Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Dunyoning mafkuraviy manzarasi rivоjlanishining istiqbоllari



Ҳозирги замон ғоявий-мафкуравий геосиёсатини демократик ва гуманистик тамойиллар асосида ташкил қилиш долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Ер куррасини асраб қолиш, инсониятнинг келажак ҳаётини сақлаб қолиш, барча халқларнинг озод ва тенг яшаши учун бевосита демократик ва гуманистик тамойиллар асосидаги ғояларга амал қилиш тарихий заруриятдир. Биз демократик ва гуманистик тамойиллар деганда нимани тушунамиз? Бу халқларнинг эркинлиги, озодлиги, ҳур фикрлилиги, қонун олдида тенглиги, инсон ҳаётини ҳамма нарсадан устунлиги, инсон қадр-қимматининг юқорилиги, барча олиб борилаётган жараёнларнинг инсон ҳаётини яхшилашга қаратилганлиги демакдир.

Бунинг учун ҳар бир мамлакат ёки давлатнинг мустақиллигини тан олиш, миллати, дини ва қадриятларини ҳурматлаш, ички ишларига аралашмаслик, ташқи сиёсатда ўзаро манфаатдорлик, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳамкорликда ўзаро ҳурмат каби умуминсоний қадриятларга риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, мамлакатда илғор ғоялар, мафкуралар қанча кўп бўлса, яъни мафкуравий плюрализм ҳукмрон бўлса тараққиётнинг самарали йўлини танлаб олиш учун имконият шунчалик кенг бўлади. Фикрий кураш мафкураларнинг маъно ва мазмун жиҳатидан бойишига, бир-бирини тўлдиришига хизмат қилади.

Ҳозирги замонда инсон онги ва қалби учун ғоявий курашнинг хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлмоқда:

1. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ўзгариб бормоқда.

2. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви, интенсивлашуви, универсаллашуви ва интеграциялашуви рўй бермоқда.

3. Жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринишлар кучаймоқда.

4. Кўп қутбли дунёнинг мафкуравий тизими тўла барқарорлашмагани аниқ бўлиб бормоқда.

5. Геополитик мақсадлар ва мафкуравий сиёсат уйғунлашмоқда.

6. Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий жараёнлар мураккаблашмоқда.

7. Мустақилликни қўлга киритган давлатларда янги маънавий-мафкуравий тамойилларнинг аҳамияти тобора ортмоқда.

8. Мустақил Ўзбекистон ўзига хос маънавий-мафкуравий тамойиллар асосида ривожланмоқда.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 3058 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.006 с)...