Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Куч - билим ва тафаккурда



 
 


Тарих - халқ маънавиятининг асоси

Ҳаққоний тарихни билмасдан, уни фалсафий таҳлил қилмасдан ўзликни англаш, юксак маданият, маънавият ва маърифатга эришиш мумкин эмас. Тарихий ҳақиқатни тиклаш учун бизга мерос сифатида етиб келган манбаларни жиддий ўрганиб, ўтмишга янгича ёндашишимиз даркор.

Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тош ёзувлар, битиклардан тортиб, бугунги кутубхоналар хазинасида сақланаётган қўлёзмалар синчиклаб ўрганишни кутиб турибди. «Биз, - деган эди Ислом Каримов, - ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур». Асар ҳаққоний тарихимизни барпо этиш учун кўп минг йиллик бой ўтмишимизни тадқиқ этишнинг соф илмий-назарий изланишларга асосланган яхлит концепциясини ва янги дастурини аниқлаб олишни долзарб вазифа қилиб қўйди.

Модомики, ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Тарих билан қуроллантириш, яна бир бор қуроллантириш зарур.

 
 


Ҳар бир халқ ўз тарихини ҳар хил

таъсир ва тажовузлардан асраши керак.

 
 


Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб

эса ўзликни англаш мумкин эмас.

Шунингдек, асарда мустақиллик шароитида ҳаққоний тарихимизни яратиш учун даставвал бу соҳадаги муассасалар таркибини ва иш услубини ўзгартириш, олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги тарих факультетлари ва кафедраларининг мавқеини ошириш, ўқувчилар ва талабалар учун янги дарсликлар яратиш долзарб вазифа экани таъкидланган.

Унда таълим-тарбия муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларига ҳам эътибор берилган. Назарий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган бу асар миллий истиқлол ғоясининг тарихий илдизларини ўрганишда дастурамал бўлиб хизмат қилади.

Президент Ислом Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асари бўйича умумий қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

1. Фақат баҳс, мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатиши мумкин.

2. Комил инсон тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналиши.

3. Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар халокатдан қутқариб қоладиган ягона куч - маърифатдир.

4. Ўзликни англаш учун тарихни билиш керак, айниқса ўтмиш аждодларимиз яратиб кетган бой маънавий меросга мурожаат қилиш.

5. Миллий давлатчиликни такомиллаштириш ўзликни англаш билан узвий боғлиқ.

6. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади.

7. Ўзбек халқи том маънода бунёдкор халқ.

8. Ҳар бир халқни маданияти, маънавияти орқали билиш мумкин.

9. «Куч - адолатда», «куч - билим ва тафаккурда» деган ғоя ўртага ташланган.

10. Ўзбек халқининг илиги тўқ, бақувват, «тагли-тугли», «палаги тоза».

11. Тарих - халқ маънавиятининг асоси.

12. Биз Берунийларга, Бухорийларга, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобурларга ворисмиз.

13. Ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват олнадиган халқни енгиб бўлмас.

14. Фан - илғор, тараққиёт, прогресс дегани. Фаннинг вазифаси кела-жагимиз шакл-шамойилини яратиб бериш, эртанги кун йўлларини, табиий қонуниятларини, унинг қандай бўлишини кўрсатиб беришдан иборат.

15. Ҳар бир халқ ўз тарихини ҳар хил таъсир ва тажовузлардан асраши керак.

16. Ҳаққоний тарихни билган тақдирдагина ўзликни англаш мумкин.

Умуман, тарих шундай манбаки, у инсонинг ўзини англаши, жамият олдидаги бурчи, аждодлар руҳи олдидаги масъулиятини тўғри тушунишига, истиқболни тўғри белгилашга имкон беради.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1791 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.006 с)...