Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Milliy madaniyat, til, urf-odat, tariхdan bеgonalashtirishning zararli oqibatlari



«Тарихий хотирасиз келажак йўқ» - Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Ватанимиз тарихига янгича ёндашиш, унга адолатли ва холис баҳо бериш, тарих фани ва унинг бугунги аҳволига бағишланган асардир. У «Мулоқот» журналининг 1998 йил 5-сонида эълон қилинган ва муаллиф асарларининг 7-жилдига киритилган.

Асарнинг мазмуни Президентимизнинг «Миллатнинг маданий савияси унинг ўз тарихига бўлган муносабати билан белгиланади», деган фикрлари ниҳоятда лўнда ифодаланган. Асарда республикамиз олимлари зиммасига Ватанимиз тарихига янгича ёндашиш, унинг турли жараёнлари ва воқеаларига адолатли баҳо бериш, қадимги даврлардан то бизнинг замонимизгача бўлган бой ўтмишимизни аниқ ёндашувлар асосида ўрганиш, тадқиқ этиш ва шу йўл билан тарихий онгни шакллантириш зарурлиги муҳим вазифа қилиб қўйилган.

Президент Ислом Каримовнинг бу ўта мураккаб ва долзарб вазифани олимлар олдига қўйиши ҳаққоний тарих яратилиши жараёнида халқимиз, мамлакатимиз ўтмиши ҳақида ёт қарашларга асосланган аксари сохта, ғайриилмий мулоҳазаларга ўрин қолдирмайди.

Тарихни илмий ўрганиш натижасида ҳозирги Ўзбекистон замини жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири бўлганини кўрсатади. Бу қадимий маданият ўчоғидан кўплаб атоқли алломалар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Жаҳон цивилизациясининг ривожида юртимизнинг салмоғи катта. Қадим замонларда қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача қимматини йўқотмаган осори атиқаларимиз бу заминда азалдан деҳқончилик, ҳунармандчилик, меъморчилик ва шаҳарсозлик маданияти юксак бўлганидан далолат беради. Бундай катта маданий меросга эга бўлган халқнинг келажаги ҳам порлоқ бўлиши аниқ.

Асарда неча минг йиллик тарихимизни ўрганиш масаласи қўйилар экан, табиатан ўзбек бунёдкор халқ экани, ўтроқ ҳолда яшаган, унинг Беруний, Бухорий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва Мирзо Бобур каби улуғ зотларга ворислиги исботлаб берилган.

Буюк мутафаккир Беруний таъкидлаганидек, «ўтмиш келажакнинг калитидир». Уни билиш имконига эга бўлиш муҳим. Мустақиллик туфайли халқимиз тили, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, қадриятларини, бир сўз билан айтганда, ўз тарихини билиш имконига эга бўлди.

Тарихий хотира қанчалик бой, мазмунли бўлса, халқ шунчалик уюшган, ҳамжиҳат, улуғвор ишларни бажаришга қодир бўлади. Тарихий хотиранинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири ўз ўтмишидан фахрланиш туйғусидир. Дунёда ҳудуди Ўзбекистондан бир неча марта катта бўлган баъзи давлатлар ҳам, аҳолиси ўтроқ бўлиб яшашни бошлаган мозийнинг азалийлиги, ўнлаб шаҳарларнинг тарихи 2500 йилдан ортиқроқ эканлиги билан ғурурлана олмайди.

Августин (илоҳиятчи): «Fафлатда ётган халқни уйғотиш учун унинг тарихини уйғотмоқ керак», деган эди.

Чингиз Айтматов: «Ўз тарихини билмаган халқ маннқуртга айланади» («Манқуртлик» - ўзлигини билмайдиган инсонга айлантирилиши, - хотира-сизлик).Ч. Айтматов «Асрга татигулик кун» романида сочини тақир қилиб олинган, маннқуртлаштирилган одам ҳақида ҳикоя қилади. «Асрни қаритган кун» («Бўронли бекат») романи, Мухтор Шохонов билан бирга ёзган «Чўққида қолган овчининг оҳи-зори» номли суҳбатларида маннқуртлик, садизм, «зомби»лик ҳақида ҳикоя қилади. «Садизм» - жинсий бузуқлик, азоб бериб ҳузур қилиш. «Зомби»да инсон итоатгўй қул-ижрочига айлантирилади.

Бундай мисолларни Чингиз Айтматовнинг «Икс зуррият» асарлари мисолида ёки польяк киноижодкорлари томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, 2005 йили намойиш этилган «Табиб» киноасарлари орқали талабаларга тушунтириш мумкин. Шу боисдан ҳам Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида «Бугунги куннинг ўзига хос ёрқин хусусиятларидан бири миллатнинг ўзлигини англашдир» деган эди.

 
 


Жамият тараққиётининг асоси,

уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб

қоладиган ягона куч- маърифатдир.

 
 


Инсон учун тарихидан жудо бўлиш

- ҳаётдан жудо бўлиш демакдир.

 
 


Ўзликни англаш тарихни





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1389 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.006 с)...