Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Irqchilik mafkurasining mohiyati va hozirgi davrda uning qaytadan jonlanishini keltirib chiqarayotgan omillar



1. “Dunyoning mafkuraviy manzarasi” tushunchasi.

"Dunyoning mafkuraviy manzarasi" tushunchasi.

Ҳозирги давр - дунё ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир. Бутун Ер юзи одамзод учун ягона макон бўлиб ҳисобланади. Аммо тарихда мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни босиб олиш учун сон-санноқсиз урушлар бўлган. Бу жараёнда эса уруш қуроллари мунтазам такомиллашиб борган. Мазкур урушлар то ХХ асргача асосан кўпроқ бир ё икки давлат ёхуж минтақа ўртасида бўлган. ХХ асрда рўй берган иккита жаҳон урушида ўнлаб давлатлар, бир неча қитъа мамлакатлари иштирок этган.

Хуллас, уруш қуроллари такомилашиб бораверди. Бугунги кунда улар бошқа ҳудудни босиб олиш у ёқда турсин, балки бутун Ер сайёрасидаги ҳаётни бир неча марта йўқ қилиб ташлашга етади. Инсоният ХХ аср охирига келиб бир қатор чегара билмайдиган муаммоларга дуч келди. Уруш ва тинчлик, экологик фалокатлар, маънавий қашшоқлик, наркобизнес, терроризм каби муаммолар ана шулар жумласидандир.

XXI аср бошларига келиб дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро таъсир шу қадар кучайиб кетдики, бу жараёндан тўла иҳоталаниб олган бирорта ҳам давлат йўқ. Глобаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳол дунё мамлакатларининг иқтисодий, ахборот, маънавий салоҳиятлари ва сиёсати қандай экани билан боғлиқ.

Dunyoning mafkuraviy manzarasining tarixan o’zgaruvchan xarakteri.

ХХ аср сўнгида рўй берган улкан ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, икки қутбли дунёнинг барҳам топиши натижасида нисбий мувозанатнинг бузилиши жаҳоннинг мафкуравий манзарасини тубдан ўзгартириб юборди.

ХХ асрда дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар кескин ва мураккаб ту солган давр бўлди. ХХ аср сўнгида икки қутбли дунёнинг барҳам топиши, нисбий мувозанатнинг бузилиши натижасида жаҳондаги мафкуравий манзаралар тубдан ўзгарди. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «ХХ аср охирида дунёда жўғрофий-сиёсий аҳамияти ва кўлами жиҳатидан ноёб ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўзгаришлар бетакрор. Улар нафақат мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда вужудга келган қарашлар ва уларнинг механизмларини чуқур ўйлаб кўришни, балки кўп жиҳатдан қайта баҳолашни ҳам талаб қилади. «Совуқ уруш» даврида халқаро муносабатларга асос бўлган кўп қоидалар, тамойиллар ва ғояларни тубдан қайта кўриб чиқиш талаб қилинмоқда. Бутун дунё яхлит ва бир-бирига боғлиқ тизим бўлиб бормоқда, унда ўзи - ўзидан қаноатланишга ва маҳдудликка ўрин йўқ. Бу ҳол ҳозирги халқаро муносабатларни шакллантирганда, халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқаларда ва уларнинг фаолиятида иштирок этганда мутлақо янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни зарур қилиб қўймоқда»1.

2. Demokratik qadriyatlar hamda inson huquqlari va erkinliklari ustuvorligiga asoslangan g’oyaviy qarashlar tizimining dunyo mafkuraviy manzarasida tutgan o’rni.

Demоkratik qadriyatlar hamda insоn huquqlari va erkinliklari ustuvоrligiga asоslangan g’оyaviy qarashlar tizimining dunyo mafkuraviy manzarasida tutgan o’rni.

ХХ аср охири ва ХХI аср бошларига келиб коммунистик ва социа-листик партия таъсиридаги социализм лагери парчаланди. Дунё мамлакатлари ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга бўлинди. Ана шу ривожланган баъзи мамлакатлар ўз миллий мустақиллигини қўлга киритган, ривожла-наётган мамлакатларни, жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринмоқдалар. Булар қуйидаги ҳолатларда кўринади:

Дунёни бўлиб олишга уринаётган мафкураларнинг шакллари:

1. Буюк давлатчилик мафкураси.

2. Диний экстремистик мафкуралар.

3. Пансоветизм мафкураси.

4. Панисломизм мафкураси.

5. Ғарб турмуш тарзини ифодалаган мафкуралар.

6. Америкача турмуш тарзини ифодалаган мафкуралар.

7. Турли диний сектоларнинг ғояларни ифодаловчи мафкуралар.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1732 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.005 с)...