Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Va tarixiy asoslari. 1 страница



Mustaqil O’zbekistonda milliy g’oya negizlarining ilmiy-nazariy asoslari shundan iboratki, bilamizki iнсоният тарихи мобайнида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар яратилган, беҳисоб ижтимоий-сиёсий кучлар ўз ғоялари ва таълимотлари билан майдонга чиққан, мақсад ва ниятларига етишмоқ учун ҳаракат қилган. Биз ҳар қандай мафкурани ғоялар тизими сифатида талқин қилар эканмиз, шуни унутмаслик керакки, бирор бир мафкуранинг моҳиятини англаб етиш учун фақат унинг таркибидаги ғояларни таҳлил қилишнинг ўзи етарли эмас. Ўтмишда турли кучлар ва гурихлар ўз ғаразли ниятларига эришиш, асл мақсадларини яшириш учун юксак ва жозибали ғоялардан фойдаланган. Энг ёвуз босқинчи ва энг разил гурухлар ҳам ўз кирдикорларини эзгу ғоялар билан ниқоблашга уринган.

Мустақил Ўзбекистон учун миллий истиқлол мафкурасининг тарихий зарурлиги ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни – Президентимиз Ислом Каримов томонидан мутлоқ янги ғояларнинг ишлаб чиқилиши билан бир қаторда бир қанча давлатларнинг тажрибалари ўрганилмоқда. Фикримизнинг исботи сифатида биргина Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тайёрлашда 30 га яқин хорижий давлатлардаги қонунчилик тажрибалари ўрганилганлигини келиштириш ўринлидир. Натижада коммунистик мафкурадан, синфийликдан, партиявийликдан ҳоли бўлган асосий қонун яратилди.

Мустақиллик туфайли биринчи маротаба Конституциямизда мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллигига кенг ўрин бирилди. Масалан, Конституциянинг 12-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» - деб ёзиб қўйилган. Бу қоида Республикада ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва истиқлол мафкурасини ишлаб чиқишда ҳамда мустақилликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Инсоният тарихий тараққиётидан шу нарса маълумки, ҳар қандай соғлом янги ғоя кенг жамоатчиликнинг онгига чуқур сингса, ҳаётда чуқур илдиз отса, амалиётда ўзини тўла оқласа ўшанда реал воқеликка, катта ижтимоий кучга айланади. Айни пайтда одамларимизда мустақиллигимиз ҳақида билим ва ғоя, миллий истиқлол мафкураси тўғрисида тасаввур бўлса-ю, лекин ана шу билим ва ғоя иймон ва эътиқодга, дунёқарашга айланмаса, бундай мафкуранинг замини бўш бўлади, мустақилликни мустаҳкамлашда, асраб авайлашда амалий аҳамияти бўлмайди. Шу нуқтаи назардан Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон келажаги буюк давлат», «Янги уй қурмай туриб, эскини бузманг», «Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик», «Ўзбекистон ХХ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шароитлари ва тараққиёт кафолатлари», «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», «Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат қилсин», «Миллий истиқлол мафкураси халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» ва унинг Олий Мажлис 2-чақириқ 9-сессиясида қилган маърузасида ҳамда асарларидаги бебаҳо илмий-назарий қоидалар, дастурий йўл-йўриқлар халқимизнинг ғоявий-сиёсий, умуман бутун маънавий дунёсини миллий истиқлол ғояси негизлари асосида бойитишда, унга ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлашда айниқса катта аҳамиятга эга. Ушбу китобларда мустақиллигимизнинг мустаҳкамлашнинг энг долзарб муаммоларининг назарий асослари, илмий-амалий ечимлари чуқур ва ҳар томонлама ёритилибгина қолмай, айни бир пайтда миллий истиқлол мафкурамизни одамлар онги ва қалбига сингдиришнинг йўл-йўриқлари ҳам кўрсатиб берилган. Бироқ бу анча мураккаб, маъсулиятли жараёндир. Шошма-шошарлик қилиш, ўйламасдан иш тутиш, ўзибўларчилик асосида ҳаракат қилиш, юксак маъсулиятни унутиб қўйиш миллий истиқлол мафкурасини турмушга жорий этиш масаласига катта зиён етказиши ҳеч гап эмас. Бундан жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Чунки «Мафкура - ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприкдир»1. Дарҳақиқат шу ўринда биз яна инсоният жамияти ўз тараққиётида эришган барча ютуқлар, энг аввало умуммиллий мафкуранинг барчани бирлаштирувчи восита бўлганлигини инобатга олишимиз зарур. Президент Ислом Каримов бу масаланинг янада долзарблигини Олий Мажлиснинг 2-чақириқ I-сессиясида сўзлаган маърузасида (22 январь 2000 йил) «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат. Бу – лўнда қилиб айтганда, ривожланган давлатларнинг тажриба ва тараққиёт моделларидан кўр-кўрона нусха кўчирмаган ҳолда, уларга хос юксак ҳаёт даражаси ва сифатига эришиш демакдир. Бу мамлакатимизда миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланадиган, фаровон турмуш тарзи таъминланадиган демократик ривожланиш йўлини изчил давом эттириш демакдир». Бу борада қуйидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор берилди:

Мафкуралар маъно – моҳиятга кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади. Хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга, диний оқимлар ва илм-фан ютуқларига таянади, улардан назарий асос сифатида фойдаланади.

Демак, мустақилликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон миллий истиқлол мафкурасининг илмий-назарий жиҳатлари қуйидаги хулосаларда ўз ифодасини топади:

- Мафкура Ўзбекистон жамияти ҳаётида ҳам зарур, чунки мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар;

- Ўз поёнига етган ХХ аср кўп синовлар, азобу уқубатлар, хатолар фожиалар, урушлар, қатағонларни бошидан кечиришининг асосий сабабларидан бири ҳам мафкуравий курашлар миллий-маданий мерос ва қадриятларни инкор этиш, ўзга ғояларни зўрлаб киритиш заминида рўй берди. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз керак;

- Инсоният тарихида ахборот асри деб тан олинаётган, яъни XXI асрда ҳам, турли хил эски ва янги мафкураларнинг ўзаро кураши ҳар қачонгидан ҳам кўра шиддатли тус олмоқда. Дарҳақиқат ҳозирги даврда дунёда икки қарама-қарши қутб барҳам топган бўлса-да, турли хил мақсад ва манфаатларни ифода этувчи мафкуралар тортишуви тўхтагани йўқ. Натижада бугунги кунда ҳам баъзан бир-бирига мутлақо зид дунёқарашлар, сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва секталар ўртасидаги фикр талашувлари гоҳо баҳс-мунозара доирасидан чиқиб қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда. Бу мустақиллик учун катта хавф-хатардир.

Ана шундай фожиаларнинг олдини олиш, уларни тинч йўл билан ҳал этишнинг бирдан бир воситаси мафкуравий таҳдидлардан сақланишдир, ўз миллий истиқлол ғоясига эга бўлишдир. Негаки, мафкуравий кураш ва тортишувлардан кўзланган асосий мақсад - инсон, авваламбор ёшлар қалбини эгаллаш, уларни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилиш. Президент Ислом Каримов ибораси билан айтганда, «фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий қарамликдан ҳам кўра даҳшатлидир»1. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, ахборот ва электроника асри деб аталаётган янги XXI асрда инсон ҳар қачонгидан турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг таъсиридан холи бўлиши деярли имконсиздир. Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эга. Иккинчидан, мафкуравий курашнинг кишиларни доимо огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин. Аммо мафкуравий тазйиқ, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийинлиги билан ажралиб туради. Ҳамда унинг илмий-назарий асослари ҳақидаги яна бир хулоса бу табиатда ҳам, жамиятда ҳам ваакум-бўшлиқ бўлиши мумкин бўлмаганидек, мафкура соҳасида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмаслигидир. Бу мустақилликни асраб-авайлаш, мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир. Миллий ғояга ишонч ва эътиқод қанча мустаҳкам бўлса, у инсонларнинг шахсий, оилавий ҳаётида, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари орқали мустақилликни мустаҳкамлаб беришга хизмат қилади.

Мустақиллик туфайли бошланган тарихий тараққиёт йўлидан оғишмай олға ривожланиб бораётган Ўзбекистон Республикаси олдида эндиликда бир қанча муҳим вазифа ва муаммолар турибди. Ана шулардан бири миллий мафкурани яратиш, уни халқ орасида жадал кенг ёйишдан иборат.

Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган дастлабки кунларида - эски мафкурадан бутунлай воз кечилаётган, янги мафкура эса ҳали ишлаб чиқилмаган, илмий асослаб берилмаган кезларда, маънавият соҳасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам янги миллий ғоя, миллий мафкурани яратиш зарурати кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Республика Олий Кенгаши ўн иккинчи сессиясида сўзлаган нутқида: «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу миллий мафкурани яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир»,- деган эди.

Шуни айтиш кеаракки, ҳеч қандай жамият ва миллат мафкурасиз яшай олмайди. Дунёдаги ҳар бир жамиятнинг ўзига хос, ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, туб мақсадлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган мафкураси бўлади. Одамлар қайси бир жамиятда яшашидан қатъий назар нимагадир ишониши, эътиқод қилиши, қандайдир бир ғояга, таълимотга асосланиб иш кўриши, фаолият кўрсатиши керак.

Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммоларни холисона таҳлил қилиш, тегишли хулоса ҳамда сабоқлар чиқариш - миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги ва аҳамиятининг тобора ортиб боришини кўрсатмоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов миллий мафкурани шакллантириш зарурати ҳақида мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ фикр юритиши тасодифий ҳол эмас эди. Негаки, «Миллий мустақил давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар»1. Ўзбекистонинг ҳозирги даври, бундан кейинги тараққиёти ва истиқболи хамда мустақиллигининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий заминларини яратиш ва мустаҳкамлаш учун мафкура сув ва ҳаводек зарур. Буни ҳаётнинг ўзи очиқ-равшан кўрсатиб турибди.

Ҳаётий кузатишлар, баъзан зиёлиларимиз ўртасида ҳам бизга миллий ғоя, миллий мафкура нима учун, ким учун керак, унинг маъно-моҳияти нимадан иборат, деган муҳим масалага яна бир бор ойдинлик киритиш зарурати мавжуд. Бунда, яъни миллий ғояда Ўзбекистон халқининг мамлакатимиз ривожида белгилаб олган асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси мужассамлашган.

Биринчидан, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият, албатта ўз миллий ғоя ва мафкурасига суяниши ва таяниши зарурлиги билан боғлиқ.

Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «давлат тизими, уни бошқариш ва олиб борилаётган сиёсат аввало аниқ ва равшан ифодаланган мафкура асосига қурилмоғи лозим. Яъни, олдин давлат қурилиши ва ундан кейин мафкура пайдо бўлиши ўзи ғайритабиий ҳол. Буни яхши англаб олишимиз лозим. Яъни, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади»1. Демак, ўз миллий ғоясига таянмаган жамият инқирозга дучор бўлиши, ўз йўлини йўқотиб қўйиши муқаррар.

Иккинчидан, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси сифатида шунинг учун ҳам зарурки, одамлар онгини, тафаккурини ўзгартирмасдан туриб, кўзланган олий мақсад – озод ва обод жамиятни, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиб бўлмайди. Бунинг учун эса, одамлар муайян ғояга ишониши ва таяниши зарур. Бу жараён ўз-ўзидан ҳаракатга келмайди, албатта. Негаки, кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканига ишонтирмоқ учун, аввало, мазкур ғоянинг тўғри, ҳаётий ва илғор эканлигига ишонтириш зарур. Ишонтирмоқ учун унинг илмий ва ҳаётийлигига алоҳида эътибор қаратиш билан бирга миллий ғоянинг ўзи мамлакатимиз халқининг асосий мақсад ва муддаолари ҳамда манфаатларини ифодалаши керак.

Учинчидан, миллий ғоянинг зарурлиги миллатнинг ўзлигини тўла англаш жараёни билан боғлиқ. Негаки, миллат ўзлигини тўла англамас экан, бирон-бир буюк ўзгаришлар қилиб бўлмайди. Миллий ўз-ўзини англаш у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кетишига эмас, балки ўзлигини англаган миллатларнинг маърифатлашган ҳамкорликларининг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилади. Ана шундай ўта мураккаб вазиятда миллий ўзликни англашда миллий ғояга асосий таянч куч, илмий-назарий ва амалий дастур сифатида ҳар бир инсоннинг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмаларига кириб бориш орқали унинг қалби ҳамда онгига таъсир кўрсатади. Бу миллий ғоянинг халқ ҳаётига яқин, унга бевосита дахлдор эканлигини таъкидлаш лозимдир.

Тўртинчидан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда миллий ғоянинг зарурлиги яна бир муҳим ҳолат билан яъни бугун бизнинг тарихий ўзгаришлар даврида тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муносабатларига асосланган демократик тузумга ўтиш шароитида яшаётганлигимиздан келиб чиқмоқда. Бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур таҳлил қилган мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай хулосага келади: «Бу ўтиш даври ўзига хос, жуда катта ғов ва тўсиқларга дуч келиши, қаттиқ курашлар орқали кечиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизни мана шу даврда янги уфқлар сари бошлаш, даъват қилишда мақсадларимиз аниқ бўлиши керак. Бундай мақсадларга эса аввало чуқур ўйланган ва пухта ишланган мафкура асосида етишиш мумкин»1. Демак, миллий ғоя мустақилликни мустаҳкамлаш ғоясининг ўзаги бўлган - танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри адолатли ва ҳаққоний эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш орқали уларни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади

Биз эртанги кунга-келажакка томон кўзни юмиб, тахминларга асоаланиб, таваккалчасига иш тутиб бора олмаймиз. Кишилар ҳозирданоқ биз қайси йўлдан борамиз, ижтимоий- иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг қандай шаклини яратамиз, ўз тарихий тажрибамизнинг, жаҳон тараққиёти сабоқларининг қайси жиҳатларидан фойдаланамиз, келажакда Ўзбекистонни қандай қилиб буюк давлатга айлантирамиз, мустақиллик муаммоларни ҳал этиш учун нималарга эътиборимизни қаратишимиз керак, деган ўнлаб, юзлаб саволларга жавоб топмоқлари зарур. Агар халқимизни, миллатимизни қизиқтириб келаётган барча саволларга ҳозирданоқ аниқ, илмий асосланган жавоблар, муҳим йўл-йўриқлар бўлмаса, одамлар бунга қатъий ишонтирилмаса, амалий фаолиятимизда хато кетидан хатоликларга йўл қўяверамиз. Бу кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.Ана шундай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаслиги учун халқ оммасини умумий мақсад сари якдиллик билан ҳакракатга даъват этадиган янги мафкура яратилмоғи керак.

Мафкура аҳамияти яна шундан иборатки, у жамиятимизнинг ривожланиши, олға томон ҳаракат қилишини осонлаштиради, миллатни, барча фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.

Миллий мафкура бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ҳис- туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорини, куч-қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган буюк ғоявий кучдир.

Миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги энг аввало, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун зарурдир. Унинг зарурати қуйидаги мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

- олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга, яъни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш;

- эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш;

- ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

- узоқ даврлар мобайнида одамлар онгида ҳукмрон бўлган бегона ва ёт ғояларнинг янада қайтадан тикланишига йўл қўймаслик;

- халқимиз табиатига зид бўлган ўзга ғоялардан, айниқса ёш авлодни ҳимоя қилиш;

- ҳар қандай тажовузкор ғояларга қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш заруратининг мустақилликни мустаҳкамлашдаги ўрнини англаш орқали ҳаракат дастурига эга бўлиш;

- мустақил давлатимизнинг ҳар бир фуқаросида Ватан тақдири учун маъсуллик туйғуси бўлиши учун ҳам зарур.

Мустақилликнинг тақдири, Ўзбекистоннинг келажаги, биринчи навбатда ва асосан, одамларга, уларнинг амалий фаолиятига, ахлоқий баркамоллигига, ғоявий-сиёсий етуклик даражасига, миллий ўзлигини қанчалик чуқур ва мукаммал англаб олишларига бевосита боғлиқ. Мафкурасиз оммани жамият тараққиётини, мустақиллик билан боғлиқ бўлган улкан вазифаларни бажаришга сафарбар этиш мумкин эмас. Инсоннинг фаолияти унинг илғор мафкурага қатъий амал ва эътиқод қилишига боғлиқ.

«Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йқотиши муқаррар. қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин». Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин.

И.А.Каримов

Ислом Каримов жамият мафкурасини қандай тушунасиз, деган саволга қуйидагича жавоб берди: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишига қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан». Прездентимиз таъкидлаганидек, миллий ғоя, миллий мафкура қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) миллий ўзлигимизни, анъаналаримизни, халқимизнинг орзу-умидларини, жамиятимиз олдида турган мақсад ва вазифаларини қамраб олиши керак; 2) жамиятимизда истиқомат қилувчи барча кишиларнинг ягона миллий байроқ атрофида бирлаштириб, уларни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ғоя бўлиши керак; 3) миллатчилик, бошқа халқларни менсимаслик кайфиятидан холи бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин, ҳурмат ва иззат қозонишида пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор; 4) кишиларни, авваломбор ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл- юртга садоқат руҳида тарбиялашга мададкор бўлиши зарур; 5) Ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кун ва келажагини боғлайдиган жаҳон ҳамжамиятига, умумбашарий ютуқларга элтувчи ғоя бўлиши керак.

Mustaqil O’zbekistonda milliy g’oya negizlarining tarixiy asoslari – халқимизнинг мозий синовларидан ўтиб келаётган бой маданий ва маънавий мероси, миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, қышиқлари, байрам ва маросимларидаги озодлик, эркинлик учун кураш руҳи, ота-боболаримизнинг мустақиллик йўлида кўрсатган жасорати, бунёдкорлик ишлари ҳамда уларни амалга оширишда маънавий руҳ берган тафаккур тарзида намоён бўлади. У асрлар мобайнида йиллар синовига дош бериб, сайқаллашиб, такомиллашиб келган1.

Миллий истиқлол мафкурасининг маъно-мазмунини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири – бу халқимизнинг қадимий ва бой тарихидир. Чунки тарих – буюк мураббий. У инсонга ибратли хулосалар берибгина қолмасдан, баъзан аччиқ сабоқларни ҳам тан олишга ундайди. Тарихга берилган холис баҳо мафкуранинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигига асос бўлади.

Бундан бир неча асрлар аввал яратилиб, ҳозирга қадар юртимиз кўркига-кўрк бағишлаб келаётган қадимий обидалар, осори атиқалар халқимизнинг юксак салоҳияти, куч-қудрати, бунёдкорлик анъаналаридан далолат бўлибгина қолмоқда. Улар Ватанимизнинг шонли тарихи тўғрисида яққол тасаввур ва тушунчалар беради, шу муқаддас диёрда яшайдиган ҳар бир инсон қалбида ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади. «Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, - деб ёзади Ислом Каримов, - биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни Янги жамият қурилишига тадбиқ этмоғимиз керак»2.

Ҳар қандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Шу сабабли дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч эътиқоднинг асосини ҳам ғоялар ташкил этади.

Одамлар, ижтимоий синф ва қатламларнинг миллат ва давлатларнинг манфаатлари ва мақсадлари ҳам ғояларда ифода этилади. Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади1.

Мафкура ғояга нисбатан мазмунан кенгроқ тушунчадир.

Иккинчидан, ҳар қандай мафкурада ижтимоий воқеликни сақлаб қолиш ёки ўзгартиришга қаратилганлик, яъни мақсадлар ботиний эмас, балки зоҳирий таркибда мавжуд бўлишини ва мафкуранинг ўзагини ташкил этишини таъкидлаш, жоиз.

Учинчидан, ҳар қандай ижтимоий ғоя фақат маълум бир мафкуравий қарашлар доирасидагина ўзининг уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятини, жозибадрлик кучини намоён қила олиши мумкин.

Ўзбекистон халқининг миллий истиқлол мафкураси жамиятни жипслаштиришга, буюк келажак йўлида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишга, барпо этилаётган эркин фуқаролик жамиятида ҳар бир юртдошимизнинг ўзига хос ўрни бўлишига эришишга сафабар этади.

Президент Ислом Каримов жамият мафкурасига шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ - равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан »2.

Бинобарин, миллий мафкура ҳар қандай халқни- халқ, миллатни- миллат қиладиган, унинг йўли ва мақсадларини аниқ- равшан чароғон этадиган маёқдир.

Инсоният тарихида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар яратилган, хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар, ўз ғоялари ва таълимотлари орқали, мақсад ва ниятларига етишмоқ учун интилган. Мафкуралар, моҳиятига кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади.

Турли-туман ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга, диний оқимлар ва илм-фан ютуқларига таяниши, улардан назарий асос сифатида фойдаланиши мумкин.

Мафкуранинг фалсафий илдизлари деганда унинг фалсафа илми хулосаларига асосланиши назарда тутилади. Бунда ҳар бир халқнинг ўзига хос фалсафий мероси, қарашлари, ғоялари уларнинг мақсадларида ўзининг иродасини топади. Шарқ ва Ғарб, дунё фалсафаси бунга мисолдир. Масалан, мазкур мафкуралар Рим империяси парчалангандан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халқларнинг ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалар асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги италян, инглиз, француз, немис фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. Жумладан, ҳақиқий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия – Венгрия империясидан ажралиб, мустақил йўлни тутган Прусс монархиясининг давлат мафкураси даражасига кўтарилган эди.

Мафкуранинг дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар, мажмуидан иборатдир. Умумэътироф этилган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби ғоялар дунёвий жамиятининг асосини ташкил этади. Бундай жамиятда инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан виждон эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади. Масалан, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида диндан жамиятни маънавий янгилашда, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Диний қадриятлар тикланди Авесто она тилимизда чоп этилди, ислом динининг муқаддас китоби Қуръон, Ҳадислар, Имом Термизий, Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хўжа Аҳрор Вали юбилейлари ўтказилиб, ёдгорлик мажмуалари тикланди, бой маънавий мероси ўрганилиб, улардан жамиятимиз тараққиёти йўлида кенг фойдаланилмоқда. Ушбу ҳайрли ишлар мамлакатимизда диний мерос ва қадриятлардан оқилона фойдаланилмоқда. Дунёвийлик дегани большевиклар ва ақидапарастлар айтганидек динни инкор қилиш ёки «даҳрийлик» дегани эмас, балки ундаги аҳлоқий ва фалсафий таълимотлардаги эзгу ғоялардан, қадриятлардан ўринли фойдаланиш учун бугунги кунда кенг имконият яратилганига ёрқин мисолдир.

Бу ҳақда Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, «дунёвийлик», айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло даҳрийлик эмас. Биз бундай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз»1.

Дарҳақиқат, яқин ўтмишимизда - даҳрийлик сиёсати ҳукмронлик қилган, диний қарашлар ва қоидалар хурофат деб аталган. Диний ақидапарастлар эса дунёвий илмларни даҳрийлик, худосизлик деб инсонни эътиқодидан айиришга уринди.

Мафкуранинг диний илдизлари - инсон онги ва руҳияти билан узвий боғлиқ экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларига бориб тақалиши тушунилади. Яъни, кўпгина мафкураларда Авесто, Веда ва Упанишадлар, Инжил ва Қуръон каби китобларда зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз.

Дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотуридий ва Абу Райҳон Беруний, Имом Ғаззолий ва Абу Наср Форобий сингари буюк заковат соҳиблари ёнма-ён яшаб, фаолият кўрсатган давр ёрқин мисол бўла олади. Илмий кашфиётлар бугунги кунда ҳам мафкура ривожига катта таъсир ўтказади. Замонавий фан ютуқлари, жумладан, космонавтика, бионика, биофизика, кибернетика ахборотлаштириш соҳасидаги оламшумул янгиликлар, клонлаштириш, инсоннинг ген-насл харитасини аниқлаш каби буюк кашфиётлар одамлар тасаввурини кескин ўзгартирмоқда.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1098 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.013 с)...