Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Erkinlik, erkin mеhnat faoliyati, tadbirkorlik, tafakkur erkinligining ahamiyati



Эркин ва фаровон ҳаёт - одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ва имкониятлари эвазига эришишидир.

Эркин ҳаёт - бу инсоннинг ўз ихтиёри, қобилиятини эркин намоён эта олишидир. Ҳаёт эркин бўлган жойда тараққиёт бўлади. Шунда инсон ўз салоҳиятини юзага чиқара олади. Унинг салоҳияти тараққиётнинг муҳим омилига айланади. Эркин ҳаёт инсонга қобилиятини, салоҳиятини юзага чиқаришга, ўзи севган касб, меҳнат фаолиятини эркин танлашига ва ҳаммага бир хил имконият ярата олинган ҳаётдир.1 Ана шундай ҳаётни яратишни ўзининг олдига мақсад қилиб қўйган мамлакатда, фуқаролар озод ва обод Ватанга эга бўладилар. Бу унинг мистиқлол ғоясининг бош ғояси эканлиги, шубҳасиз, чуқур фалсафий маъно ва аҳамият касб этади. «Эркин ҳаёт» дегани бу хоҳлаган ишни қилиш, эл, халқ, Ватан олдида ҳеч қандай масъулият сезмаслик дегани эмас... Эркин ҳаёт дегани бу рақобатга кириша олиш имкониятидир. Ўз салоҳиятини юзага чиқариш учун баҳслашиш, намоён эта олиш, бунёдкорлик йўлида орзу-мақсадларга етишиш учун яшаш, шунга интилиш, хоҳиш - истак сезишдир.

Эркинлик - кишилар фаолияти билан табиат ва жамиятнинг объектив қонуниятлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиши асосида фаолият олиб бориш ва ҳаёт кечириш зарурлигини ифодаловчи тушунча.

Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шахс эркинлиги ғоясига таянади. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, айни пайтда ўз манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғунлатирадиган инсонгина миллий ғоямиз тамойилларини тўғри баҳолай олади. Демократия (юнон. «demos» халқ ва «kratos» ҳокимият) - халқ ҳокимияти, фуқароларнинг озодлиги ва тенглиги тамойилларини эълон қилишга асосланган сиёсий тузум шакли. Демократия асосида қизиқиш, интилиш ва манфаатларни мутаносиб-лаштириш, мувофиқлаштириш, муросага келтириш ва келишиш сиёсати ётади. Шу маънода демократия жамиятдаги кучларни бирлаштиришга, мамлакат салоҳиятини тараққиёт учун сафарбар қилишга хизмат қилади.

YAgona Vatan, O’zbеkistonning kеlajagi to’g’risida qayg’urishning zarurligi.

Ватан равнақи - миллий мафкурамизнинг асосий ғояларидан бири. Бу ғоя – ҳар бир кишининг манфаатларини юрт манфаатлари билан уйғунлаштирадиган, уни халқ бахт-саодати йўлида хизмат қилишга даъват этадиган бунёдкор ғоядир. У миллий истиқлолнинг олий мақсадларидан бири бўлмиш барчамиз учун муқаддас саналган Ватанимизнинг равнақини таъминлаш, унинг жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашига эришишини назарда тутади. "Ватан равнақи аввало унинг фарзандларига, уларнинг маънавий ва жисмоний камолотига бевосита боғлиқ. Бу ўз навбатида ҳар бир юртдошимизни зиммасидаги юксак фуқаролик масъулиятини ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфа­атлари билан уйғунлаштириб яшашга даъ­ват этади" ("Юксак маънавият - енгил-мас куч", 73-б.). Ватан равнақи ғоясини амалга оши­риш бевосита жамиятнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий ривожланишига боғлиқ. Бунда биринчидан, ҳозирги ижтимоий барқарорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, жамиятни бошқаришда оммавий ташкилотларнинг (хусусан, маҳалланинг) мавқеини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари ниҳоятда муҳим. Иккинчидан, ҳаётда демократик тамойилларнинг устуворлиги, муқобил партиялар, жамиятнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, давлатнинг ислоҳотчилик функцияси, аҳоли сиёсий онги ва маданиятини оширишда катта аҳамиятга эга. Учинчидан, бозор муносабатларига хос мулкчиликнинг шаклланиши, иқтисодиётнинг таркибий тизимидаги ўзгаришлар, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, иқтисодиётни эркин­лаштириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кучайтириш бунда муҳим омил бўлиб хиз­мат қилади. Тўртинчидан, тарихий меросимизнинг тикланиши, аҳоли интел­лектуал салоҳиятини ошириш, фан ва илмий муассасалар, санъат ва адабиётни ривожлантириш, комил инсонни тарбиялаш бўйича миллий таълим дастурининг изчил амалга оширилиши, халқаро маданий алоқаларни кучайтириш ҳам Ватан равнақига хиз­мат қилади. Бешинчидан, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигига эришиш, ҳуқуқий-демократик жамият қуриш соҳасидаги тажрибалар, давлатимизнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиши — Ватан равнақини таъминлайдиган шарт-шароитлардир.

O’zbеkiston хalqining ozod va obod Vatanda, erkin va farovon yashashga hakli ekanligi.

Инсоннинг ижтимоий-сиёсий моҳияти фақат озодлик ва эркинлик шароитидагина тўла-тўкис намоён бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги асосий мақсади - «озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш» бўлиб, бу ғоя миллатимизнинг азалий орзу-умидларини, интилиш-ларини, бунёдкорлик фаолиятининг маъно-мазмунини ифодалайди.

Тарихга назар ташласак, сиёсий жиҳатдан озод ва эркин бўлган давр-ларда юртимизнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаёти гуллаб яшнаганини, аксинча, мустамлакачилик шароитларида чуқур инқирозларни бошидан кечир-ганини кўрамиз. Мустақиллик миллий қадриятлар, маданият ва анъаналарни, маънавиятни тиклаб, одамларимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихорни, озод ва обод Ватан туйғуларини камол топтиришга замин яратмоқда.

Моддий оламда инсон муайян маконда туғилади ва ҳаёт кечиради, шахс сифатида шаклланади. Ана шу макон Ватан саналади. Дилида Ватан туйғуси шаклланмаган, киндик қони тўкилган заминда меҳр туйғуси жўш урмаган кишини чинакам Инсон деб бўлмайди. Шу билан бирга, инсон бахт-саодат учун туғилади. У ана шу бахт-саодатга ўзи туғилиб ўсаётган Ватанида эришмоқни орзу қилади. Бу унга ўз бахт-саодатини юрт ривожи, унинг озод ва ободлиги билан уйғун кўришни англатади[66].

Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғоясида мустақиллик, озодлик, эркинлик тушунчалари устувор ва етакчи ўринда туради. Бу ғоя Ватан озодлиги барча орзу-интилишларимиз, истиқлолни мустаҳкамлашга доир амалий фаолият кўлами ва йўналишлари учун асос эканлигидан далолат беради. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Биз учун мустақиллик - ўз эркинлигимизни англашгина эмас, балки аввало ўз ҳаётимизни ўз иродамиз билан ва миллий манфаатларимизни кўзлаган ҳолда ташкил этиш, ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш ҳуқуқидир».

Халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги бош мақсади - буюк демократик давлат барпо этишдир. Давлатнинг буюклиги нима билан белгиланади? Давлатнинг буюклиги, аввало, Ватаннинг озодлиги ва ободлиги, инсоннинг комиллиги, халқнинг эркин ва фаровон ҳаёти билан белгиланади.

«Озод Ватан», «Обод Ватан», «Эркин ва фаровон ҳаёт» тушун-чалари шу жиҳатдан ўзига хос маъно ва мазмун касб этади.

O’zbеkiston kеlajagi buyuk davlat! Uning mеzonlari, shart-sharoitlari va omillari – xususida to’xtaladigan bo’lsak, ushbu g’oya Prezident Islom Karimov tomonidan nazariy va amaliy jihatdan asoslab berilgan bunyodkor g’oya hisoblanadi.

Har bir xalqning insoniyat tarixida o’ziga xos, noyob va betakror o’rni bor. Lekin xalqning buyuklik sifati faqat noyoblik, betakrorlik kabi xislatlar bilangina belgilanmaydi. Davlat yoki millatning buyukligi, birinchidan, uning insoniyat ilm-fani, adabiyoti, madaniyati, san’ati rivojiga qo’shgan, qo’shayotgan va qo’shishi mumkin bo’lgan hissasi, ikkinchidan, ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy salohiyati va imkoniyatlari, uchinchidan, xalqaro munosabatlar, mintaqa va dunyo miqiyosidagi o’rni kabi bir qator omillar bilan belgilanadi.

Shuningdek, xalqimizning kelajak tayanadigan o’tmishi, ko’p ming yillik tarixi, ildizlari baquvvat bo’lgan, Amir Temur va Zahriddin Muhammad Bobur kabi ajdodlarimiz asos slogan buyuk davlatchilik an’analari bor. Xorazmiy, Ahmad Farg’oniy, Farobiy, Beruniy, Ibn Sino, Ulug’bek, Alisher Navoiy, Imom Buxoriy, Imom Termiziy, Burhoniddin Marg’inoniy, Bahoviddin Naqshband, Najmiddin Kubro, Ahmad Yassaviy kabi allomalarimimzning ulkan merosi bor. Bu merossiz dunyo ilm-fani, ma’rifati, insonning ma’naviy-ruhiy izlanishlarini, umuman olganda, jahon madaniyati rivojini tasavvur qilish qiyin.

Bularning barchasi buyuk kelajakka bo’lgan ishonchimiz mustahkam zaminga egaligining dalolatidir. Demak “O’zbekiston – kelajakibuyuk davlat” degan g’oya yuqoridagi maqsadimizni aniq ifoda etadi, ertangi kunimizga ishonch tuyg;ularini tarbiyalashga, mamlakat taraqqiyoti, istiqlolimiz va istiqbolimiz yo’lida mustahkam e’tiqod va kuchli iroda bilan harakat qilishga undaydi.

Insonning ma’nan ozodligi va ma’rifatining yuksak bo’lishi obod Vatan, erkin va farovon hayot qurish omili ekanligi.

1. Озодлик - барча демократик эркинликларга эришишнинг, фуқаро-ларнинг, барча ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган ва таъминланган жамият барпо этишнинг бош шарти, мустақиллик миллий давлатчилик асосларини тиклаш ҳамда уни ривожлантиришнинг бош омилидир. Шунинг учун ҳам бош ғоямизда «озодлик» сўзи биринчи ўринда туради. «Озодлик» тушунчасининг устувор ва етакчи ўринда туриши Ватан мустақиллиги барча орзу-интилиш-ларимиз, амалий фаолиятимиз ва ёруғ келажагимизнинг асоси эканидан далолат беради.

Озод Ватан - ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал этиш ҳуқуқини тўла рўёбга чиқара олган миллатнинг яшаш макони бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига, нуфузига ва мавқеига эга бўлган мамлакатдир.

2. Ободлик сўзи давлатнинг қудратини билдиради. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз «Кимки қудратимизга шубҳа билан қараса, биз қурган биноларга боқсин», деб халқимизнинг куч-қудрати ва ақл-заковати воситасида барпо этилган бетакрор обидалар билан ғурурлангани бежиз эмас.

Обод Ватан - фуқаролари эркин ва озод, яратувчилик фаолияти билан банд бўлган, тўла ижтимоий-сиёсий хавфсизликда фаровон ҳаёт қуриш иштиёқида яшаётган ҳудуддир. Демак, шу азиз Ватан барчамизники!

Обод юртда файз-барака бўлади, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ҳукм суради, илм-маърифат, маданият ривожланади. Обод юртнинг одамлари фақат яхшилик ҳақида ўйлайди. Обод юртга Оллоҳнинг назари тушади. Шунинг учун ҳам Президентимиз «Она - Ватанимиз Оллоҳнинг назари тушган муқаддас диёрдир», деб таъкидлаганлар. Ободлик ҳам, озодлик сингари, халқимизнинг азалий орзусидир. Болаликда ўқиган эртак қаҳрамонларининг обод юртларга саёҳат қилиши, бир-биридан гўзал шаҳарларни кўриши, боғларида сув ўрнида шарбат оқиб ётадиган, дарахтларида қишин-ёзин ларзон (осилиб, тебраниб) мевалар пишиб турадиган, одамлари уруш нелигини билмайдиган юртларни сайр этиши - бунинг яққол далилидир.

Юрт қадри:

1) 1935 йиллар чамаси Хабашистон - негрлар юрти: Эфиопияга 2 та инглиз сайёҳи келган. Улар Эфиопия императори Хайле Селасио Негус рухсати билан бутун Хабашистонни айланиб, қайтиш учун Нил дарёсида кемага чиқаётганларида, хизмат учун ҳамроҳ бўлган ҳабашлар уларнинг пойафзалларини ечишларини илтимос қилишади ва яхшилиб артиб қўйишади. Хизматдан мамнун бўлган инглизлар иш ҳақи сифатида 2 фунт стерлинг пул узатадилар, аммо улар олишмайдилар: - Биз ота-боболаримиз ётган замин чанги мусофирликда хор бўлмасин деб уни артиб қолдик, дейишади.

2) Дон казаклари ҳам узоқ уруш сафарига жўнаётиб бўйинларига она ер тупроғи солинган тумор осиб олар эканлар. Ҳа, она Ватан соғинчи, унинг меҳри ҳар нарсадан устун. Буни эса мусофир бўлганлар билади. Юртингиз, киндик қонингиз тўкилган уй ва унинг остонаси ҳамиша ўзига тортиб турганлигини англайсиз.

3) Бобур она юртидан олиб келинган битта қовунни бекорга энг қимматбаҳо совға дея қабул қилиши бежиз эмас.

4) Бундай мисолларни юрт ичидаги вилоятларда юрганингизда ҳам она-тупроқ, киндик қон томган ер ҳақида кўплаб мисоллар билан гапириш мумкин. Масалан, раҳматли Комилжон Отажонов «Ёт элларнинг боғи билан боғчаси, ўз юртингнинг ёнтоғича сезилмас» иборасини эсланг...

5) Аслида турли-туман жонзотлар турмуш тарзию феъл-атворида ҳам биз учун бу борада ўрнак бўладиган, сабоқ берадиган ходисалар кўп. Масалан, уголь (илон) балиқлари Куба яқинидаги Сарагос денгизида туғилиб, Гольфстрим иссиқ оқим билан Европа дарё ва кўлларига келади. 6-7 йил яшаб вояга етганларидан сўнг эса, яна ўзлари туғилган Сарагос денгизига томон отланадилар ва ўша ерда тухум қўйиб, жон берадилар. Қизил икра олинадиган лосось балиқлари ҳаёти ҳам шунга монанд.

«Мусофир бўлмасдан мусулмон бўлмайсан» деган гап тагида қанчалар катта маъно бор. (Туркистон. 2001 йил 2 июнь).

3. Эркинлик сўзи бош ғоядаги инсон ҳаётининг моҳиятини англатади. Яъни, эркин бўлмаган, қуллик ва қарамликда ҳаёт кечирган одамни тўлақонли инсон деб бўлмайди. Чунки эркин бўлмаган одам ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлиқ қондиролмайди, ўзича фикр юритиб, ўзича фаолият кўрсатолмайди. Шунинг учун эркин ҳаёт азалдан инсониятнинг орзуси, юксак тараққиётнинг асосий шарти бўлиб келган. Бугунги кунда биз эркин ҳаёт деганда, аввало, юртимиз мустақиллигини, бу муборак заминда демократик қадриятларнинг тўлиқ қарор топишини, қонун асосидаги онгли фаолиятни, юксак маънавиятни тушунамиз. Инсон кишилик жамияти босиб ўтган тарихий тажрибаларни, билимларни, бугунги замонавий тушунчаларни қанча кўп эгалласа, маънавияти қанча юксак бўлса, шунча эркин бўлади.

4. Фаровонлик. Эркинлик сўзи билан боғлиқ тушунча. Яъни инсон эркин бўлмоғи учун, аввало, у моддий таъминланган бўлиши зарур. Бу ўринда халқимизнинг «Аввал - иқтисод, сўнгра сиёсат» деган нақли жуда мос тушади. Бошқача айтганда, иқтисодий шарт-шароит ҳар қандай ҳаётнинг негизи, пойдевори ҳисобланади. Жумладан, эркин ҳаёт ҳам иқтисодий тараққиётга асосланади. Европа, Америка ва Осиё қитъасидаги иқтисодий жиҳатдан юксак ривожланган мамлакатлардаги ҳаёт бунга яққол далил бўла олади.

Эркин ва фаровон ҳаёт - одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ва имкониятлари эвазига эришишидир.

3. O’zbekistonda erkin demokratik, fuqarolik jamiyati qurilishining insonlar ijtimoiy faol ishtiroki bilan bog’liqligi.

O’zbеkistonda erkin dеmokratik, fuqarolik jamiyati qurilishining insonlar ijtimoiy faol ishtiroki bilan bog’liqligi.

Эркин ва фаровон ҳаёт қуришнинг қуйидаги 3 омили ҳам мавжуд:

1) Демократик қадриятлар эркин ва фаровон ҳаёт кўришнинг биринчи омили. Президент Ислом Каримов жамиятнинг демократлашувини узоқ муддатли жараён сифатида баҳолайди. Демократик ғояларни шунчаки баён қилиш, юқоридан тушириш билан уни одамларимиз ҳаётига сингдириб бўлмаслигини таъкидлайди. «Демократия, - деган эди Президентимиз Ислом Каримов, - жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат анча узоқ муддатли жараёндир». (Қаранг: Каримов И.А. Асарлар. Т.7. 160- бет).

2) Жамият барқарорлиги, барқарор тараққиёт - эркин ва фаровон ҳаёт қуришнинг муҳим қадриятларидан биридир. Мамлакатимизда барқарор тараққиёт унинг асосий омиллари ва шартларини Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида» асарида барқарор тараққиётни маълум бир шартлар билан боғлиқ ҳолда таҳлил этади. Булар:

а) маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши;

б) давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкам-лаш;

в) демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакл-лантириш;

г) бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши;

д) кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши (Қаранг: Каримов И.А. Асарлар. Т.6. 125-190-бетлар).

3) Ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш - фаровон ҳаёт қуришнинг учинчи омили, ҳамда фуқаролик жамиятининг таянчи ҳамдир. Ўрта қатлам бу ўз шахсий мулки, яъни турар жойлари, шахсий транспорт воситаларига эга бўлган. Ўзини ва ўз оиласи ҳаётини муносиб тарзда таъминлай оладиган, ўзининг ва оила аъзоларининг фундаментал эҳтиёж-ларини (таълим олиш, дам олиш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш) қондириш учун етарли моддий имкониятлари мавжуд бўлган ва энг муҳими - бу имкониятни ўз иш ҳақи ва даромадлари эвазига таъминлай оладиган ҳамда фаол равишда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этадиган фуқаро-лардир.

4. Yoshlarda ozod va obod Vatan, erkin va farovon hayot qurish tuyg’usini qaror toptirishni milliy g’oyaning maqsadlari bilan mushtarakligi.

YOshlarda ozod va obod Vatan, erkin va farovon hayot qurish tuyg’usini qaror toptirishni milliy g’oyaning maqsadlari bilan mushtarakligi.

Демак, «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт» ғояси: биринчидан, ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган, киндик қонимиз тўкилган муқаддас заминнинг дахлсизлигини, хавфсизлигини таъминлайди; иккинчидан, маънавий-руҳий жиҳатдан миллий ўзлигимизни англаш ва унинг ифодаси бўлган қадриятларни сақлаш, бойитиш ва авлодларга мерос қолдиради; учинчидан, эрксевар халқимизнинг асрий орзу-умидлари бўлган мустақилликни мустаҳкамлашга барчани сафарбар қилади; тўртинчидан, ҳар бир кишининг фаровонлиги давлат, миллат фаровонлиги асоси эканлигини англаган ҳолда ташаббускорлик, тадбиркорлик билан фидокорона меҳнат қилишга асосланади. Бешинчидан, бу ғоя келажакка қаратилган бўлиб, халқни уюштириш, сафарбар қилиш вазифасини бажаради. Олтинчидан, бу ғояда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакилларининг пировард мақ-садлари ифодаланган бўлиб, у кишиларни келажакка чорловчи улуғвор ва жозибали шиор тарзида намоён бўлади.

Бу ғояни халқимиз онгига, қалбига чуқур сингдириш мустақилликни мустаҳкамлаш, буюк келажак қуриш ва Ўзбекистонни илғор давлатлар қаторига қўшилиш жараёнининг муҳим омилидир.

Демак, миллий истиқлол мафкурасининг мақсад ва вазифалари - ҳар қандай мафкура муайян мақсадларга хизмат қилади, бу йўлда хилма-хил вазифаларни бажаради. Маълумки, мафкуранинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:

- одамларни муайян ғояга ишонтириш;

- шу ғоя атрофида уюштириш;

- ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш;

- кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан рағбатлантириш;

- ғоявий тарбиялаш;

- ғоявий иммунитетни шакллантириш;

- ҳаракат дастури бўлиш.

Ана шу умумий жиҳатлардан ташқари, миллий истиқлол мафкура-сининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган ўзига хос мақсад ва вазифалари ҳам бор. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлари сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашга чорлаш, аждод-ларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу мақсад, замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш - миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсади-дир».

Ушбу мақсад бир - бири билан ўзаро боғлиқликда намоён бўладиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни тақозо этади. Бу вазифаларнинг энг асосийларидан бири мустақил ва эркин тафаккурни шакллантиришдир. Президентимиз уқтирганидек, «Эндиги асосий вазифа кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишонч ортиб боришидир. Чунки тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқлардан, қулликдан қутулмаса, инсон тўла озод бўлмайди».

Миллий истиқлол мафкурасининг яна бир вазифаси жамиятда соғлом маънавий муҳитни яратишдан иборат. Бу эса, ўз навбатида, ҳурфикрли, мутелик ва журъатсизликдан холи инсонни тарбиялаш вазифаси билан боғлиқ. Фақат ҳурфикрли, ўз билими ва кучига ишониб яшайдиган инсонгина мутелик ва журъатсизликдан холи бўлади. Ана шундай инсонгина озод ва обод Ватанни барпо этади, эркин ва фаровон ҳаётни ярата олади.

Инглиз файласуфи граф Шефстбери Купер (1671-1713) фикрича, «Инсондаги соғлом фикрни ва ақлий мувофиқликни сақлаб қолишнинг бирдан-бир йўли теран ақл-идрокка эрк беришдир. Лекин ҳажв қилиш таъқиқланган таъқиқланган ерда ҳеч қачон тафаккур эркинлигига етишиб бўлмайди».

Булардан ташқари миллий истиқлол мафкурасининг асосий вазифа-ларидан яна бири ватанпарварликдир. Миллий истиқлол мафкурасининг халқимизга хос бўлган: имон-эътиқод, инсоф-диёнат, саҳоват, ҳалоллик, меҳр-оқибат,шарму ҳаё каби фазилатларни юксалтириш талаб этилади. «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган тушунчани шакллантириш мустақил-лигимизга хизмат қиладиган вазифалардир.

“Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз”. Президент И.А.Каримовнинг ушбу асари Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1-сессиясида (2000 йил 22 январда) қилган маърузаси асосида юзага келди ва 8-жилддан жой олди. Яқин келгусидаги фаолиятимизнинг бош мақсад ва мазмуни белгилаб берилди. Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат.

Ozod va obod Vatanni anglash va qadrlash tuyg’usi.

Озод Ватан - ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал этиш ҳуқуқини тўла рўёбга чиқара олган миллатнинг яшаш макони бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига, нуфузига ва мавқеига эга бўлган мамлакатдир.

Ободлик сўзи давлатнинг қудратини билдиради. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз «Кимки қудратимизга шубҳа билан қараса, биз қурган биноларга боқсин», деб халқимизнинг куч-қудрати ва ақл-заковати воситасида барпо этилган бетакрор обидалар билан ғурурлангани бежиз эмас.

Обод Ватан - фуқаролари эркин ва озод, яратувчилик фаолияти билан банд бўлган, тўла ижтимоий-сиёсий хавфсизликда фаровон ҳаёт қуриш иштиёқида яшаётган ҳудуддир. Демак, шу азиз Ватан барчамизники!

Обод юртда файз-барака бўлади, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ҳукм суради, илм-маърифат, маданият ривожланади. Обод юртнинг одамлари фақат яхшилик ҳақида ўйлайди. Обод юртга Оллоҳнинг назари тушади. Шунинг учун ҳам Президентимиз «Она - Ватанимиз Оллоҳнинг назари тушган муқаддас диёрдир», деб таъкидлаганлар. Ободлик ҳам, озодлик сингари, халқимизнинг азалий орзусидир. Болаликда ўқиган эртак қаҳрамонларининг обод юртларга саёҳат қилиши, бир-биридан гўзал шаҳарларни кўриши, боғларида сув ўрнида шарбат оқиб ётадиган, дарахтларида қишин-ёзин ларзон (осилиб, тебраниб) мевалар пишиб турадиган, одамлари уруш нелигини билмайдиган юртларни сайр этиши - бунинг яққол далилидир.

Озод ва Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдан иборат бўлган бош ғоямиз, пировард мақсадимиз қуйидаги муҳим жиҳатларни ўз ичига қамраб олади:

1. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш ғоясининг негизларини.

2. Миллий ғоя - эркин ва фаровон ҳаёт қуриш омили сифатида.

3. Жамият барқарорлиги - эркин фаровон ҳаёт қуриш омили.

4. Ўрта ижтимоий қатламнинг шаклланиши ва фаровон ҳаёт қуриш-нинг ўзаро алоқадорлиги.

5. Одамларнинг турмуш даражаси ва фаровон ҳаётнинг боғлиқлиги.

6. Эркинлик ва тараққиёт ғояларининг муштараклиги.

7. Ёшлар - эркин ва фаровон ҳаёт бунёдкорлари.

Erkin va farovon hayotga erishishning mеhnat, ilm, fan, kasb-hunar sirlarini egallashni yuksak ma’rifat bilan mushtarakligi.

Эркинлик - кишилар фаолияти билан табиат ва жамиятнинг объектив қонуниятлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиши асосида фаолият олиб бориш ва ҳаёт кечириш зарурлигини ифодаловчи тушунча.

Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шахс эркинлиги ғоясига таянади. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, айни пайтда ўз манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғунлатирадиган инсонгина миллий ғоямиз тамойилларини тўғри баҳолай олади. Демократия (юнон. «demos» халқ ва «kratos» ҳокимият) - халқ ҳокимияти, фуқароларнинг озодлиги ва тенглиги тамойилларини эълон қилишга асосланган сиёсий тузум шакли. Демократия асосида қизиқиш, интилиш ва манфаатларни мутаносиб-лаштириш, мувофиқлаштириш, муросага келтириш ва келишиш сиёсати ётади. Шу маънода демократия жамиятдаги кучларни бирлаштиришга, мамлакат салоҳиятини тараққиёт учун сафарбар қилишга хизмат қилади.

Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида демократиянинг асосий мезонларидан бири бўлган қонунларни жорий қилиш муаммоси кенг ёритилган. Форобийнинг фикрига кўра, чинакам қонун ўрнатувчи янги қонун қабул қилинаётганида мамлакатдаги барча табақалар, авлодларга, вилоятлар аҳолисига бахт-саодат, шод-ҳуррамлик, эркинлик ва фаровонлик келтири-шини ҳисобга олади. Қонун турли-туман феъл-атвор ҳамда хислатларга эга бўлган одамлар хайрихоҳлик билан кутиб олишига арзийдиган бўлиши зарур1.

Форобийнинг фикрига кўра, саодатга оқиллик ва унга ҳамиша интилиб яшаш орқали эришиш мумкин. Шундай экан, қонун мустаҳкам руҳ ва оқил идрок тарбиясига йўналтирилгандагина фаровонлик томон етаклайди. Демак, раҳбар халқ, оммани тарбиялашга, унинг руҳи ва идрокини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоғи зарур.

Бугунги кунда барпо этилаётган жамиятнинг олий мақсадларидан бири инсонларнинг фаровон ҳаётини таъминлашдир. Жамиятни бошқаришда одамларни фароғотда яшашга имкон берувчи, бирдамликка етакловчи, интизомни шакллантирувчи қонунларни яратиш айни биз кўзлаган мақсадга хизмат қилади. ХХ аср бошларида озод юрт қайғусида яшаган Абдулла Авлоний фикрича, «Ҳар бир мамлакатнинг саодати, давлатларнинг тинчи ва роҳати - ёшларнинг яхши тарбиясига боғилқдир».

Форобий ва Авлоний турли даврларда яшасада, одамларни эркин ва фаровон жамиятга тарбия орқали етказишга даъват қилганлар.

Форобий фикрига кўра, фозил жамият аҳолисининг назарий қарашлари ва амалий ишларига нисбатан бегона ғоялар аста кириб олиб, уларнинг қарашларини ўзгартириб юбормаслиги керак. Зеро, инсон бахт-саодат нималигини тушунган бўлсаю, унга эришишни мақсад қилиб олмаса, ғоя ва хоҳишига айлантирилмаган бўлса, унга нисбатан озгина бўлсада, шавқ ва завқ сезмаса, истак ва мулоҳазасини, куч ва қувватини бошқа нарсаларга сарфласа, бу қилмишлари ноўриндир.

Умуман, фаровон жамият ғояси мустақил ва барқарор тараққиёт йўлига кираётган жамиятлар учун икки ҳисса қадрлидир. Унинг умуминсоний жиҳатларига, демократик моҳиятига улкан эътибор берилаётганлиги табиийдир. Зеро, мамлакатимизда фаровон, илғор жамият барпо этиш - мақсад, амалга оширилаётган ислоҳотлар - восита бўлиб, жамиятимизда ҳукм сураётган ижтимоий-сиёсий барқарорлик, ўз навбатида, ислоҳотлар учун шарт-шароитдир. Қадимги юнон файласуфи (мил.авв. 384-322) Арасту фикрича, «мақсад эмас, балки унга етиш воситалари ҳал қилувчи ўринни эгаллайди».

Milliy g’oyani har bir insonning oliy maqsadiga, хohish-istagiga aylanishi ularni zarurligi va ahamiyati.

Кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканлигига ишонтирмоқ учун, аввало, 1) мазкур ғоя халқ ҳаётига яқин, бевосита дахлдор бўлиши; 2) иккинчидан, уни одамлар онгига етказишнинг энг замонавий ва қулай мафкуравий восита ва усулларидан фойдаланиш керак бўлади. Бунда жамиятдаги сиёсатнинг устувор йўналишлари, мақсад ва вазифаларини мафкуравий жиҳатдан асослаш муҳимдир.

Замон руҳи, халқ психологияси, одамларнинг эҳтиёж ва талаблари мафкурада ҳар томонлама акс этиши, бугунги ҳаётнинг энг долзарб муаммолари, унинг стратегик мақсадлари билан узвий боғланишига эришиш мафкуравий вазифаларни бажаришда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса мафкуранинг ҳаёт ҳодисаларига ҳозиржавоб бўлиши, ёт ва зарали ғояларнинг ҳуружига ўз вақтида зарба бериши каби вазифалар билан узвий боғлиқдир. Ана шундай мафкурагина халқимиз, айниқса ёш авлодда мустаҳкам мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, аҳолининг турмуш қатламлари орасида мафкуравий профилактика олиб боришнинг самарали йўлларидан фойдаланиш каби долзарб вазифаларни бажара олади.

Миллий истиқлол мафкураси халқнинг мақсад ва интилишларини ифода этади, халқ руҳини кўтаради, уни эзгулик ва бунёдкорлик ишларига даъват этади, жамият дуч келган муаммолар ечимини топишга ёрдам беради. У жамият аъзоларининг бунёдкорлик фаолиятининг ўзига хос мезони вазифасини ҳам бажаради. Яъни ҳар бир юртдошимизнинг интеллектуал-маънавий салоҳияти миллий ғояларни қай даражада ҳаётга татбиқ эта олишида, аждодлар орзу-умидини қай даражада рўёбга чиқара билишида яққол намоён бўлади.

Миллий истиқлол мафкурасининг яна бир муҳим вазифаси киши-ларни яратувчилик фаолиятига сафарбар этиши, ғоявий ҳимоя восита эканлиги билан белгиланади. У халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқоди сифатида ёш авлодни тарбиялашнинг беқиёс омилидир. Шу маънода миллий истиқлол ғояси ёшлар ҳаётининг маъноси ва мазмунини белгилайди, миллат, Ватан равнақи, буюк келажак барпо этиш учун яшаш ва курашиш чинакам инсоний саодат эканлигини яққол кўрсатади.

Умуман, миллий истиқлол мафкурасининг барча вазифалари ягона мақсадга - Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда озод ва обод Ватан барпо этиш, эркин ва фаровон жамият қуриш учун хизмат қилади. Мафкуранинг асосий мақсади ушбу йўлда халқимизни жипслаштириш, кишилар онгида мустақил дунёқараш ва огоҳлик ҳиссини тарбиялаш, комил инсонни вояга етказиш, фуқароларимизда бегона ва бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлиб қолаверади.

Бизнинг вазифамиз мамлакатимизни, жамиятимизни демократлаш-тириш ҳамда янгилаш йўлидаги ҳаракатларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва сўзсиз бу борада амалга оширган ижобий ишларимизни қатъият билан давом эттириш, уларни халқимиз орзу қилган марраларга етказишдир.

Ана шундай мақсадларни ўзида мужассам этган дастурнинг негизини қуйидаги устувор вазифалар ташкил этади:

1. Биз учун энг асосий, энг муҳим устувор мақсад тенгсиз олий неъмат - мустақилликни бундан буён ҳам асраб - авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўлиб қолаверади.

2. Иккинчи устувор йўналиш. Бу - мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатимиз ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсиз-лигини, фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдан иборат.

3. Учинчи устувор йўналиш. Бу - бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат.

4. Энг муҳим устувор йўналиш - бу инсон ҳуқуқлари ва эркин-ликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамо-йилларни сўзда ёки қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилишдир. Оммавий ахборот воситалари том маънода «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилмоғи лозим.

5. Бешинчи устувор йўналиш - фуқаролик жамиятини шаклланти-ришнинг муҳим шарти бўлиб, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат. Ёки бошқача қилиб айтганда, бу - «Кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир. «Адолат қонун устувор-лигида» амалга ошади.

6. Олтинчи устувор йўналиш - бу суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича бошланган ишларни изчил давом эттиришдан иборат. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар.

7. Еттинчи устувор вазифа - бу барча ислоҳотларимизнинг бош йўналиши ва самарадорлигининг пировард натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир.

Президент Ислом Каримов 2005 йил 28 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида юқорида зикр этилган мақсад ва йўналишларнинг барчаси аввало мамлакатимизни модернизация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» деган тамойилни ўзида назарда тутганлигини яна бир бор баён этди. Бунда нималар назарда тутилади?

1. «Авваламбор, ҳокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш. Яна бир муҳим вазифа - ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла, маҳалла қўмиталари ва қишлоқ фуқаролик йиғинларининг роли ҳамда ваколатларини амалда кучайтириш лозим.

2. Иккинчидан, сиёсий партиялар ва фуқаролик институтларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим қарорларни қабул қилишдаги роли ва таъсирини тубдан кучайтириш...

Одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашда, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини оширишда, мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда бу ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир».1





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1395 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.023 с)...