Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Дин, демократия ва мафкура



Дин, демократия ва мафкура муносабати, унинг ўзига хос ҳусусиятлари, кўринишлари. Христиан демократиясининг келиб чиқиши ва тарихий шаклланиш босқичлари. "Христиан демократияси" ғояси. Христиан демократизми мафкурасининг Европа ва Лотин Америка йуналишлари. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарбий Европада христиан демократлари таъсирининг кучайиши. XX асрнинг охирларида христиан демократлари ҳаракатининг фаоллашуви.

Христиан демократиясининг ғоявий асослари. Христиан демократиясидаги асосий оқимлар, улар ўртасидаги ўзаро фарқлар. Маънавият, аҳлок, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалаларининг талқини. Христиан-демократлари ҳаракатининг черков институтлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ўзига хос характери. Аньанавий аҳлоқ нормалари, ижтимоий ҳаёт муаммоларига муносабатда черков позициясининг таъсири. Француз персонализми ва неотомизм вакилларининг христиан демократияси мафкураси ривожида тутган ўрни.

Ислом Реформацияси ғоялари, ислом модернизми, исломий социализм ва унинг вакиллари. Исломий сиёсий концепцияда шахс ва жамият муаммоси. Панарабизм, панисломизм мафкураси. Ислом социализмининг замонавий кўринишлари.

ТОТАЛИТАР-АВТОРИТАР МАФКУРАЛАР

"Тоталитаризм" тушунчаси, унинг тарихий генезиси, ғоявий манбалари ва асосий белгилари. Тоталитаризмнинг замонавий назариялари. Тоталитар мафкураларнинг ғайриинсоний мазмун-моҳияти. Тоталитар-авторитар мафкуралар типологияси. Тоталитар жамиятда мафкуравий террор ва "янги инсон" тарбияси. Тоталитаризм мафкурасининг асосий кўринишлари. Большевизмнинг сиёсий-экстремистик, аксилгуманистик мазмун-моҳияти. Необольшевизм. Коммунистик мафкуранинг яккаҳукмронлиги даврида инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши XX асрнинг 20-30 йилларида фашизм мафкурасининг шаклланиши, унинг тарихий илдизлари ва назарий манбалари. Фашизмнинг фалсафий асослари ва назариётчилари. Фашизм идеологлари томонидан миллатчилик, ирқчилик ғоялари, давлатнинг «чексиз иродаси», урушларнинг тарғиб қилиниши, оммавий қирғинлар, геноциднинг асосланиши, кучли ва шафқатсиз ҳокимиятнинг улуғланиши. Фашизм ва национал-социализмнинг ўзаро нисбати. Нацизмнинг инсониятга келтирган кулфатлари. Необольшевизм, неофашизм ва неонацизм мафкураларидаги умумий ўхшашлик ва тафовутли жихатлар.

Агрессив миллатчиликка асосланган мафкура моделлари ва асосий шакллари. Ҳозирги даврда миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришда мафкуравий омилнинг ўрни.

АҚИДАПАРАПАСТЛИК, ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ

"Фундаментализм" ва "экстремизм" тушунчаси. Экстремизмнинг тарихий шакллари. Сиёсий экстремизм. Инсоният цивилизациясига диний экстремистик кучлар таҳдидининг кучайиши. Диний экстремистик ҳаракатлар ва мафкураларнинг тарихий илдизлари, манбалари ва ижтимоий омиллари. Ислом фундаментализми ва экстремизми томонидан асл исломий гуманистик ғояларнинг қадрсизлантирилиши..

Терроризм дефиницияси. Террор ва терроризм. Террористок ғоя ва терроризм мафкурасининг асосий ҳусусиятлари. Терроризмнинг рационал ва иррационал табиати. Индивидуал терроризм, инқилобий терроризм, диний терроризм ва давлат терроризми. Терроризм этикаси. Терроризм ва ўзини-ўзи ўлдирищ. Ғарбий Европадаги "сўл" терроризм. Терроризмга қарши кураш бўйича Европа конвенцияси. Замонавий терроризм стратегияси ва антитеррор стратегияси. Халқаро терроризм - умумбашарий муаммо. "Халқаро терроризм" тушунчаси. Халқаро терроризм ва глобаллашув жараёнлари. Халқаро терроризм ва халқаро жиноятчилик. Наркотерроризм. Экологик терроризм. Халқаро террористик ташкилотлар. Ҳозирги даврда терроризмга қарши кураш муаммолари.

V-БЎЛИМ. ГЛОБАЛЛАШУВ ВА МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАР

Глобаллашув ва мафкуравий жараён: тушунча ва моҳият

"Глобаллашув" тушунчаси. Глобаллашув жараёни чуқурлашиб боришининг асосий босқичлари ва шарт-шароитлари.

"Мафкуравий жараён" тушунчаси. Мафкуравий жараёнда ғоявий қарашлар тизимининг шаклланиши, ривожланиши ва тарқалиши билан боғлиқ босқичларнинг узвий бирлиги. Турли ғоявий қарашларнинг мафкуравий жараёндаги инъикоси. Мафкуравий жараённинг объекти ва субъекти.

Мафкуравий жараён моҳиятининг ижтимоий-тарихий белгиланганлиги ва ўзгарувчан характери. Мафкуравий жараёнларда стихиялилик ва онглилик. Ҳозирги даврда мафкуравий жараён ривожида тезкорлик, кенг қамровлилик, аниқ мақсадга йуналтирилганлик ҳолатлари.

«Мафкуравий кураш» тушунчаси. Мафкуравий кураш мафкуравий жараённинг муҳим сифатий белгиси сифатида. Мафкуравий курашда рақобат ва конфронтация намоён бўлишининг ўзига хос ҳусусиятлари.

Социал-синфий адоватга асосланган ғоявий конфронтациядан ижтимоий ҳамкорлик руҳи устувор бўлган мафкуравий рақобатга ўтиш ҳозирги даврдаги мафкуравий жараёнларнинг асосий ҳусусияти сифатида.

Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда мафкуравий жараён шаклланиши ва ривожланишининг ўзига хос ҳусусиятлари.

Глобаллашув ва ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзараси

"Дунёнинг мафкуравий манзараси" тушунчаси. Дунёнинг мафкуравий манзарасининг тарихан ўзгарувчан характери.

Демократик қадриятлар ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигига асосланган ғоявий қарашлар тизимининг дунё мафкуравий манзарасида тутган ўрни.

Шовинизм, унинг тарихий илдизлари. Пансоветизм буюк давлатчилик шовинизмининг ўзига хос кўриниши сифатида.

Ақидапарастлик: асосий шакллари, келтириб чиқарувчи омиллар, тарқалишининг олдини олиш йуллари. Дунёнинг мафкуравий манзарасида этник заминда шаклланган ғоявий қарашларнинг ўрни, уларнинг тарихий илдизлари ва намоён бўлишининг ўзига хос ҳусусиятлари.

Ирқчилик мафкурасининг моҳияти. Ҳозирги даврда унинг қайтадан жонланишини келтириб чиқараётган омиллар. Дунёнинг мафкуравий манзараси ривожланишининг истиқболлари.

Ижтимоий ҳаёт соҳаларининг глобаллашуви ва унинг мафкуравий таъсири

Ижтимоий муносабатларнинг моҳияти. Жамият социал структурасининг мафкуравий плюрализмнинг шаклланишидаги ўрни. Мафкуравий жараёнларда ижтимоий адолат ва социал муносабатларни такомиллаштириш масалалари.

Иқтисодий муносабатлар ва мафкуравий жараёнлар диалектикаси. Мулкчилик шакллари хилма-хиллигининг мафкуравий жараёнлардаги инъикосининг ўзига хос ҳусусиятлари.

Сиёсий муносабатларнинг мафкуравий жиҳатлари. Шахс, ижтимоий гуруҳ ва давлат муносабатларининг мафкуравий жараёнлардаги инъикоси.

Маънавий муносабатларнинг мафкуравий мазмуни. Шахснинг ғоявий зътиқодини шакллантириш ва ижтимоий фикрга фаол таъсир ўтказиш мафкуравий муносабатларнинг асосий мақсади.

Миллий ғоя ва мафкуранинг ижтимоий ҳаёт сохаларидаги ўзгаришлар билан узвий алоқадорлиги.

Мафкуравий жараёнларнинг ҳудудий ва минтақавий кўринишлари

Марказий Осиё республикаларида этник тарихни англаш, маданий қадриятларни тиклаш, миллий давлатчилик асосларини яратиш билан боғлиқ ходисаларнинг мафкуравий жараёнлардаги инъикоси.

Минтақа давлатлари мустақиллиги шароитида юзага келган мафкуравий тахдидлар: моҳияти, асосий кўринишлари ва уларни бартараф этиш йуллари.

Марказий Осиёнинг қулай географик мавқега эгалиги шароитида минтақанинг йирик давлатлар геостратегик манфаатлари тўқнашадиган маконга айланиши ва унинг мафкуравий жараёнлардаги инъикоси.

Марказий Осиё халқлари тарихи, минтақа давлатларининг ижтимоий тараққиёт моделларининг Ўзига хос жиҳатларидан ғаразли геосиёсий мақсадлар йулида фойдаланишга уринишларнинг намоён бўлиш шакллари. "Туркистон-умумий уйимиз" ғоясининг мазмуни ва унинг минтақа халқларини бирлаштиришдаги ўрни ва аҳамияти.

Глобаллашув жараёнида мафкура майдонидаги курашларнинг янги кўринишлари,

воситалари ва механизмлари.

Глобаллашув жараёни ва мафкура майдонидаги курашларнинг янгланиб, такомиллашиб бориши имкониятларининг ортиб борадиганлиги. Ахборот оламидаги глобаллашувнинг шиддатли кучи, уни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкинлиги. Мафкура майдонидаги кураш кўринишлари. Уларнинг ранг-баранглиги, соҳалари. Маънавий ва аҳлоқий тубанлик иллатларининг олдини олишда ОАВ ларининг ўрни ва ролини ошиб бориши. Ахборот хуружлари, "рангли инқилоблар"дан кўзланаётган мақсадлар. Мафкуравий курашнинг янги воситалари ва механизмлари имкониятларидаи ғаразли мақсадда фойдаланиши. Кенг жамиятчиликнинг маънавий ҳаётга зарари ва унинг олдини олиш имкониятларидаи фойдаланиши аҳамияти.

Глобаллашув: геомафкуравий мақсад ва манфаатлар

"Глобаллашув", ва "геомафкура" тушунчаларининг маъно-мазмуни. Ўзаро боғлиқлиги, умуминсоний ва фарқли жиҳатлари. Глобаллашув жараёнининг мафкуравий тахдид ўтказишини ўткир қуролига айланиб борганлиги.

Глобаллашув "геомафкуравий мақсадлар, манфаатлар йулида фойдаланишга урунушларнинг зарарли таъсири, уни ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қиладиганини ҳисобга олиш зарурлиги".

"Геомафкурадаги" ўзгаришларнинг характери. Ўзига хос мураккабликлари. Ўзбекистоннинг демократик ва очиқ жамият қураётганлиги. Маърифатли дунё, халқаро ҳамжамият билан тинч-тотув, эркин ва фаровон ҳаёт кечириши, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш тарафдорлари эканлиги ва унинг истиқболи, бошқа муқобили йуқлигининг аҳамияти.

Глобаллашув ва маънавий таҳдид.

Глобаллашув ва маънавий тахдидлар. Глобаллашув - кенг маъноли тушунча эканлиги. Глобаллашув ҳаёт суратларининг беқиёс даражада тезлашуви эканлиги.

Глобаллашув ва ҳозирги "тафаккур асри". Глобаллашув жараёнининг ҳаётимизга кириб келиши омиллари. Унинг ижобий ва салбий томонлари.

Замонавий коммуникациялар, илм-фан ютуқларининг тезлиги билан тарқалиши. Турли қадриятларнинг умуминсоний негизида уйғунлашуви вах.к.з.

Хар қандай тараққиёт махсулотини икки тип - эзгулик ва ёвузлик йулида фойдаланиш мумкинлиги.

Глобаллашув - мафкуравий таъсир ўтказишнинг ўткир қиррали ҳам эканлиги. Бугунги замон мафкура полигонлари - ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга эканлиги. Маънавий тахдидларнинг ошкора ва пинҳона кўринишлари. Ёшлар онгида маънавий бўшлиқ вужудга келганлиги шарт-шароитлари. Соғлом ҳаёт тарзининг зарурлиги. Миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиши.

Сергаклик, огоҳлик ва хушёрлик. Қаердаки, бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзи бўларчиликка ташлаб қўйилса, Ўша ерда маънавияти энг ожиз ва заиф нуқтага айланиши мумкинлиги.

Глобаллашув ва миллий маданий ҳаёт негизлари

Глобаллашув жараёни ва маданий ҳаёт негизлари. Ўзаро муносабати, бир-бири билан боғлиқлиги. Турли халқлар ва миллатлар маданий ҳаёт негизларининг бир бири билан боғлиқлиги маданият маданий ҳаёт негизиларининг эркин ривожланиши, маданий ҳаётининг миллий - маънавий негизларини сақлаб қолиши мумкинлиги. Миллий урф-одатлар, қадриятларнинг, маданий ривожланиши имкониятлари. Анъанавий маданиятларни қотиб қолган маданият эмаслиги, унинг юксак маданият билан алоқадорлиги. Маданиятлардаги ўзига хослик ва умуминсоний маданият ўртасидаги уйғунликнинг амал қилиши турли маънавий - мафкуравий тахдидларнинг олдини олиш йўли. Миллий маданият негизларининг ривожланиш истиқболлари ва аҳамиятининг ошиб бориши.

Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот

"Глобаллашув жараёнида маданиятлараро мулоқатнинг зарурлиги ва имкониятлари. Мулоқот куринишлари ва имкониятлари. Цивилизациялар ва маданиятни бир-бирига қарши қўйишига урунишларнинг асоссиз ва зарарли эканлиги.

"Юксак маданият"лиликка даьво қилишдан кўзланган ғаразли мақсадлар. Турли маданиятларни бир-бирини тушуниши мумкинлиги. Глобаллашув жараёнининг бу соҳадаги чексиз имкониятларидаи фойдаланиш зарурлиги. "Цивилизациялар тўқнашуви" ғояларининг, "маданий экспансия", "миллий махдудлик", "миллий-маданий устунлик"ни даъво қилишнинг мафкуравий зарарли томонлари. Турли маданиятлараро мулоқатнинг амалга оширишнинг аҳамияти.

Глобаллашув ва мафкуравий иммунитет

Глобаллашув жараёнида "ғоявий", мафкуравий бўшлиқ" муаммоси. Мафкуравий бўшлиқнинг олдини олиш зарурлиги. Глобаллашув жараёнининг мафкуравий таъсирининг олдини олишда мафкуравий ва маънавий иммунитет" тушунчаси. Маънавий мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашнинг ижтимоий, иқтисодий маънавий-маданий, тарбиявий омиллари. Кенг жамоатчиликни, хусусан, ёшлар мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашдаги шарт-шароитлари. Ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги айрим муаммоларни бартараф этиш зарурияти ва унинг аҳамияти.

МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Миллий ғоя ва мафкура фанини ўқитишда таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот коммуникация (медиа таълим, амалий дастур пакетлар, презентацион, электрон дидактик) технологиялар, теледисклар ва кўргазмали қуроллардан ҳамда интерфаол методлардан фойдаланилади.

СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАР МАВЗУСИ

Миллий ғоя ва мафкура фанининг предмети. Миллий ғоя ва мафкура фанининг мақсад ва вазифалари. Миллий ғоянинг тарихий илдизлари. Миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, унинг намоён бўлиш ҳусусиятлари. Мафкура, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва асосий функциялари. Миллий ғоя ва жамият тараққиёти моделлари. Миллий ғоя ва фуқаролик жамияти шаклланиши. Миллий ғоя ва диний багрикенглик. Либерализм ва унинг асосий тамойиллари. Консерватизм мафкураси. Социал-демократия. Тоталитар-авторитар мафкуралар. Глобаллашув ва мафкуравий жараён: тушунча ва моҳият. Глобаллашув ва ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзараси. Мафкуравий жараёнларнинг ҳудудий ва минтақавий кўринишлари. Глобаллашув: геомафкуравий мақсад ва манфаатлар. Глобаллашув ва маънавий тахдид. Глобаллашув ва миллий маданий ҳаёт негизлари. Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот. Глобаллашув ва мафкуравий иммунитет.

МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИ

1. Дарслик ва Ўқ ув қў лланмаларнинг боблари ва мавзуларини ў рганиш.

Бундай ташқилий шакл иккинчи курс талабалари булганлигидан ўтилган мавзулар бўйича мустақил билим олишда конспект усулидан фойдаланилади.

2. Тарқатма материаллар бўйича маъруза қ исмини ўзлаштириш.

Бунда ўқитувчи асосий материалнинг баён қилинишига алоҳида аҳамият бериши лозим бўлади. Тарқатма материаллар ҳажми ҳар бир маъруза учун 5-6 саҳифа бўлишига эришиш керак. Бундай иш натижалари рейтинг назоратининг мувофиқ босқичларида текширилади.

3. Фаннинг боблари ва маърузалари устида ишлаш.

Бу махсус ва илмий адабиёт (монография ва мақолалар), рефератлар, битирув малакавий ишларини бажариш чоғида амалга оширилади. Унинг натижалари ҳам рейтинг назоратида акс этади.

4. Фанлар буйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ў рганиш.

Бу иш ҳам барча семестерларда амалга оширилади ва рейтинг тизимида баҳоланади.

5. Талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаннинг муайян боблари ва мавзуларини чуқур ўрганиш.

Мустақил ишнинг бу шакли барча семестр талабаларига тавсия этилади.

6. Фаол ўкитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари.

Талабалар томонидан таълим, фан ва технологияларнинг долзарб муаммолари буйича тайёрланган фаол ўқитиш методларини (мунозара, ақлни чархлаш, бумеранг, кластер в.б.) қўллаган дарс машғулотлари назарда тутилади.

7. Автоматлаштирилган ўрганувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш.

Бу эса маъруза машғулотлари доирасида ҳам амалий машғулотларга тайёргарлик
доирасида ҳам олиб борилиши мумкин.

8. Ўқув режасидаги айрим фанлар бўйича экстернат.

9. Масофавий таълим. Электрон дарсликдан фойдаланиш.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 3134 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.011 с)...