Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Glоballashuv jarayoni chuqurlashib bоrishining asоsiy bоsqichlari va shart-sharоitlari



Глобаллашувнинг ижобий томони шундан иборатки, у халқларнинг, давлатларнинг, миллий маданият ва иқтисодиётларнинг яқинлашишини тезлаштиради, уларнинг ривожланиш учун янги имкониятлар очади.

Глобаллашувнинг салбий томони шундан иборатки, кўп минг-минг майда, қолоқ этник гуруҳлар ва миллатларнинг маданияти, тили, расм-русмлари жаҳон бўйлаб кучайиб бораётган глобаллашув жараёнларида ката миллатлар, йирик миллий маданиятлар, бой тиллар билан рақобатлаша олмай, ўз-ўзидан фаол ижтимоий-иқтисодий, лисоний-забоний ҳаётдан чнтга чиқиб қолмоқда. Бундай шароитда ҳар бир онгли фуқаронинг вазифаси – ўз миллатининг рақобатбардошлигини кўтариш, бунинг учун унинг фаол сиёсати, тадбиркор иқтисодиёти, маданиятида салмоқли ютуқлари учун курашишдир. Бунинг учун мустақил Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси 4 та сифатга эга бўлиши керак: 1) замонавий мутахассис бўлиши; 2) ўзбек давлат тили, рус тили, инглиз тилларини мукаммал билиши; 3) доим ўз билим доирасини янгилаб бориши ва 4) тадбиркор-ташаббускор бўлиши керак (Мустақиллик: Изоҳли илмий-оммабоп луғат. Муаллифлар: М.Абдуллаев ва бошқалар. – Т.: Шарқ, 2006. – 528 б.)

Глобаллашув жараёни мураккаб ҳодиса. Унинг турли мамлакатлар иқтисоди, сиёсати ва маънавиятига ўтказаётган таъсири мураккаблиги сабабли унга нисбатан ҳам жаҳонда бир-бирига қарши, мухолифатда бўлган икки гуруҳ: 1) глобалистлар ва 2) аксилглобалистлар гуруҳлари вужудга келди.

1. Глабалистлар - глобаллашув тарафдорларидир. Улар орасида давлат арбоблари, сиёсатдонлар, саноатчи ва бизнесменлар кўпроқ учрайди.

ХХ аср ўрталарида глобаллашувнинг институтционлашуви (ташкил-лашуви) кучайгандан кейин бу жараён тезлашди. Масалан, Бутунжаҳон савдо ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тараққиёти ва тикланиш банки ташкилотлари глабалистлар таъсирида вужудга келди.

2. Аксилглобалистлар - глобаллашув мухолифлари бўлиб, улар орасида кўпроқ сўл кучлар, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотининг вакиллари бор. МДҲ ҳудудида аксилглобалистлар Россия Федерацияси ҳудудида фаол ҳаракат олиб бормоқда. Бу ерда улар турли анжуманлар, семинарлар ўтказиш учун тўпланиб турадилар.

Аксилглобалистлар фаолияти ҳам бугунги кунда кучайди. Лекин фақат унинг салбий оқибатларигагина эмас, умуман унга қарши чиқмоқда. Масалан, россиялик файласуф ва ёзувчи А.Зиновьев «Аксилглобализм векторлари» номли анжуманда шундай деган эди: «Глобаллашув янги жаҳон урушидир. У янги типдаги жаҳон уруши. Бу урушда тирик қолишнинг қаршилик кўрсатишдан бошқа йўлини кўрмаяпман. Фақат қаршилик!».

Умуман глобалашув «мафкуралашишдан» холи бўлиши керак.

Дунёда глобаллашув, ахборот оқимининг тезлашуви ва интенсив-лашуви, универсал технологиялар билан боғлиқ умумбашарий жараёнлар жадаллашиб бормоқди. Бундай шароитда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар ҳам йўқ эмас. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва фундаментализм, ирқчилик ва диний экстеремизм мафкуралари шулар жумласидандир. Натижада дунёда инсон қалби ва онгини эгаллаш учун кураш тобора кучайиб бормоқда. Бу ҳол бугунги кунда дунёнинг мафкуравий манзарасини белгилаб бермоқда.

Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви:

1. Глобаллашувнинг ижобий натижалари.

2. Глобаллашувнинг салбий оқибатлари.

Ҳозирги давр: геополитик мақсад ва мафкуравий сиёсат:

1) Геосиёсат тушунчаси.

2) Геополитик мақсадлар ва мафкуравий сиёсат.

3) Мафкуравий полигон тушунчаси.

4) Мафкуравий полигонларнинг ядро полигонларидан хавфлироқ эканлиги.

ХХ аср сўнгида рўй берган улкан ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, икки қутбли дунёнинг барҳам топиши натижасида нисбий мувозанатнинг бузилиши жаҳоннинг мафкуравий манзарасини тубдан ўзгартириб юборди.

ХХ асрда дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар кескин ва мураккаб ту солган давр бўлди. ХХ аср сўнгида икки қутбли дунёнинг барҳам топиши, нисбий мувозанатнинг бузилиши натижасида жаҳондаги мафкуравий манзаралар тубдан ўзгарди. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «ХХ аср охирида дунёда жўғрофий-сиёсий аҳамияти ва кўлами жиҳатидан ноёб ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўзгаришлар бетакрор. Улар нафақат мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда вужудга келган қарашлар ва уларнинг механизмларини чуқур ўйлаб кўришни, балки кўп жиҳатдан қайта баҳолашни ҳам талаб қилади. «Совуқ уруш» даврида халқаро муносабатларга асос бўлган кўп қоидалар, тамойиллар ва ғояларни тубдан қайта кўриб чиқиш талаб қилинмоқда. Бутун дунё яхлит ва бир-бирига боғлиқ тизим бўлиб бормоқда, унда ўзи - ўзидан қаноатланишга ва маҳдудликка ўрин йўқ. Бу ҳол ҳозирги халқаро муносабатларни шакллантирганда, халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқаларда ва уларнинг фаолиятида иштирок этганда мутлақо янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни зарур қилиб қўймоқда»1.

2. “Mafkuraviy jarayon” va “Mafkuraviy kurash” tushunchasi.

"Mafkuraviy jarayon" tushunchasi.

Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви (ер шарини қамраб олиш, дунё миқёсидаги, умумий). - ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши оқибатида унга Ер юзининг барча минтақалари тортилганлигини, мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этганини ифодаловчи тушунча. Бугунги дунёда мислсиз илмий кашфиётлар, улкан техникавий имкониятлар, универсал технологиялар, ахборот тарқатишнинг глобаллашуви, яъни уларнинг бутун курраи заминни қамраб олиш жараёни шиддат билан бормоқда. Масалан, Интернет тизими орқали ахборот алмашув, бинобарин, ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари ҳам тобора кенгаймоқда.

Аслида ахборот соҳасидаги глобаллашув инсоният учун, дунёнинг барча ҳудудларидаги одамларнинг ўзаро мулоқоти учун, илм-фан ва маданий бойликларни ўзлаштириш учун улкан имкониятлар яратадиган жараёндир.

Mafkuraviy jarayonda g’оyaviy qarashlar tizimining shakllanishi, rivоjlanishi va tarqalishi bilan bоg’liq bоsqichlarning uzviy birligi.

Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашувида бир-биридан фарқ қиладиган икки йўналиш, тенденция мавжуд:

1. Инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналминаллашиб, универсаллашиб бормоқда. Бошқача айтганда, миллий ва умуминсонийлик тамойилларининг интеграциялашув жараёни кучмоқда.

2. Миллатлар ва давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфаатларидаги ўзига хосликни мутлақлаштириш инсониятга, шу жумладан, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро терроризм, экстремизм, фунда-ментализм ва наркобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада, одамзот маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг босимини сезиб яшамоқда.

Turli g’оyaviy qarashlarning mafkuraviy jarayondagi in’ikоsi.

Бу жараённинг муҳим хусусиятларидан бири - турли мамлакатларни мафкуравий забт этиш ғоят катта иқтисодий манфаатлар билан қўшилишиб кетганидир. Мафкуравий глобаллашув савияси паст аудио ва видеокассеталар, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қиладиган «санъат асарлари»нинг ҳам кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Fоявий-мафкуравий тазйиқ ва тажовузларнинг олдини олиш учун эса ҳар бир миллат, давлат ўзининг ғоявий-мафкуравий дахлсизлигини таъминлайдиган чора-тадбирларни кўриши зарур бўлмоқда.

Марказий Осиё халқлари маданияти ва маънавияти ҳам Шарқ ва Fарбни туташтирган карвон йўлларида жойлашгани сабабли ҳам Шарқ, ҳам Fарб маданиятидан баҳраманд бўлган. Натижада ҳар бир халқ ўзлари учун ана шу маданиятнинг ижобий томонларини ўзлаштирган, уларга ижодий ёндашиб янги чўққиларга кўтарган. Масалан, Абу Райхон Беруний Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон ва рим фалсафаси, табиий фанларини чуқур ўзлаштирган эди. Форобий ҳам ўнлаб тилларни билган ва ўнлаб халқлар маданияти ва маънавиятини чуқур ўрганган. Яхши, ижобий ғоялар ўрганилган, ижодий ривожлантирилган. Лекин улар негизида ёт ғоялар ҳам кириб қолган. Шундай ғоялар борки, улар очиқ чеҳра билан эшигимизни тақиллатиб кириб келади. Шундай ғоялар ҳам борки, улар «ўғри» каби туйнук қидиради.

Эшик қоқиб келадиган ғоялар миллий маънавиятни бойитади, ривожлантиради. ХХ аср бошларидаги ўзбек маданияти ва маънавияти ҳамда унинг аср охиридаги ҳолати ўртасида жиддий тафовут бор. Бу тафовутни адабиёт, санъат, фан, ҳатто оддий юриш-туриш ва кийим-кечак, турмуш соҳаларида ҳам кузатиш мумкин. ХХ аср бошида ўзбек адабиётида драматургия жанри шаклланмаган эди. М.Беҳбудий, Фитрат, М.Абдура-шидхонов сингари маърифатпарварларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли драматургия шаклланди...

Mafkuraviy jarayonning оb’ekti va sub’ekti.

Ҳозирги кунда тил, маданият, урф-одатлардаги умумийлик, бошқача айтганда, этник бирликка асосланган ҳолда ягона мафкуравий майдонни келтириш борасидаги қарашлар ҳам мавжуд. Бундай қарашларнинг шаклланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бугунги кунда уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда дунёнинг мафкуравий манзарасида муайян ўринни эгаллашга уринмоқда.

ЧИЗМА

 
 


Ҳозирги даврда мафкуравий

жараёнларнинг хусусиятлари

           
 
 
     


Интеграциялашиш   Глобаллашиш   Дифференциялашиш
         
Демократиялашиш   Инсонпарварлашиш   Сиёсийлашиш
         
Миллий чегаралар доирасида қолиб кетмаслик   Жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига таъсир кўрсатиш   Инсон умрининг бар-ча босқичларига уму-мий таъсир кўрсатиш


ХХI асрнинг бошларига келиб мафкуравий жараёнларнинг универсаллашуви шу даражага етадики, ундан бирор киши четда қолаётгани йўқ. У бутун Ер юзини, барча минтақа ва мамлакатларни қамраб олди, дунёдаги барча

одамлар унинг таъсири остида ҳаёт кечирмоқда

Mafkuraviy jarayon mоhiyatining ijtimоiy-tarixiy belgilanganligi va o’zgaruvchan xarakteri.

Бирон-бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйлмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқала-диган, турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда.

Бундай вазиятда ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига, мустаҳкам ирода ва дунёқарашига эга бўлмаган одам гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишда намоён бўлаётган мафкуравий тазйиқларга бардош бера олмайди. Японияда пайдо бўлган «АУМ Синрикё» каби зарарли оқимлар турли мамлакатлардаги минглаб ёш йигит-қизларни иродасидан, онг-шууридан маҳрум қилиб, зомбига айлантириб қўйгани бу фикрнинг далилидир.

Умуман, дунёдаги мисилсиз илмий кашфиётлар, универсал технологиялар ва ахборот тарқатишнинг глобаллашуви юзага келди. Бу жараёнлар ўз навбатида дунёдаги юз бераётган мафкуравий вазиятга, муносабатларга жиддий таъсир кўрсата бошлади. Илмий кашфиётлар глобаллашувида мафкура бевосита таъсир этиши объектив ва субъектив омиллар билан узвий боғланиб кетган.

Демак, ғоялар ва қарашларнинг жамиятдаги маълум гуруҳ манфаатларига бўйсундирилиши ва мафкуралаштирилиши - жамият учун, цивилизациялар учун «салбий омилга» айланади.

Натижада, жамиятлар бир - бирига қарама - қарши бўлган қутблар бўлинишигача бориб етади. Ҳодисани «турмушдан», «жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий негизи» да деб тушуниш фалсафаси бир томонла-мадир. Бу - «турмуш, ижтимоий борлиқ онгни белгилайди», деган анъанавий фалсафага хос бўлиб, унда муайян мақсадлар жамият ҳаётининг «мафкуралашиб» боришига асос бўлган.

Буни собиқ тоталитар мафкурага хос бўлган тарихий воқелик тўла тасдиқлайди. Ҳозирги замон фалсафаси эса турмушнинг онгга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, онгнинг фаол таъсир кўрсатиши ва уни белгилаши тўғрисидаги ғояга асосланмоқда. Жамиятнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ривожланиш даражаси ҳамда унинг тараққиёт йўли инсон онги ва тафаккури даражасига бевосита ҳамда унинг тараққиёт йўли инсон онги ва тафаккури даражасига бевосита боғлиқ бўлади. (Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. Тошкент: «Академия», 2000. 15- бет).





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1710 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.012 с)...