Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Хalifalik instituti va shariat qonunlari



Шариат (бу сўзнинг арабча луғавий маъноси тўғри йўл, илоҳий йўл қонунчилик демакдир) - ислом диний ҳуқуқ қонун-қоидалари ва меъёрлари мажмуасидир.

Шариатни диний ҳуқуқ мажмуидан кенгроқ тушунча деб билиш керак. Чунки шариат диний ҳуқуқдан ташқари ахлоқий ва диний маросимчилик талабларининг мажмуини ҳам ўз ичига олади. Демак, шариат фақатгина ҳуқуқ ва қонунчиликка хос масалалар билан чекланиб қолмайди. Айни пайтда шариат тушунчаси нафақат ислом диний талабларини, балки диний маросимлар ва уларни ижро этиш қоидаларини, оила, никоҳ ва талоқ масалалари, тижорат, иқтисодий, мулкий муносабатлар, мусулмонларнинг шахсий ҳаётига хос масалалар, дин ижозат берган ёки тақиқлаган ҳатти-ҳаракатлар, жиноий ҳаракатлар, суд ва жазолашга ўхшаш бошқа кўп масалаларни ўз ичига олади.

Шариат ислом маросимлари ва байрамларига, ихлосга хос намоз ибодатлари ва рўза тутиш, ҳаж, диний байрамларга эътиборни қаратган.

Ислом тарихида ҳуқуқ соҳасидаги чигал, мураккаб воқеа ва ҳодисалар, диний маросимлар, оилавий ва ижтимоий ҳаётни бирон қолипга солиб, назоратга олиш мақсадида шариатда муайян тавсиялар белгиланган. Мавжуд адабиётларда таъкидланишича, қуйида таҳлил этиладиган тавсиялар шариатга мусулмонлар хатти-ҳаракатидаги айрим қоида ва тавсиялар жорий этиш билан чекланмаган, балки мусулмонларнинг хатти-ҳаракатини шариат иккига: тақиқлаган ёки тақиқланмаган, ижозат берилган ёки ижозат берилмаган ҳаракатларга бўлган. Булар ҳаром ва ҳалол тушунчалари билан ифодаланади.

5. Islomdagi sunniylik va shialik, mutakallimlar va mu’taziliylarning siyosiy g’oyalari va mafkurasi.

Islomdagi sunniylik g’oyalari.

Суннийлик- бу исломда изчил, собитқадам йўналиш ҳисобланади. Мусулмонларнинг жуда кўпчилик қисми-92,5 фоизи суннийликка эътиқод қилади. Қолган 7,5 фоизини шиалар, ибодийлар ва хорижийлар ташкил қиладилар. Сунна арабча одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи деган маъноларни билдиради. Суннийлик деган сўз арабча «Сунна»-«муқаддас ривоят», яъни Муҳаммад тўғрисидаги ривоятлар ва унинг ҳадислари тўплами деган тушунчадан олинган. Яна Сунна фарздан фарқли равишда бажарилиши ихтиёрий бўлган кўрсатмалар, амалларидир.

Суннийлар уммавийлар сулоласидан бўлган халифаларнинг олий ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини тан олганлар. Суннийликда Сунна Қуръондан кейинги асосий муқаддас манба, ҳадислар тўплами деб қаралади. У VII аср ўрталарида шакллана бошлаган. Унда халифаликдаги синфий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, ислом мафкураси атрофидаги кураш ўз ифодасини топган. Уни тўплаш, шарҳлаш ва нашр қилишда ватандошларимиз Исмоил Бухорий, Имом ат-Термизий асосий рол ўйнаганлар.

Суннийлик қисман Эрон, Жанубий Ироқ, Яман, Марказий Осиё, Кавказ, Волга бўйи, Сибирь, Ўрол, Кичик Осиё, Миср ва Шимолий Африка, Индонезия, Малайзияда кенг тарқалган. Унинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадинадир. Унда тўртта шариат мактаби-ҳанафийлар, моликийлар, шофиъийлар, ҳанбалийлар мазҳаблари бор.

Islomdagi shialik g’oyalari.

Шиалик. Гуруҳ, партия, тарафдорлари деган маъноларни берадиган арабча «шиа» сўзидан келиб чиққан. Шиалик ўз аҳамияти ва тарафдорлари сонига кўра исломдаги иккинчи йўналишдир. У VII асрнинг иккинчи ярмида мусулмонларнинг махсус ва сиёсий гуруҳи сифатида юзага келган. У чорёрларнинг тўртинчиси Али тарафдорларини бирлаштирган. У жуда кўп секталарга бўлиниб кетган. Булар орасида исмоилийлар ҳозир 35 миллионга яқин тарафдорга эга бўлиб, огаҳонлар бошчилигида ҳозир ҳам ислом доирасида катта рол ўйнамоқда.

Шиалар Арабистонда пайдо бўлган теократик давлат-халифаликдаги олий ҳокимият учун олиб борилган кескин кураш жараёнида келиб чиққан. Халифаликнинг барча бош лавозимлари 644 йилдан бошлаб қурайш қабиласига мансуб бўлган халифа Усмон бошлиқ маккалик оқсуяклар-муҳожирлар қўлига ўтган.

Исломда жабр-зулм қораланса-да, барибир, улар исломга бўйсундирилган бошқа халқлардан ташқари мусулмон арабларнинг ўзларини ҳам қаттиқ эксплуатация қилишаверади. Бундан норози бўлган араблар Халифа Усмонга қарши қўзғалон кўтариб, уни Мадинада ўлдиришган. Халифалик лавозимига Али кўтарилган. Бироқ, у ўз ҳокимиятини қурайш оқсуякларидан ҳимоя қилишга мажбур эди. Али тарафдорлари у пайғамбарнинг амакиваччаси ва куёви бўлганлиги учун мусулмонларнинг бошлиғи бўлиши керак, унинг вафотидан кейин эса бу лавозим унинг авлодларига мерос бўлиб ўтиши керак, деб чиқишган. Бироқ тахт учун курашда Сурия ҳокими Муовия бошлиқ қурайш зодагонлари ғолиб чиққан. Али тириклик чоғидаёқ Муовия халифа деб эълон қилинган.

Шиалар Алидан бошқа барча сунний халифаларнинг узурпаторлар, яъни сиёсий ҳокимиятни зўравонлик билан қўлган олган кишилар деб ҳисоблайдилар. Булар Алининг авлоди бўлган 12 имомдан иборат ўз сулолаларини уларга қарши қўйганлар. Улар Алини, унинг ўғиллари-Ҳасан ва Ҳусайнни ҳамда уларнинг авлодларини шаҳид, деб ҳисоблашган.

Ислом тарқалган мамлакатлардаги иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар натижасида турли даврларда мусулмонларнинг ҳар хил гуруҳлари, айниқса кўпроқ секталар пайдо бўла бошлаган. Булар сунний ва шиа йўналишларидан ажралиб чиққан бўлиб, мусулмон секталари дейилади. Буларнинг исломдаги ҳанафия, ҳанбалия, шофиъия, моликия каби мазҳаблар билан аралаштирмаслик керак.

Ислом секталари мусулмонларнинг диний уюшмалари бўлиб, уларнинг сони жуда кўп, ислом мамлакатларининг деярли ҳаммасида мавжуд. Чунончи, аҳмадий, алавий, ибодий, идрисий, қодирий, муридий, рашидий, тижоний, ҳамолий, шодилий ва бошқалар суннийлар йўналишидан ажралиб чиққан секталардир. Хорижий, исмоилий, зайдий, низорий, ионаашарий, друз, баҳоний ва бошқа мазҳаблар эса шиалар оқимидан ажралиб чиққан. Уларнинг кўплари тарқаб кетган. Ислом секталаридан баъзиларига қисқача тўхталамиз.

Islomdagi mutakallimlar siyosiy g’oyalari va mafkurasi.

Мутакаллимлар билан муътазилийлар ўртасидаги ғоявий курашда ваҳдат-ул мавжуд ва ваҳдат-ул вужуд ҳамда қўшҳақиқат тарафдорлари билан унга қарши кишилар ўртасида диний-фалсафий курашдан ҳукмдорлар ҳам четда қолишмади. Зеро, улар мадрасаларда, хусусий муаллим (мулла)лар қўлида таҳсил кўрган, бинобарин, қандай муллада дарс олганликларига қараб дунёқарашлари шаклланган. Марказий Осиё ҳукмдорлари орасида ваҳдат-ул мавжуд тарафдорлари шунинг учун бор эдики, бу нуқтаи назар илм-фан, мадният, иқтисод ривожига кенгроқ йўл очарди. Шунинг учун халифа Маъмун (823-830 йиллар) муътазилийларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг ғояларини ўз давлатининг мафкураси асосига қўйди. Сомонийлар топшириғига биноан Имом Хўжа Абул Қосим Ҳаким Самарқандий Сунна ва жамоа имоми рамзини ёзди. У ислом ақидавий таълимотини тадқиқ қилишда раъй ва қиёсни, яъни ақл ва мантиқ услубларини қўллаган Абу Ҳанифа ал-Нуъмон Ибн Собит Куфий-(Ҳанафия шариат мазҳаби асосичиси) имон-эътиқод негизида ёзилган эди. Бунда Абу Мансур ал-Мотуридий таълимотининг ҳам таъсири катта бўлди. У табииётшунослик, қадимги юнон фалсафасини ўрганиш, ҳунармандчилик, санъат ва адабиётни ривожлантириш тарафдори эди. Мотуридийлар инсон ақлу қудрати ва идора эркинини ҳам тан олардилар.

Муътазилийлар билан мутакаллимлар ўртасидаги ғоявий курашлар Абу Ҳамид Ал-/аззолий каломи шаклланиб ислом фалсафаси юзага келди. Баъзи араб тадқиқотчилари уни табиат фалсафаси (натурфилософия) ҳам деб аташган. Ал-/аззолий аввал сўфийлик қарашларига мойил бўлса-да кейинроқ улар таълимотини танқид қилиш асосида ўз каломини яратди. Бироқ у ўзи истамаган ҳолда тасаввуфни назарий жиҳатдан асослаб қўйган. /аззолий таълимотича, инсон Аллоҳ каломи - Қуръон оятларини ўзлаштиргунга қадар идора эркига эга, уни ўзлаштириб олгач, бутун идораси Аллоҳ идораси билан уйғунлашиб (эмансипациялашиб) кетади. Бинобарин унинг хатти-ҳаракатлари, бутун фаолияти Аллоҳ иродасининг ифодаси бўлиб қолади.

Маълумки, Шарқ фалсафасининг етакчи йўналиши инсон қалбини, руҳини поклашга, унда комил инсонлик сифатларини вужудга келтиришга, шу негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга қаратилган. Ўткинчи мол-дунё, мансуб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик, ахлоқий поклик, ҳалоллик, инсоф-диёнатлилик одамни инсонга айланишининг муҳим шарти, деган фикрлар Шарқда тасаввуф (сўфийлик)нинг шаклланишига, кенг ёйилишига сабаб бўлди.

Islomdagi mu’taziliylarning siyosiy g’oyalari va mafkurasi.

Муътазилийлар таъсирида исломда вужуди мумкин ва вужуди вожиб (ваҳдат-ул мавдуж ва ваҳдат-ул вужуд) диний-фалсафий оқимлари шаклланди. Вужуди мумкин (ёки вужудиюн-пантеизм) оқими вакиллари-Ал-Киндий, Ибн Рушд, Ал-Мааррий, Форобий, Ибн Сино, Умар Ҳайём ва бошқалар мавжудотни иккига-вужуди мумкин ва вужуди вожибга бўлганлар. Вужуди мумкин сабаб-оқибат алоқаларига эга бўлиб, унинг мавжудлиги бошқа нарсадан эмас, балки ўз моҳиятидан келиб чиқади. Шу назарий қоидадан келиб чиқиб, Форобий бутун мавжудотни 6 даражага бўлган. Шулардан биринчиси вужуди вожиб-Аллоҳ; қолган бештаси ақл, жон, шакл, материя, осмон-вужуди мумкин. Бу даражалар бир-бири билан сабаб-оқибат шаклида боғланган бўлиб, биринчи сабаб ўз сабабига эга эмас. Ибн Сино ҳам «Рисола фи-тақсим ал-Мавжудот» асарида ваҳдат-ул мавжуд ва ваҳдат-ул вужудни шу тарзда таърифлайди. Ваҳдат-ул вожиб-Аллоҳни билдиради, лекин у Қуръондагидек ҳамма нарсанинг ижодкори эмас, балки сабаб, яъни умумий мавжудотнинг биринчиси сабаб ва унинг бир қисми сифатида талқин этилади. Бундай қараш эса табиат ҳодисаларини (инсон табиатини ҳам) мустақил ички сабаблари асосида тушунтиришга имкон бериб, илм-фан равнақига кенг йўл очади.

Муътазилийликнинг қарашлари ва ваҳдат-ул мавжуд диний-фалсафий оқим ғоялари қўшҳақиқат тўғрисидаги катта назарий қоида шаклланишига сабаб бўлди. Бунга кўра, илоҳий ва дунёвий (илмий) ҳақиқатлар бор бўлиб, илоҳий ҳақиқатда фақат алоҳида одамлар-пайғамбарлар, азиз-авлиёлар етишиши мумкин. Дунёвий ҳақиқатни эса ақл ёрдамида, илм-фан йўли билан қолган одамлар англаб оладилар.

Al-Ma’ariy - erkinlik va хalifalik хususida.

«Sof birodarlar» mafkurasi.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1786 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.006 с)...