Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Ислом фундаментализми



Бу оқимлар диний ва дунёвий ҳокимиятни ўзида мужассамлаштирган халифа раҳбарлигидаги ягона мусулмон давлатига бирлаштиришни кўзлаган, соғлом мантиққа мутлақо зид даъводан иборат. ХХ аср 80-йилларида «Мусулмон биродарлари» ташкилотининг фракцияларга бўлиниб кетиши натижасида қуйидаги диний ташкилот ва партиялар ҳам юзага келган:

1) «Ислом озодлик партияси»

2) «Социал ислоҳотлар жамияти»

3) «Ат - Такфир вал - Ҳижра»

4) «Жунуд Аллоҳ»

5) «Жиҳод»

6) «Ҳизбуллоҳ» каби.

Бундан бошқа яна қуйидаги диний оқимлар ҳам мавжуд:

7) Ваҳҳобийлик (ХVIII асрда пайдо бўлган).

8) Аҳмадия (1Х асрда Покистонда).

9) Ҳизб-ат-таҳрир (1953 йилда Исроилда - тушунтириш, ҳаракат, тўнтариш).

10) Таблиғчилар - етказиш маъно. ХХ аср Ҳиндистонда, исломга чорлаш.

11) Акромийлар - 1997-1999 йилларда Фарғонада ва 2005 йил 12-13 майда Андижон оқим сардорига бўйсуниш (Акром Йўлдошев бошчилигидаги).

12) Нурчилар - Туркияда, ҳокимият учун курашга чорлаш.

13) Тавба-экстремистик руҳдаги ҳаракат. Бокуда ва Ўзбекистонга (1991 йил).

14) Ислом уйғониш партияси - 1989-1991 йилларда Тожикистонда.

15) Ислом лашкарлари - 1990-1992 йилларда Наманганда «Отавали-хон» масжидида.

16) Адолат - 1990-1992 йилларда Наманганда пайдо бўлди.

1991 йил 14 июнда Ўзбекистон Олий Кенгашининг 12 - чақириқ 5- сессиясида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган эди. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири 1998 йил 1 майда Олий Мажлиснинг II-сессиясида қабул қилинди.

Умуман, Ислом экстремизми, фундаментализми томонидан Ўзбекистон хавфсизлигига солинаётган таҳдидлар қуйидагилардан иборат:

1) Диндор мусулмонларнинг ислоҳотчи давлатга ишончини йўқотиш, демократик жамиятни обрўсизлантириш, барқарорликни ва миллий тотув-ликни бузишга уринмоқда.

2) Асоссиз даъватлар орқали ёшларни мутелик, эрксизлик ҳолига тушириб қўйиш, ақлига ва тақдирига ҳукмрон бўлиш.

3) Қарама-қаршиликни келтириб чиқариб мамлакатни парчалаб ташлаш.

4) Дин учун курашувчи жангориларнинг янги авлодини вужудга келтириш.

5) Мусулмон ва номусулмон мамлакатлар орасида Ўзбекистон обрў-сини тўкиш, обрўсизлантириш.

6) Ислом ва бошқа цивилизациялар ўртасида зиддиятларни келтириб чиқариш.

7) Омма онгида сохта тасаввурларни қарор топтириш.

«Бу радикал гуруҳларнинг барчасини бирлаштириб турадиган умумий бир хусусият бор. Улар, моҳият эътиборига кўра, биз учун мутлақо ёт бўлган бир мақсадни - диний давлат, мусулмон халифалигини ўрнатишни тарғиб қилмоқда»[78].

Dunyoning mafkuraviy manzarasida etnik zaminda shakllangan g’оyaviy qarashlarning o’rni, ularning tarixiy ildizlari va namоyon bo’lishining o’ziga xоs hususiyatlari.

Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви - ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши оқибатида унга Ер юзининг барча минтақаларида мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этганини ифодаловчи тушунча. Инсоният тарихининг ҳозирги босқичи ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида халқаро муносабатларнинг интеграциялашуви ва интенсивлашуви билан характерланади. Хусусан, алоқа воситаларининг ривожланиши, уларнинг компьютерлаштирилиши, электрон почта, интернет, космик телерадио алоқа тизимларининг техник-технологик воситалари кучайиб кетиши билан ахборот алмашув, бинобарин, ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари ҳам тобора кенгаймоқда. Мафкуравий жараёнларнинг глабаллашуви да бир-биридан тубдан фарқ қиладиган икки йўналиш, тенденция намоён бўлмоқда. Биринчидан, инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналминаллашиб, универсаллашиб бормоқда. Бошқача айтганда, миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларининг интеграциялашув жараёни кечмоқда. Иккинчидан миллатлар ва давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маъаний-маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфаатларидаги ўзига хосликни мутлақлаштириш инсониятга, шу жумладан, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро терроризм, экстремизм, фундаментализм ва нарокобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон-бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис – яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда. Бу жараённинг энг муҳим хусусиятларидан бири – турли мамлакатларни мафкуравий забт этиш ғоят катта иқтисодий манфаатлар билан чирмашиб кетганидир. Мафкуравий глабаллашув савияси паст аудио ва видеокассеталар, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қиладиган “санъат асарлари”нинг ҳам кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Ғоявий –мафкуравий тазйиқ ва тажовузларнинг олдини олиш учун эса ҳар бир миллат, давлат ўзининг ғоявий-мафкуравий дахлсизлигини таъминлайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлиб қолмоқда. Ана шундай тадбирлар изчил амалга оширилганда мафкуравий жараёнларнинг глабаллашуви ғоявий қарашлардаги муайян фарқлардан қатъий назар, умуминсоний қадриятлар, тинчлик ғояларига содиқликнинг камол топишига шароит яратади, умуминсоний цивилизация тараққиётининг муҳим омилига айланади.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1423 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.007 с)...