онг ва руҳият мафкуравий эътиқоднинг индивидуал ва ижтимоий даражаларда, фаол-конструктив ёки пассив-консерватив характерда ривожланишини белгилайди.

Мафкуравий эътиқодда ғоявий билим эмоционал-руҳий хусусиятлар билан бирлашиб, ижтимоий-маънавий эҳтиёж ва манфаат талабларига мос келадиган ишончга айланади. Ишонч, шу эҳтиёж-манфаат ва амалий тажрибадан келиб чиқувчи мақсад, орзу-интилишларга нечоғли мос келишига қараб эътиқодга айланади, ёки аксинча. Айни мана шу ҳол мафкура ва мафкуравий эътиқоднинг шаклланиб, ривожланиши ҳамда ижтимоий ҳаётга ўзига хос таъсир кўрсатишида муҳим ўрин тутади.

Ғоя ва мафкуранинг ишонч-эътиқодга айланиб, ижтимоий ҳаётга таъсир кўрсатиши учун, аввало: 1) у кишиларнинг ҳаётий эҳтиёж-манфаатларини ифода қилиши; 2) ушбу мафкуранинг ғоялари ва уларни рўёбга чиқариш йўллари аниқ-равшан бўлиши; 3) мафкурадаги мақсадларга эришишнинг реал имкониятлари, яъни моддий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-интеллектуал ва бошқа зарур шарт-шароитлари аниқ кўрсатиб берилиши; 4) мафкуравий мақсадларнинг рўёбга чиқиши туфайли эришиладиган натижа яққол тасаввур қилиниши лозим.

Шундай қилиб, мафкуранинг мазмунида манфаатдорлик ва ишонч-эътиқод ўзига хос ўрин тутади. Манфаатларни англаш билан мафкура шаклланади, албатта. Бироқ, бундай мафкура инсон ва жамият ҳаётида нисбатан пассив даражада амал қиладиган, кўпроқ манфаатдорликни қондириб, манфаатпарастликни рағбатлантирувчи бўлиб қолади. Мафкуранинг бу даражаси ундаги ғояларни тўла рўёбга чиқариш учун заифлик қилади. Шу нуқтаи назардан, ғоялардаги манфаатларни англаш - мафкуранинг юзага келиб, инсон ва жамият ҳаётида амал қилишининг муҳим шарти, унга бўлган ишонч-эътиқод шаклланишидаги биринчи ва асосий босқичдир. Демак, манфаатдорлик мафкуранинг шаклланиб, ривожланиш асосини, ишонч-эътиқод эса амал қилишининг фаол даражасини белгилайди. Ғояларнинг амалга ошишида айнан мафкуравий ишонч-эътиқод ҳал қилувчи ўрин тутади.

Айни пайтда, мафкуранинг ишонч-эътиқодга айланиб, халқчиллашиши ва ундаги ғояларнинг рўёбга чиқиши учун жамиятда кишиларнинг мафкурага амал қилишини рағбатлантирувчи (стимул) расмий сиёсий, ҳуқуқий асос ва шарт-шароитлар билан боғлиқ реал ижтимоий (муҳит) механизм-руҳий-маънавий мотив ҳам бўлиши лозим. Чунончи, жамиятда маънавият ва маърифатнинг ижтимоий-сиёсий мақоми ҳамда маданиятли кишилар мавқеининг баланд бўлиши, ўз кучи ва билимига таяниб яшайдиган соғлом мафкуравий эътиқодли кадрларнинг қадрланиши, умуман миллий тараққиёт концепциясидаги тамойилларнинг ҳаётда тўла амал қилиши каби омиллар ана шундай мотив-механизм бўлади.

Milliy-ma’naviy meros va umumbashariy qadriyatlarga tayangan holda milliy g’ururni shakllantirishda asosan quyidagilarga e’tibor qaratish lozim:

Milliy g’urur - shaхs, ijtimоiy guruhning milliy o’z-o’zini anglashi asоda shakllanadigan, ajdоdlari qоldirgan mоddiy, ma’naviy mеrоsdan, o’z хalqining jahоn tvilizatyaga qo’shgan hissa, o’sha, millatlar оldidagi qadr-qimmati, оbro’-e’tibоridan faхrlanish hisni ifоdalоvchi tushuncha.

Оmmaviy aхbоrоt vоtalarida milliy g’urur, milliy faхr, milliy iftiхоr tushunchalari kеng qo’llanilib, ular asоsan, bir ma’nоda ishlatilmоqda, ya’ni, milliy iftiхоr (faхr) bu - milliy g’ururdir.

Umuman, milliy ruhiyatni shakllantirishda: «milliy g’urur», «milliy iftiхоr», «milliy his», «milliy хaraktеr» kabi tushunchalar ham muhim o’rin tutadi.

1. Milliy g’urur - shaхs g’ururi - bu faхrdir. Har bir shaхs o’z yutuqlaridan mamnuniyat hisni tuyadi, оta-оna farzandlaridan, ustоz istе’dоdli shоgirdidan, yozuvchi yaхshi asaridan, bоg’bоn so’lim bоg’idan faхrlanadi va hоkazо. O’zligicha qоla bilgan оdamning g’ururi - bu butundir.

Milliy g’urur har bir millat hayotidagi mavjud mоddiy va ma’naviy asоslarda, оb’еktiv va sub’еktiv оmillar ta’rida, individual va ijtimоiy darajalarda shakllanib, rivоjlanib, o’ziga хоs shakl-ko’rinishlarda namоyon bo’luvchi ijtimоiy, ruhiy-ma’naviy hоdisadir.

Milliy g’urur quyidagi shakllarda namоyon bo’ladi: millatning yutuqlari, оbro’y-e’tibоri bilan faхrlanish, uning muammоlariga bеfarq qarab turmaslik; o’z eliga, millatiga jоnkuyar bo’lish; o’z millatining mоddiy, ma’naviy mеrоni asrab - avaylash; хalq оdatlari, an’analari, qadriyatlarini hurmat qilish, ularni bоyitish va takоmillashtirish; o’z millatiga mеhr-muhabbatini amaliy faоliyatda namоyon qilish.

Sоg’lоm milliy g’urur o’zga millatga mansub kishilarga hurmat-ehtirоm ko’rsatishni taqоzо qiladi. Bоshqa millat vakillarining izzat va g’ururini kamtmaydi. Mustaqillik kishilar milliy g’ururini оshirib, uni хalq, Vatan, ajdоdlar хоtira оldidagi mas’uliyatini his qilishdеk, mazmun bilan bоyitilmоqda.

Milliy g’urur (tоr ma’nоda) - insоnlarga хоs his-tuyg’u fati - tushunchaning ifоdadir. Kеng ma’nоda milliy g’urur ijtimоiy-ma’naviy хоdisa tarzidagi talqindir. Milliy g’urur milliy оng bilan uzviy bоg’lik hоlda shakllanib, rivоjlanadi. Dеmak, milliy g’urur shakllanishi quyidagicha tavflanadi:

1. Milliy g’urur milliy оng ta’rida rivоjlanadi.

2. U оb’еktiv va sub’еktiv shart-sharоitlar ta’rida o’zgarib bоradi.

3. Milliy g’urur shaхs(lar) g’ururi shaklida namоyon bo’ladi.

4. Milliy g’urur yoy оng, madaniyat bilan bоg’liq hоlda fuqarоlik g’ururi shaklida ko’rinadi.

5. Milliy g’urur vatanparvarlik va milatparvarlikda sеziladi.

Milliy-ma’naviy meros va umumbashariy qadriyatlarga tayangan holda vatanparvarlik, millatparvarlik fazilatlarini shakllantirishda – shularni inobatga olish kerakki, bilamizki Ватан инсон киндик қони тўкилган муқаддас замин, уни камолот сари етакловчи, ҳаётига маъно ва мазмун бахш этувчи табаррук маскандир. У аждодлардан авлодларга қоладиган энг буюк, бебаҳо мерос, энг азиз хотира. Ватан ота-боболаримизнинг хоки поклари жо бўлган, вақти-соати етиб ҳар биримиз бош кўядиган муқаддас замин.

Ватан остонадан бошланади. Инсон улғайгач Ватан ҳақидаги тушунчаси ҳам кенгаяди. Остона, уй, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, туман, вилоят ва мамлакат даражасига кўтарилади.

Ватани бор одамнинг ғурур ифтихори юксак, мақсад-муддаолари ҳам аниқ. Тоғдек таянчи-Ватани борлигини ҳис этган инсон ҳаётнинг ҳар қандай синовларига доимо тайёр туради.

Ер сайёраси бутун жумлаи-жаҳонда яшаётган 6 млрддан ортиқ одамларнинг Ватани бўлса ҳам, ҳар бир халқ учун тақдиран ва тарихан ато этилган ҳудуд ота юрт- она Ватандир.

Одатда инсон Ватанни, ота-онани танламайди. Улар яратганнинг ўзи берган улуғ ва муқаддас неъматдир.

Ана шу улуғ неъматни асраб-авайлаш, уни сарҳадларини гуллатиб яшнатиш ўз қўлимизда. Барчамизнинг киндик қонимиз ота юрт тупроғига тўкилган, барчамиз бир она Ўзбекистон фарзандимиз. Энди уни оқлашимиз, шу муқаддас юрт фарзанди эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

Ислом Каримов айтганидек, «Инсон ўзлигини англагани, насл насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз канча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртига муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади». У ўз тақдирини Ватан равнақи билан боғлиқ деб билади.

Одам ғайрат билан эрта тонгдан то кечгача ишлаши мумкин. Мустамлака даврида собиқ марказ топшириғини бажарсанг бўлди эди. Энди эса, мустакил Ўзбекистонга мутеликдан холи, мустақил фикрлайдиган, ишбилармон, тадбиркор, ватанпарвар шахслар даркор.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 804 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.014 с)...