Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Xalqarо terrоrizm - umumbashariy muammо



Халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва харакатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. У алоҳида сиёсий арбобларни ўлдириш ёки уларга қасд қилиш орқали халқаро ижтимоий-сиёсий акс-садо берадиган бузғунчи сиёсий ҳаракатларни ифодалаш учун ҳам ишлатилади.

Террорчилик ҳаракатларининг:

—халқаро хуқуқ ҳимоясидаги объект ёки субъектларга қарши қаратилгани;

—мустақил давлатлар чегараларини бузиш орқали амалга оширилиши;

—аъзолари икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролари, шу жумладан, ёлланма шахслар бўлган экстремистик гуруҳлар томонидан содир этилиши;

—экстремистик гуруҳлар таркибида қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича хорижлик йўриқчиларнинг қатнашиши;

—экстремистик гуруҳ аъзоларининг бошқа давлатлар ҳудудида ташкил этилган махсус лагерларда тайёргарлик кўриши;

—тайёргарлик кўриш ва қўпорувчиликни содир этишда хорижий давлатлар ва экстремистик уюшмалар ёрдамидан, халқаро тусолган ноқонуний қурол-яроғсавдоси ва наркобизнесдан келадиган молиявий манбалардан фойдаланилиши унинг халқаро террорчилик хуружи эканини кўрсатувчи асосий белгилардан ҳисобланади.

Муайян мамлакат ҳудудида содир этилган террорчилик хуружида қайд этилган у ёки бу белгиларнинг бўлиши, унга халқаро мақом берилиши ва шундан келиб чиқиб, унга мос чоралар кўрилишига олиб келади.

"Xalqarо terrоrizm" tushunchasi.

Халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва харакатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. У алоҳида сиёсий арбобларни ўлдириш ёки уларга қасд қилиш орқали халқаро ижтимоий-сиёсий акс-садо берадиган бузғунчи сиёсий ҳаракатларни ифодалаш учун ҳам ишлатилади.

Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири бундай ҳара-каттарафдорларининг «зўрлик давлатни қулатувчи ва ҳокимиятга эришишни осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади», — деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишларида яққол кўринади. Терроризмнинг яна бир хусусияти ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан ҳал қилишга интилишда кўринади.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 989 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.006 с)...