Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Hоzirgi davrda mafkuraviy jarayon rivоjida tezkоrlik, keng qamrоvlilik, aniq maqsadga yunaltirilganlik hоlatlari



Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий жараёнлар тизимида Афғонистонда 2001 йил кузигача давом этган фуқаролар уруши ҳам алоҳида ўрин эгаллади. Йигирма йилдан ортиқ давом этган ҳарбий мажоралар оқибатида умумиинсоний цивилизациядан узилиб қолган Афғонистон ҳудуди халқаро террорчилик ва диний экстремизм, қурол-яроқ ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ўчоғи бўлиб келди. Бу эса турли зарарли ғояларнинг террорчилик, таҳдид ва таҳлика йўли билан бутун минтақага ёйилиш хавфини туғдирган эди.

Кенг миқёсли интеграция ва глобаллашув жараёнлари жаҳон тараққиётининг ҳозирги пайтдаги муҳим хусусиятларидан бири эканини эътироф этган ҳолда, уларнинг кучли мафкуравий таъсир ўтказиш воситаси эканини ҳам унутмаслик даркор.

Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудларида тузилган қуйидаги халқаро ва минтақваий ташкилотларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

1. Мустақил Давлатлар Ҳамдустлига (МДҲ). 1991 йил 21 декабрда Алматида 11 давлат: Россия, Украина, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Азарбайжон, Арманистон, Молдавия давлатлари бошлиқларининг кенгашида МДҲ тузилди. МДҲга 1993 йил 24 декабрда Ашхабадда Грузия ҳам қўшилди. Ўзбекистон мазкур МДҲ ташкилотининг иқтисодий интеграция доирасида қатнашиб келмоқда.

Ўзбекистон МДҲнинг Коллектив хавфсизлик шартномасида 1992-1999 йилларда қатнашди. 2005 йилдан бошлаб яна Коллектив Хавфсизлик шартномасида қатнашмокда.

2. «6+2» гуруҳи. (1998-2001 йиллар). БМТ котибияти биносида 1998 йил 21 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил топганди. Бу гуруҳ Афғонистондага ҳарбий можароларни сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган эди. Мазкур гуруҳга: Эрон ИР, Хитой ХР, Покистон ИР, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон + АҚШ ва Россия давлатлари кирган эди. 1999 йил 19-20 июлда Тошкент анжуманида «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида»ги Тошкент Деклорацияси имзоланди. Бу ҳужжатда Афғонистонда янги ҳукумат тузиш, можарони тинч йўл билан ҳал этиш, қачоқларни қайтариш, миналардан тозалаш, умумий битим имзолаш, молиявий ёрдам каби минтақабий долзарб ғоялар кўтарилган эди. Лекин 2001 йил 11 сентябрда Умаршайх бошчилигидаги толибон қўшинлари, ислом экстремистлари АҚШга террористик хуружидан сўнг НАТО блокига аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари Афғонистонга киритилиб, исломий толибон қўшинлари тор-мор бўлгач «6+2» гуруҳи ўз-ўзидан барҳам топди.

«Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти (2002). 1994 йил 10 январда Тошкентда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисида Шартнома имзоланди. 1994 йил 16 январда Қирғизистон ҳам бу шартномага қўшилди. 1994 йил 30 апрелда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисида шартномага Тожикистон республикасининг қўшилиши тўғрисида протокол, минтақавий интеграцияни янада чуқурлаштириш тўғрисида 4 давлат раҳбарларининг баёноти қабул қилинди. 1997 йил 10 январда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Давлатлараро кенгашида имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома эса ўзро интеграцияни янада жадаллаштирди. 1998 йил 26-28 мартда Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ўртасидаги имзоланган Ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисидаги Шартномага Тожикистон ҳам қўшилди. Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти 2000 йил октябрида Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарлари имзолаган. 2002 йилда «Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти» негизида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» (МОҲ) ташкилоти тузилди. Бу ташкилотнинг мақсад ва вазифаси барча аъзо давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика заҳираларидан унумли фойдаланиш, транспорт тизимининг умумминтақавий тузилмасини барпо этиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, экологик муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва баркарорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинган эди. Лекин бу ташкилотни ривожлантиришда айрим миллий манфаатларнинг умумминтақавий манфаатлардан устун қўйилиши биргаликда қарорлар қабул қилишда тўсқинлик бўлиб келди. 2005 йил 6-7 октябрда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлди. Бу учрашувда «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти Марказий Осиё умумий бозорини барпо этиш концепцияси лойиҳасини кўриб чикди. «МОҲ» ташкилотининг бу галги саммити Евроосиёда интеграциялашув жараёнидага бурилиш нуктаси бўлди. Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билин Евроосиё маконида иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ва тараққиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИҲ) негизида янги ЕОИҲни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (1995). 1995 йили Россия, Белорусь («иккилик») давлатлари томонидан «Божхона иттифоқи» тузилди. 1996 йили, яъни бир йилдан сўнг бу шартномага Қозоғистон, Қирғизистон («тўртлик») ва 1999 йилда Тожикистон («бешлик» бўлиб) ҳам қўшилди. Шартнома қатнашчилари ҳудудда «эркин зона», яъни эркин иқтисодий маконни яратиш йўлида божхона, савдо-сотиқ билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга киришдилар. 1999 йили Қозоғистон ўз ҳудудида Россиядан олиб келинаётган озиқ-овқат учун 200 фоиз пошлина ўрнатди. Бир ойдан сўнг шундай тартибни Қозоғистон хам жорий этди. 2000 йили «Божхона иттифоқи»га аъзо давлатлар: Россия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг учрашувида мазкур ташкилотни Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига айлантириш тўғрисида дастлабки келишувга эришилди. Дастлаб Евроосиёга аъзо давлатларнинг манфаати, потенциали бир хил бўлмай қуйидагача эди. Россия 48, Қозоғистон, Белорусь 20 фоиздан, Тожикистон, Қирғизистон 10 фоиздан иборат овозга эга бўлган. 2005 йил 6-7 октябрда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИҲ) негизида янги ЕОИҲни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Демак, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига 2006 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси ҳам қўшилди.

2002 йил 28 февралида Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти негизида ташкил этилган «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти ўзининг қисқа тарихида талай ишларни амалга оширди. Унинг мақсад ва вазифалари сифатида барча аъзо давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика заҳираларидан унумли фойдаланиш, транспорт тизимининг умумминтақавий инфратузилмасини барпо этиш, ишлаб чиқариш коопера-цияси ва савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинган эди. 2005 йил 6-7 октябрда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги учрашуви - саммити Евроосиёда интеграциялашув жараёнидаги бурилиш нуқтаси бўлди. Ўзбекис-тон раҳбарининг ташаббуси билан Евроосиё маконида иқтисодий интегра-цияни ривожлантириш ва тараққиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Мар-казий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИХ) негизида янги ЕОИҲни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилотига Белорусь, ЕОИҲга Ўзбекистон қўшилмаган эди. Эндиликда эса бу иккала республика ҳам аъзо бўлдилар. («Туркистон», 2005 йил 8 октябрь).

«Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилотига Белорусь, ЕОИҲга Ўзбекистон қўшилмаган эди. Қўшилиш ҳақидаги бу ғоя Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан бир овоздан қўллаб-қувватланди («Туркистон», 2005 йил 8 октябрь).

2005 йил 14-15 ноябрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб, Россия Президенти В.Путин билан учрашди. Учрашувда савдо-иқтисодий, «сйёсий, ижтимоий-маданий, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинди.

Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасидаги алоқалар билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шунингдек, ҳар иккала давлатлар ўртасида савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Россия Федерациясининг Наркотиклар айланишини назорат қилиш бўйича федерал хизмат тўғрисида наркотик воситаларнинг, психотрон моддаларнинг ноқонуний айланишига карши курашда ҳамда прекурсорларни назорат қилишда хамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди («Маърифат», 2005 йил 16 ноябрь).

«Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти» (ШҲТ). Дастлаб «Шанхай бешлиги» деб ном олган бу ташкилот 1996 йилда ташкил топган. Унга: Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия кирган. Ўзбекистон 2001 йил 15 июнда кирди. Бу ташкилот Ўрта Осиё республикалари учун очиқ. 2001 йил 14-15июнда Шанхай саммити бўлиб, унга Ўзбекистон аъзо бўлгач унинг номи ШҲТ деб ном олди. Ўтган йиллар давомида бу ташкилот кўплаб ўз саммитларини аъзо бўлган давлатларда бир нечта бор ўтказди. 2001 йил 15 июнда ШҲТ томонидан «Халқаро терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш ҳақида» Конвенция қабул қилинди. ШХТни тузиш тўғрисида деклорация имзоланди. Унинг доимий ишловчи икки органи – Котибият ва Минтақавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этишга келишиб олинди. ШҲТнинг Хартияси (Низом) 2002 йил 7 июнда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қабул қилинди. 2003 йил 29 майда Москва саммитида 2004 январидан Пекинда Котибиятни, Тошкентда Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия кўмитасини ишга туширишга қарор қилинди. 2004 йил 17 июнда Тошкентда ШҲТнинг саммити бўлиб, ШҲТ фаолиятининг икки асосий йўналиши: хавфсизлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик муаммоларини муҳокама қилдилар.

2000 йилнинг сентябрь ойида ҳам БМТ Бош Ассамблеяси «Минг йиллик саммити»да, 2003 йил 29 майда ШҲТнинг Москва саммитида, 2004 йил 17 июнда Тошкент саммитида, 2005 йил 5 июлда Остона ШҲТнинг саммитларида Президентимиз минтақамиз хавфсизлигани таъминлаш билан боғлиқ бўлган халқаро терроризм ва наркобизнессга қарши фаол курашиш, Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муаммоларига эътибор қаратди. Минтақа халқлари учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бу жараённи тўғри англаб етган Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари фақат 2000 йилнинг ўзида бир неча бор учрашувлар ўтказди. Хусусан, 2000 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда «Марказий Осиёда наркотикларнинг ноқонуний савдоси, уюшган жиноятчилик ва террорчишикка қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари» тўғрисидаги ўта муҳим ҳужжат имзоланди.

«Mafkuraviy kurash» tushunchasi – ham ko’pgina tushunchalar kabi serqirra mazmunga ega. Eng avvalo u turli g’oyaviy qarashlar o’rtasida yuzaga keladigan va qarama-qarshilikka asoslangan munosabatni ifodalashini ta’kidlash zarur.

U yangi, shakllanayotgan g’oyalar bilan o’z “vazifasini” bajarib bo’lgan mafkura, yoki uning qoldiqlari o’rtasidagi munosabat shaklida ham sodir bo’lishi mumkin.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1339 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.008 с)...