Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Millat va madaniyatlarning rang barangligi



Ер юзидаги 1600 дан ортиқ миллатдан бор-йўғи 200 га яқини ўз дав-латчилигига эга, холос. Бундай шароитда бутун дунёда милатлараро тотув-ликни таъминлаш учун уларнинг манфаатлари, руҳияти, интилишларини мунтазам ўрганиб бориш, сиёсий-ижтимоий ҳаётда буни доимо эътиборга олиш зарур.

Республикада истиқомат қилиб турган 136 миллат ва элатнинг ҳар бири ўзига хос маданиятга ва кўп асрлик анъаналарга эга. Ўзбекистон Республикаси ўтказаётган миллий сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналиши барча миллатларнинг равнақи учун тинч шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бу соҳада кейинги йиллардаги энг катта ютуғимиз умумий уйимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир. Одамларимиз онгида ана шу қадрият ва унинг ўзгармас аҳамияти тушунчаси кун сайин ошиб бормоқда».

Дунёнинг қарийиб барча мамлакатлари кўп миллатли. Республикамиз ҳам ана шундай бой, турфа маданиятлар гуллаб-яшнаётган мамлакатлардан бири экани ҳар бир ўзбекистонликка ифтихор бахш этади. Ўзбекистонни ўз Ватани деб билиб, унинг тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган турли миллатга мансуб юртдошларимиздан ҳар бири буни дилдан теран ҳис қилмоқдалар. Олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат туфайли респуб-ликамизда қарор топган тинчлик, ижтимоий тотувлик, ўзаро ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Хalqlar ma’naviy -ma’rifiy salohiyatning boyish manbai ekanligi.

Milliy g’oyada turli millat orzu va maqsadlari, tili, madaniyatlari hususiyatlari aks etishi.

2. Milliy g’oyaning “agressiv millatchilik”, majburan “Baynalminallashtirish”, sun’iy tarzda “xalqlar va millatlarni yaqinlashtirish” g’oyasiga zidligi.

Uning "agrеssiya millatchilik", majburan "baynalminallashtirish", sun’iy tarzda "хalqlar va millatlarni yakinlashtirish" g’oyasiga zidligi.

Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликка раҳна солувчи иллат, бу - тажаввузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушган жамият беқарорлик ҳолатига юз тутиши муқаррар. ХХ асрда Европа халқларини асоратга солган ва айрим давлатларнинг таназзулига сабаб бўлган фашизм ёки миллий хусусиятлар билан ҳисоблашмаган ва сохта байналмилалчилик ғоясига асосланган коммунизм ғояси бунга яққол мисол бўлади.

Ўзбекистон ҳудудида қадим-қадимдан кўплаб миллат ва элат вакил-лари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмагани халқимизнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади.

Шу боис бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган миллатларни ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш мақсади истиқлол мафкурасининг асосий вазифаларидан биридир. У халқимизга бўлган олижаноблик ва инсонпарварлик фазилатларига асосланади.

Демак, мамлакатларда кўп миллатлилик омили демократик ўзгариш-ларни жадаллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг, фуқаролар жамияти қурилишининг таъсирчан воситасига айланиб қолган.

Миллий муносабатларга зийраклик ва нозиклик билан ёндашмаслик, умуммиллий тамойилларга бироз эътиборсизлик ҳам тинчлик ва барқарор-ликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. И.А.Каримов ўз фикрини давом эттириб, шундай ёзади: «Айни чоғда инсоният тарихида бунинг аксини, яъни кўп элатли давлатлардаги миллатлараро муносабатларда уйғунликнинг йўқ-лиги, бутун-бутун халқлар ва мамлакатларни анча орқага улоқтириб ташлаган ижтимоий-сиёсий фалокатларга олиб борганини кўрсатувчи мисоллар ҳам оз эмас. Зеро, кўп элатлилик нафақат айрим мамлакатларнинг, балки бутун-бутун минтақаларнинг ҳам ички сиёсий барқарорлиги ва миллий хавфсиз-лигига путур етказувчи бош омилга айланган».

Миллатлараро ҳамжиҳатлик қарор топмаса, тажовузкор миллатчилик ва шовинизмнинг ҳалокатли ғоялари тарқалиши учун қулай вазият яратилади. Миллий истиқлол ғоясининг амал қилишига, кишилар қалби ва онгига сингдирилишига жиддий зарар етказади. Шуни ҳисобга олиб, мамлакатимизда бу муаммо илмий асосда, ҳолисона ҳал қилинмоқда. Миллатлар ўртасида можароларга йўл қўймаслик учун этник сиёсатда шахс ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг устувор бўлишини, мамлакатлараро зиддиятларни амалий тарзда ҳал қиладиган усулларга асосланиши бош йўлимиз эканлигига, бозор муносабатларини иқтисодий тараққиётда барча миллатларга мансуб аҳолининг манфаатларига мос келишига, ҳар бир миллат маданияти, тили, урф-одат ва анъаналари, маданий меросини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Ирқчилик-дан ғайриинсоний мафкура ва амалиётнинг тарихимизда умуман кузатил-маганини алоҳида қайд этиш лозим. Аммо айрим минтақаларда тажовузкор миллатчилик ғоялари билан қуролланган айрим гуруҳлар диний ақидапа-растлик ва ирқчилик қарашларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга уринаётганини ҳам унутмаслик зарур. Демак, муайян ҳолларда улар уюшган шаклда ҳам чиқиши мумкин. Ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкурасини яратаётган кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи навбатда, ёшлар онгини заҳарлаб, зомбига айлан-тириб, улардан террорчилар тайёрлаш бўйича конвейер ташкил этаётган, халифалик тузишдек турли хомхаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак[77].

3. O’zbekiston xalqini millatidan qat’iy nazar, O’zbekiston Respublikasining fuqarolari tashkil etishi.

O’zbеkiston хalqini millatidan qat’iy nazar, O’zbеkiston Rеspublikasining fuqarolari tashqil etishi.

Жаҳон кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз якка-ю ягонадир. Ўзбекистон деб аталмиш юртнинг ягоналиги унинг бетакрор табиати, бой тарихи, меҳнаткаш инсонлари билан бир қаторда бу заминда турли миллат ва элат вакилларининг ягона оила фарзандларидек яшашларида намоён бўлмоқда. Бундай аҳиллик, дўстлик ва ҳамкорлик ўзининг чуқур тарихий илдизларига ва асосига ҳам эга. Бу асослар мамлакатимиз Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

Хусусан, унинг 8-моддасида Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади дейилади.

Шунингдек, униг 18-моддасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдир»1, - деган қоида ана шу бағрикенгликнинг замонавий сиёсий-ҳуқуқий ифодасидир.

Мазкур қоидада миллий ҳаётга, фуқароларнинг миллий ҳис-туйғу-ларига дахлдор муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор тамойиллар белгилаб қўйилган.

Биринчидан, фуқароларнинг миллий мансубликларидан қатъий назар қонун олдида тенглиги мустаҳкамланган.

Иккинчидан, фуқароларнинг диний эътиқодидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги таъкидланган. Диний қадриятлар миллат маънавиятининг ажралмас қисми эканини инобатга оладиган бўлсак, мазкур қоиданинг амалий аҳамияти ойдинлашади.

Учинчидан, фуқароларнинг ирқий тенглиги қайд этилган.

«O’zbеkistonda davlat tilini qattiq ushlab, unga amal qilsak, taraqqiyotdan orqada qolib kеtamiz» dеgan fikrning bir tomonlama, asossiz va zararli ekanligi.

Hozirgi davrda turli tillarni o’rganishga zaruratning mavjudligi.

Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддасида таъкидланганидек, «Ўзбе-кистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир, Ўзбекистон Респуб-ликаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».

ХХ асрнинг 90-йилларида дунёда юз берган ўзгаришлар, икки қутбли дунёдан кўп қутбли дунёга ўтиш, глабаллашувнинг кучайиши, ахборотлар тизимининг кириб келиши дунё тилларига бўлган эътиборни кучайтирди. Бир томондан миллий мустақиллик ўз миллий тилига, қадриятларига бўлган эътиборни кучайтирган бўлса, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан алоқалари Европа ва Шарқ тилларини янада мукаммал ўзлаштиришни тақозо қила бошлади. Бугунги кунда Ўзбекистон республикасининг 600 дан кўпроқ истеъдодли ёшлари дунёдаги энг ривожланган мамлакат олий ўқув юртларида таълим олмоқда. Зеро, тил - миллат руҳиятининг ифодаси бўлар экан, давлат тилини билиш, хорижий тилларни ўзлаштириш, ўрганиш миллатлараро тотувлик, миллий ва диний бағрикенглик фазилатлари ва ижтимоий-маънавий юксалишига олиб келади.

ХХ асрда инсоният компьюетр, интернет, космик кема сингари оламшумул кашфиётлар қилди. Аср охирига келиб 1989 йил 21 октябрда ўзбек тили тортиб олинган «фуқаролик гувоҳномаси»ни қайтариб олди. Иил сайин ўзбек тили луғати соф туркийча сўзлар билан бойиб бормокда. Лекин русийзабон сўзларни сиқиб чиқариш жараёнида баъзи бир «тилшунос»ларнинг айби билан тилимизда форс, араб тилига оид сўзлар ҳам пайдо бўлди. Натижада, нотўғри сўз ясалиши ҳолатлари кўзга ташлана бошлади. Масалан, олийгоҳ, тайёра, тайёрагоҳ каби. Сўнгги йилларда бундай ҳолатларга чек қўйилди.

Миллатнинг ҳамма нарсаси олиб қўйилса эртага у нарсаларнинг ўрнини тўлдириш мумкин. Аммо унинг миллий тили тортиб олинса, у миллатнинг руҳини тортиб олиш билан баробар ҳисобланади. Шу маънода Абдулла Авлонийнинг «Миллий тилни йўқотмоқ. Миллатнинг руҳини йўқотмокдур», деган гапида жон бор. Хазрати Навоий «Муҳокамат ул-луғатайин»да учта тилни санайди ҳамда бу асл ва мўътабар тилларнинг маншайи эканлигани таъкидлайди. Булар форс, ҳинд ва туркий тиллардир. Демак, бизнинг тилимиз жаҳондаги ҳеч бир миллатнинг тилидан кам бўлмаган. Чуқур илдизга эга.

Хorijiy tillarni ona-tili hisobiga o’rganishning zararli oqibatlari.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1334 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.008 с)...