Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Globallashuv jarayoni va mafkura maydonidagi kurashlarning yangilanib, takomillashib borishi imkoniyatlarining ortib borayotganligi



Glоballashuv jarayoni va mafkura maydоnidagi kurashlarning yangilanib, takоmillashib bоrishi imkоniyatlarining оrtib bоradiganligi – haqida gapirganda, globallashuv fenomeni bugungi kunda ilmiy-falsafiy, hayotiy tushuncha sifatida juda keng ma’noni anglatishini hamda yangilanib, takomillashib borayotganligini ya’kidlash lozim. Umumiy nuqtai-nazardan qaraganda, bu jarayon mutlaqo yangicha ma’no-mazmundagi xo’jalik, ijtimoiy-siyosiy, tabiiy-biologik global muhitning shakllanishini va shu bilan birga, mavjud milliy va mintaqaviy muammolarning jahon miqiyosidagi muammolarga aylanib borishini ifoda etmoqda.

Globallashuv jarayonida mafkura maydonidagi kurashlarning yangi ko’rinishlari, uning vositalari va mexanizmlari ham o’zgarib borishi tabiiy holder. Albatta, globallashtirishning boshlang’ich ildizlari davrida mafkura maydonlaridagi kurashlar uncha sezilarli bo’lmagan bo’lsada, lekin insoniyat taraqqiyotining bu jarayoni qaysi davrlaridan boshlanadi degan savolga aniq javob izlash va uni boshqa ijtimoiy-falsafiy, iqtisodiy fenomen sifatida bosqichlarga ajratish borasidagi barcha izlanishlarda ma’lum bir nisbiylik, aniq bir ilmiy haqiqat hali topilganicha yo’q. shuning uchun ham bo’lsa kerakki, insoniyat hozirga qadar boshidan kechirgan davrlardan tubdan farq qiladigan o’ta shiddatli va murakkab bir davrni o’z boshidan kechirmoqda.

Keyingi vaqtlarda globallashuv jarayonida mafkura maydonidagi kurashlarning yangi ko’rinishlari sifatida bir qator fikrlar ham bildirilmoqda. Ulardan,

Birinchisi, globallashuv jarayonida ana shu kurashlarning asosiy maqsadi inson va uning qadriyatlariga turli – xil yondashuvlarning vujudga kelishi bilan harakterlanadi.

Ikkinchidan, globallashtirish jarayonlari jamiyat va inson faoliyatining barcha tomonini qamrab oladigan harakterga ega bo’lgani uchun, uni turli xil ilim sohalari vakillari o’rganaveradi.

Axbоrоt оlamidagi glоballashuvning shiddatli kuchi, uni hech narsa bilan qоplab bo’lmaydigan ulkan ziyon etkazishi mumkinligini – axborot va texnologiya inqilobi tufayli dunyo ilgarigiga qaraganda yanada jips va mushtarak bo’lib bormoqda. Shu ma’noda globallashuv – bu avvalo hayot sur’atlarining beqiyos darajada tezlashuvi demakdir.

Бугунги дунёнинг тараққиёти ички ва ташқи омиллар остида юзага келмоқда. Ички ва ташқи омиллар асосан ахборот воситасибилан таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситалари – радио, телевизор, газета, журнал ва интернет орқали ахборот айирбошлаш ривожланиб бормоқда. Ҳатто, баъзида мобил телефонларни интернетга улаш ҳодисалари ҳам учрай бошлади. Олимларнинг фикрича инсон 85 фоиз ахборотни кўриш орқали олади ва қолган 15 фоиз ахборотни эшитиш орқали олар экан. Демак, бу ўринда телевидения ва интернетнинг роли ҳар қачонгидан ортади. Мисол учун, 2002 йилги Сиднейда (Австралияда) бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини дунё аҳолисидан 3 миллиард 600 миллион киши тўғридан-тўғри томоша қилган. Россиялик олим Ю. Б. Кашлевнинг мана бу маълумотларига эътибор беринг: XXI асрга инсоният 2,2 миллион радиоприемник, 1 миллиард 200 миллион телевизорга эга сифатида кириб келган. Бундан30-40 йил олдин буни тасаввур қилиб ҳам бўлмас эди.

Асримиз бошларига келиб Интернет номли магнат пайдо бўлди. 1995 йили Интернетдан фойдаланувчилар сони дунёда 900 минг киши эди, 1999 йилга келиб ундан 171 миллион киши фойдалана бошлади ва 2002 йилга келиб Интернет абонентчилари сони 500 миллионга етди. 2005 йилсўнгига келиб Интернетдан дунёда 1 миллиард киши фойдалан бошлади.Ўзгача айтганда, дунёда бирор шахс, жамият, давлат ёки воқеа, ҳодиса ҳақида саноқли дақиқаларда хабар топиш имкони пайдо бўлди. Бир пайтлар қўшни давлат аҳволи ҳақида маълумот олиш учун ойлаб кутилар эди. Бугун эса Мариананинг Нил дарёси бўйига қандай акса урганлиги ёки Азизбекнинг Амударё бўйида қандай сўкинганлиги ҳақида бир лаҳза ичида хабар топиш мумкин.

2. Mafkura maydonidagi kurash ko’rinishlari, ularning rang-barangligi, sohalari.

Mafkura maydоnidagi kurash ko’rinishlari. Ularning rang-barangligi, sоhalari.

Жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва фаолиятини яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча. Бугунги дунё яхлитликни ташкил этсада, ундаги минтақа ва давлатлар, миллат ва халқлар тарихий шарт-шароит, жўғрофий жойлашуви, геостратегик ҳолатига кўра турли мавқега эга. Ҳозирги давр – дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган давр. Шундай экан, уларнинг ўзига хос манфаатларини ифодалайдиган мафкуравий таъсир усуллари бўлиши шубҳасиз. Жаҳон сиёсий харитасида кўплаб давлатлар мавжуд бўлиб, уларда турли сиёсий кучлар, партиялар, дин ва диний оқимлар, мазҳаблар, гуруҳ ва қатламлар фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзаро фарқланадиган, баъзан бир-бирига зид бўлган манфаатларга эга. Айнан мана шу манфаатлар ўзга халқлар, турли минтақалар, давлатларнинг аҳолиси ёки ижтимоий гуруҳлар онгига, турмуш тарзига таъсир ўтказиш, уларни бўйсундириш учун йўналтирилган мақсадларни шакллантиради. Бундан кўзланган асосий маддао эса муайян жойдаги кишиларга иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний қарашларни сингдириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга интилишдир. Бундай таъсир ўтказишнинг тинч йўли кўзланган мақсадга олиб келмаганда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, мавжуд вазиятни атайлаб кескинлаштириш, куч ишлатиш йўли билан бўлса ҳам, ижтимоий беқарорликни юзага келтиришга ҳаракат қилинади. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасига назар ташланса, аксарият илғор давлатларда умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган мафкуралар амал қилмоқда. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ва жамият камолотига хизмат қиладиган умуминсоний ғоялар устувордир. Шу билан бирга, инсон онгида янгича дунёқараш ва тафаккур тарзи шаклланаётган ҳозирги даврда муайян кучларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган интилиши кучайиб бормоқда. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва терроризм, ирқчилик ва экстремизм мафкурлари шулар жумласидандир. Хусусан, турли шаклларда намоён бўлаётган террорчилик кучли моддий асосга эга бўлиб, мафкуравий хавфи ортиб бормоқда. Бундан ташқари, эътиқод умумийлигига асосланиш (мас. панисломизм), этник бирликка урғу бериш (мас. Панславизм, панэронизм, пантуркизм) ва ягона ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий маконда яшаш натижасида юзага келган боғлиқлик асосида (мас. пансоветизм) якка мафкуралар ҳукмронлигини таъминлаш ва шу йўл билан жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олинишга уринишлар ҳам кўзга ташланмоқда. Лекин булар бугунги дунёдаги мафкуравий жараёнларни тўла-тўкис акс эттира олмайди. Чунки глобаллашув шароитида бу жараёнлар янгича тус ва шаклларда намоён бўлиб, ғоявий-мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб бормоқда. Бундай таҳдидларнинг хатарли жиҳати шундаки, И.А.Каримов таъбири билан айтганда, “... агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазийқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб олиш ниҳоятда қийин”. Шунинг учун дунёнинг мафкуравий манзарасида юз бераётган ўзгаришлар моҳиятини теран англаш, таҳлил этиш ва зарур хулосалар чиқариш муҳим аҳамиятга эга.

Ma’naviy va ahlоqiy tubanlik illatlarining оldini оlishda ОAV larining o’rni va rоlini оshib bоrishi. Demokratik taraqqiyot yo`lini tanlagan bizning mamlakatimizda ommaviy axborot vositalari kuchli fuqarolik jamiyatini qurishning muhim vositasi hisoblanadi. Ular faoliyatining huquqiy bazasi yaratilgan va u takomillashtirilmoqda, bu baza axborotning ochiqligi, oshkoraligini kafolatlaydi. U nafaqat davlat, balki aholining turli qatlamlari uchun mo`ljallangan mustaqil ommaviy axborot vositalari sonining ortishiga xizmat qiladi. Mamlakatimiz ommaviy axborot vositalarining ilg`or axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (AKT), shu jumladan, raqamli texnologiyalardan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish jamiyatni yanada demokratlashtirish jarayonida ularning faolligini va ta`sirini oshirishga yordam beradi.

Ta`kidlandiki, axborot maydonining globallashuvi jarayonida zamonaviy texnologiyalarga asoslangan televidenie va Internetning paydo bo`lishi hisobiga sayyoramizning turli mintaqalari ommaviy axborot vositalari ish tajribasini o`rganish dolzarb vazifaga aylanmoqda. Birinchi navbatda ommaviy axborot vositalari faoliyati va axborot texnologiyalaridan foydalanishda madaniy, tarixiy, iqtisodiy va boshqa turli yondashuvlar mavjud bo`lgan G`arb, Osiyo mamlakatlari tajribasini o`rganish lozim. Bunday tajribani o`rganish Markaziy Osiyo davlatlari uchun ayniqsa muhim, chunki bugungi kunda ular o`z rivojlanish hususiyatlarini hisobga olgan holda milliy va mintaqaviy axborot maydonlarini kengaytirish siyosatini amalga oshirmoqda.
Axbоrоt xurujlari, "rangli inqilоblar"dan ko’zlanayotgan maqsadlar.

Ахборот(информацион) xurujlari (ингл, information war; information – “ахборот”, war – “уруш”) – ўзга давлат тинч аҳолиси ва (ёки) ҳарбийларига муайян ахборот (информация) тарқатиш йўли билан таъсир ўтказиш. “Ахборот-руҳий уруши” атамаси АҚШ ҳарбий доиралари луғатидан қабул қилинган. Ушбу атама инглиз тилида шу билан бирга “Ахборотлар қарама-қаршилиги” тушунчасини ҳам англатиб келади.

Ахборот (араб, ахбор — хабарлар, маълумотлар) — муайян воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабар ёки маълумот, уларни тушунтириш, тушуниш ва идрок этишда қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетика ва информатиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенг маъно касб этаётган тушунча. ОАВ орқали эълон қилинадиган кўрсатув ва эшиттиришларнинг номи, журналистика соҳасидаги махсус жанр ҳам шундай аталади. Бирон воқеа ҳақидаги батафсил маъ­лумот, давлатлар ўртасидаги музокаралар натижасида тузилган битим ёки шартномалар тўғрисидаги расмий хабар ҳам ахборот дейилади. Халқаро ҳуқуқда икки ва ундан ортиқ давлат ўртасида олиб бориладиган дипломатик музокаралар натижа­сида тузилган битимлар, шартномалар ёки қабул қилинган бошқа қарорлар ҳақидаги хабар икки ёки ундан ортиқ давлат­лар томонидан эълон қилинади. Икки давлат ўртасида олиб бориладиган музо­каралар ҳақидаги ахборот одатда қўшма ахборот деб аталади. Кундалик ҳаётда бирор нарса (жараён, иш, ҳодиса) тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун керак бўладиган маълумот ёки янгиликлар ҳам ахборотдир.

Ахборотни факсимил узатиш (АФУ) одамлар ўртасидаги ахборот алмашинуви бўлиб, унинг ёрдамида матн, газета, оддий қулёзма, графика, фотография каби хужжатларни бир объектдан иккинчи объектга асл нусхасидек аниқ етказиб бериш жараёнидир.

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги ҳар бир шахснинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли эканини билдиради. Мустақиллик йилларида юртимизда бу борада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди. ЎзР Конституциясининг 30-моддасида барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг хуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжат, қарор ва бошқа хил ахборотлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгилаб қўйилган. 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги қонунга кўра, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ўз манфаатларига дахлдор ахборотларни олиш имкониятига эга. Ҳозирги глобаллашув жараёнида ахборот ғоявий таъсир ўтказиш воситасига айланиб бормоқда. Айрим мафкура полигонлари ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда ахборот хуружларидан фойдаланмоқда.

Ахборот уруши да оддий урушда қўлланадиган қирғин воситалари ишлатилмайди. Унинг объекти – омма ёки алоҳида шахслар онгидир. Қарама-қарши тарафларни қизиқтирган масалалар юзасидан қарорлар қабул қиладиган шахслар (президент, бош вазир ва ҳ.к.) алоҳида таъсир остига олиниши мумкин.

Ахборот уруши воситалари вазифасини оммавий ахборот воситалари, почта, ҳатто ғийбат тарзида тарқатилган гап-сўзлар ҳам бажариши мумкин. Ахборот уруши да фактлар бузиб кўрсатилади ёки уларнинг таъсир кўрсатаётган тарафга фойдали томонлари бўрттирилади.

Ахборот уруши нинг таркибий қисмлари

1) психологик операциялар – душман аскарлари ишончига таъсир кўрсатиш мақсадида ахборотни қўллаш;

2) электрон уруш – душманга аниқ ахборот, маълумотга эга бўлиш имконини бермайди;

3) дезинформация – душманни ўзининг кучи ва ниятлари тўғрисида сохта маълумот билан таъминлайди;

4) жисмоний вайрон қилиш – ахборот тизимларининг элементларига таъсир кўрсатиш мақсади бўлганида ахборот урушининг бир қисми бўлиб келиши мумкин;

5) хавфсизлик чоралари – душман шу тараф имконият ва ниятларидан хабардор бўлишининг олдини олиш;

6) тўғридан-тўғри ахборот ҳужумлари – ахборот моҳиятини сақлаган ҳолда унинг кўринишини ўзгартириб юбориш.

Ўтган асрнинг охири ва ҳозирги аср бошида ахборот воситаларининг жадал ривожланиши XXI асрнинг "Ахборот асри" деб аталишига сабаб бўлди. Бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари, Ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда ахборот асосида таълим-тарбия жараёни олиб борилмоқда, ижтимоий ҳаёт самарали бошқарилмоқда. Ҳозирги кунда ҳаётнинг бирор-бир соҳасини ахборотсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборотлар банки (АБ), Ахборот технологиялари кишилик фаолиятининг ажралмас қисмига айланмокда. Ахборотларни аниқ мақсадда йиғиш, сақлаш, тизимларга ажратиш ва улардан оммавий тарзда фойдаланишда техник, дастурий, алгоритмик ишлар ва уларнинг ташкилий воситалари беқиёс аҳамиятга эга. Ахборотлаштирилган жамиятнинг ҳар бир бўғинида АБга мурожаат қилинади ва шу асосда замонавий таълим тех­нологиялари яратилади ва таълим-тарбия жараёнларини оптимал бошқариш имконияти вужудга келади. Ахборотли модуль — таъ­лим мақсадини белгилашга қаратилган, режалаштирилган натижалар билан чегараланган, фанлараро ва фан ичидаги боғликликни ҳисобга олиб тузилган ҳамда якуний назорат тизимини қамраб оладиган ўқув фани мазмунининг мунтазам ва тугалланган қисмидир. Ахборот ресурслари маъ­лумотлар базалари ва банклари, турли хил архивлар, кутубхоналар, музейлар фонди ва буларни ўз ичига олади. Ресурс — би­рор нарса ёки ҳодисанинг захирасини белгилайди, айни вақтда у ахборот тизимидаги алоҳида хужжатлар ва уларнинг бутун бир мажмуидир. ахборот ресурс маркази (АРМ) — ихтисослашган муассасада тўпланган ҳамда марказлаштирилган босма ва аудио-визуал материаллар мажмуасидир. АРМ компьютер ва алоқа воситалари ёрдамида қўшимча алоқа манбалари ва материалларига кириш имконини беради. АРМнинг асосий дастури таълим берувчи ва олувчилар томонидан ўқув дастурига мувофиқ тўпланган аудиовизуал материалларни ўз ичига олади. АРМ дастуридаги индивидуал ва технологик манбалар таъ­лим берувчилар, медиатека мутахассислари ҳамда таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро мунтазам алоқани таъминлайди. АРМ таълим муассасасидаги янгиликларни ёйишда ўқув муассасаси билан жамият ўртасидаги асосий алоқа тармоғи бўлиб ҳисобланади ва шу орқали у таълим олувчиларни зарур ахборотлар билан таъминлайди. Таълим муассасасининг АРМи учун китоблар, даврий нашрлар, микрофильмлар, слайдлар, грампластинкалар, компьютерли тизимлар, аудио ва видео ёзувлар асосий манбадир. Ахборот тармоғи (AT) — алоқа тизимларида компыотерлар ёрдамида ахборотлашишга хизмат қилувчи қурилмаларнинг бир-бири билан боғланган ҳолати.

“Рангли инқилоб”лар – деб кўпинча қатор Шарқий Европа мамлакатларида, маҳаллий аҳолининг уюштирган, ҳарбийлар иштирок этмаган, аммо одатда сиёсий режим алмашиниши билан тугалланадиган кўча тартибсизликлари ва оммавий намойишларига айтилади. Баъзи ана шундай мамлакатларда ҳатто ҳокимият тепасидаги сулолалар ҳам алмашади. Ҳозирги пайтда айнан қандай ҳодисани рангли инқилоб номи билан аташ тўғрисида ягона фикр мавжуд бўлмаса ҳам, бироқ барча тадқиқотчилар Грузиядаги Атиргуллар инқилоби ва Украинадаги инқилоб айнан рангли инқилоб бўлганлигини уқтирадилар. Кўпгина тадқиқотчилар Югославиядаги Бульдозерлар инқилобини ҳам шу ном билан аташ мумкин деб айтадилар.

Баъзилар фикрича, Қирғизистонда бўлиб ўтган Лолалар инқилобини ҳам рангли инқилоб лар сирасига киритиш мумкин. Аммо бу фикрга қарши чиқувчилар ҳам йўқ эмас.

Қатор ОАВ ва бошқа манбаларда шу каби инқилоблар рўйхати янада кенгроқ берилади:

· 2003 – Грузиядаги Атиргуллар инқилоби;

· 2004 – Украинадаги Зарғалдоқ ранг инқилоб;

· 2005 – Қирғизистондаги Лолалар инқилоби;

· 2006 – Белоруссияда инқилоб қилишга уриниш;

· 2008 – Арманистондаги рангли инқилоб қилишга уриниш;

· 2009 – Молдавияда рангли инқилоб қилишга уриниш.

Бу каби инқилоблар оппозиция ўзи мағлуб бўлган сайловлардан кейин амалга оширадиган оммавий митинглар, намойиш ва иш ташлашлар шаклида амалга ошади. Оппозиция бу ҳолларда сайлов қонунчилиги бузилганлиги, бу сайловлар халқ иродасини ифода этмаслигини уқтириб кўчаларга чиқадилар. Оммавий чиқишлар ё қайта овоз бериш ўтказилишига (Украина), ё ҳокимият идоралари биноларининг омма томонидан босиб олинишига олиб келади (Югославия, Грузия, Қирғизистон).

Инқилоб коррупцияга қарши ва радикал-демократик шиорлар остида ўтади. Бу ҳолда Руссо халқ суверенитети ғоялари асосий ўрин тутиб, унда халқ (кўчага онгли равишда чиққан фуқаролар) режим томонидан алданган, нотўғри йўлга олиб кирилган оммага қарши қўйилади.

Инқилобдан олдин ёшлар ташкилотлари шакллантирилиб, улар ўз навбатида “инқилоб дала отрядлари”ни ташкил этадилар.

Инқилоблар қон тўкишларсиз ўтади. Уларда Ганди фаолияти ва полициячиларга гуллар улашган хиппилар ҳаракати таъсири сезилади. Инқилоб бренди (рамзи) сифатида “тажовузкор бўлмаган ранг” (яъни қизил ёки қора эмас) танланиши ҳам инқилоб тинчлик йўли билан амалга оширилишига ишора.

Шу билан бирга инқилоб ишида ҳарбийлар ва полициянинг аралашмаслиги ёки қатъий ва кескин ҳаракатларга йўл қўймаслиги ҳам жиддий рол ўйнайди. Бироқ Қирғизистонда ҳукумат идораларига тегишли бинолар куч билан эгалланганидан сўнг полиция билан рўй берган тўқнашувлар ва дўконлар талон-тарож қилиниши оқибатида бир қанча киши жабрланган (ҳалок бўлганлар йўқ).

Баъзилар кўча намойишларининг Ж.Сороснинг “Очиқ жамият”, Гарвард университети, Альберт Эйнштейн институти, Халқаро республика институти ва Миллий демократия институти (АҚШ), Зўравонликсиз (Куч ишлатилмайдиган) можаролар халқаро маркази, Лондондаги Стратегик тадқиқотлар халқаро институти каби жамғармаларнинг грант ва стипендиялари билан боғлиқлиги тўғрисида уқтирмоқдалар. 2006 йилнинг апрелида “Московские новости” газетаси саволларига жавоб бера туриб, А.И.Солженицин шундай деган эди: “НАТО ўзининг ҳарбий аппаратини очиқ-ойдин ривожлантира бориб, ҳам Европа шарқи орқали, ҳам Россия жанубидан ўраб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу йўлда рангли инқилобларни моддий ва мафкуравий қўллаб-қувватлаш ва Шимолий Атлантика манфаатларининг Марказий Осиёга татбиқ этилиши кабилардан фойдаланмоқда”.

3. Mafkuraviy kurashning yangi vositalari va mexanizmlari imkoniyatlaridan g’arazli maqsadda foydalanilishi.

Mafkuraviy kurashning yangi vоsitalari va mexanizmlari imkоniyatlaridan g’arazli maqsadda fоydalanishi - Янги асрга, ахборот ва буюк тараққиёт асрига келиб глобаллашув жараёнларининг ўзи глобал муаммога айланиб, унинг миллий давлатлар суверенитетига, айниқса миллий маданияти ва маънавиятига таъсири сезиларли даражада кучайиб бормоқда. Глобаллашув жараёнлари деганда, одатда халқаро савдо, молия ва ахборот оқимининг тезлашуви, маданий-маънавий алоқаларнинг кучайиши, интеграциялашган бозорларнинг кенгайиши ва тобора чуқурлашиб бориши, бир сўз билан айтганда Дунё халқларининг иқтисодий-сиёсий жиҳатдан ва маданий-маънавий жиҳатдан яқинлашуви ва универсаллашуви тушунилади. Бинобарин, юртбошимизнинг бугунги даврга баҳо бериб: «Бугун биз тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда яшамоқдамиз....Кўпчиликнинг онгида бу давр глобаллашув даври тариқасида таассурот уйғотмоқда» дейди.[79]

Умуман, глобаллашув жараёнларини таҳлил қиладиган бўлсак уни инсоният ва жамиятга таъсирини икки хилда намоён бўлишини кўрамиз, яъни, бир томондан, ахборот технологиялари ва оқимларисиз замонавий иқтисодий тараққиёт ҳақида гапириш ўринсиз бўлса, ўз навбатида ахборотлашув ва глобаллашув жараёнларининг ривожи маданий, маънавий, мафкуравий ва сиёсий соҳаларда ўткир муаммоларни юзага келтирмоқда ҳамда бугунги кунга келиб глобаллашув жараёнларининг мафкуравий характери кучайиб у шундай кучга айланиб бормоқдаки, ҳар хил сиёсий кучлар ундан ўз мақсадларига эришиш қуроли сифатида фойдаланмоқдалар. Шу сабабдан ҳар бир давлат ва ҳар бир миллатнинг у билан ҳисоблашмаслигининг ва бу жараёндан четда туришининг ҳеч ҳам иложи йўқ.

Жаҳон мамлакатлари глобализациядан манфаат кўрсада, унинг ўзига хос салбий томонлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1. Манфаатларнинг мамлакатлар ўртасида нотекис тақсимланиши.

2. Глобализация туфайли халқлар маданиятидаги ўзига хос ўзгаришлар ва уларнинг ривожланган давлатларга хизмат қилиши.

3. Ожизлар устидан кучлиларнинг ҳукмронлик қилиши.

Глобаллашувнинг мамлакатлар иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётига ўтказиши мумкин бўлган ижобий ва салбий таъсирини ифодалашда Ҳиндистоннинг машҳур давлат арбоби Махатма Гандининг қуйидаги сўзларини эсламасдан иложимиз йўқ: «Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга, очилган эшик ва дарвозаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман»-Шунинг учун ҳам миллий маънавиятимиз ва маданиятимиз, миллий ғоямиз ва анъанларимиз бугунги глобаллашув жараёнида уйимизни ва ҳаётимизни тоза ҳаво билан таъминлаб, айни пайтда, «довуллардан» сақлаш омили эканлигини англаш лозим. Ҳар қандай глобаллашув ҳам жамиятда ажралиш ёки бўлиниш ҳолатини юзага келтира олади, чунки анъанавийлик ва замонавийлик ўртасидаги зиддият жамият аъзоларини ҳар хил томонларга етаклаши мумкин. Шу сабабли биз халқимизни, айниқса ёш авлодимизнинг маънавий эҳтиёжларини миллий меърос ва анъаналаримиз асосида ривожлантиришимиз, уларда мафкуравий ва маънавий иммунитетни шакллантиришимиз лозим ва шундагина халқимиз ҳар қандай ташқи маданий, маънавий ҳамда мафкуравий таъсирларга тўғри муносабатда бўлиш, уларни саралаш ва керагини тўғри танлаш имкониятига эга бўладилар.

Keng jamiyatchilikning ma’naviy hayotga zarari va uning оldini оlish imkоniyatlaridan fоydalanishi ahamiyati – hususida to’xtaladigan bo’lsak, Глобаллашув шароитидаги асосий муаммолардан яна бири – бу, миллий-маънавий ўзига хосликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш механизмини ишлаб чиқишдир. Бу соҳадаги асосий вазифа, ўз миллий маданиятимиз ва маънавиятимизни сақлаган ҳолда, кириб келаётган бегона маданиятнинг жамият тараққиёти талабларига мос келувчи ижобий томонларини қабул қилиш ва уларнинг синтези асосида давлат манфаатларини ифодаловчи ҳаракатларни амалга оширишдан иборат бўлиши лозим. Шу ўринда айтиш жоизки, юз бераётган ва юз бериши мумкин бўлган айрим салбий ҳолатлар учун глобаллашув ҳодисасининг ўзи айбдор ҳам, жавобгар ҳам эмас. Аксинча, бу кўпроқ субъектив омиллар фаолияти билан боғлиқ ҳодиса. Шу сабабли ҳам кўр-кўрона ёт маданиятни тарғиб қилиш ҳаракатларини чегаралаш зарур, яъни маданий ва маънавий глобаллашув соҳасида толлерантликка ортиқча урғу бериш нотўғри.

Умуман олганда, барча тадқиқотчи олимлар глобал ўзгаришлар фақат иқтисодий омиллар билангина чегараланмасдан, маданий ўзига хосликларга таъсирини албатта ўтказишини таъкидлайдилар, бироқ ушбу таъсир доираси тўғрисида ҳар хил муносабат билдирадилар. Баъзилари янги технологияларнинг кенг тарқалишини қўллаб-қувватлайдилар, бу билан глобаллашув жараёни барча салбий оқибатларнинг олдини олишга қодир деб ҳисоблайдилар. Fарб цивилизациясининг ютуқларидан ҳайратланган бошқалар эса глобаллашув фақатгина ижобий ўзгаришларга олиб келади деган фикрда. Ушбу тоифадаги тадқиқотчи ва олимлар бу ўриндаги маданий ўзига хосликни қолоқлик, камбағаллик, тараққиётдан воз кечиш каби тушунчаларнинг синоними сифатида баҳолайдилар. Учинчи бир гуруҳдагилар эса глобал ўзгаришларда катта таҳдид мужассам эканлигини таъкидлайдилар.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, маданият ва қадриятларнинг яшовчанлиги уларнинг бошқа маданият ва қадриятлар билан мулоқотда бўлиши, уларга қарши тура олиши, толлерантлиги, мослашувчанлиги каби хусусиятлар билан белгиланади. Шунингдек ҳозирги даврда глобаллашув объектив жараён сифатида Дунё ҳамжамияти келажагини белгилаб бермоқда ва Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Мамлакатимиздаги иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий ислоҳотлар глобаллашув жараёни кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган бир шароитда амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз олдида бу жараён билан боғлиқ бир қатор вазифалар мавжуд бўлиб, улардан бири – глобаллашув натижаларидан давлатимиз манфаатлари йўлида фойдаланиб, уларни жамиятимизнинг барқарор тараққиётига хизмат қилдиришга эришиш ҳамда Ўзбекистон глобаллашув жараёнида кузатувчи бўлиб эмас, унинг фаол иштирокчиси ва унга таъсир эта олувчи субъект сифатида қатнашишини таъминлашдан иборат.

Шунингдек халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз маънавий ва мафкуравий оламининг дахлсизлигини асраш ва унинг миллий-маънавий мезонлари яратиш ҳамда тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ва жамиятда ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган миллий-маънавий тарбияни ривожлантириш, бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий информацион ва компьютер технологияларини кенг жорий этиш, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш зарур.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 6961 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.023 с)...