Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Ислом мафкураси



Ислом мафкурасининг вужудга келиши ва унинг асосий ғоялари. Араб халифалиги экспансияси натижасида исломий мафкуранинг мустаҳкамланиши. Исломда инсонпарварлик ғоялари, гуманистик қадриятлар ва демократик унсурларнинг намоён бўлиши. Қуръони Карим ва Ҳадисларда ҳокимият тузилиши, бошқарув шакллари, фуқаро ва ҳукмдор ўртасидаги муносабатлар ёритилиши. Халифалик институти ва шариат қонунлари. Исломдаги суннийлик ва шиалик, мутакаллимлар ва муътазилийларнинг сиёсий ғоялари ва мафкураси. Ал-Маъарий - эркинлик ва халифалик хусусида. «Соф биродарлар» мафкураси. Тасаввуф фалсафасининг мафкуравий функцияси, сиёсий фаоллик муаммоси. Низом ул-мулкнинг «Сиёсатнома» асари, унинг ғоявий-сиёсий мазмуни ва амалий-мафкуравий аҳамияти. Испания ва Мағриб мамлакатларида ижтимоий-сиёсий фикр тараққиёти, унинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-сиёсий омиллари. Ибн Туфайл роман-утопиясида сиёсий масалалар. Ибн Рушднинг ижтимоий-сибсий қарашлари. Ибн Халдуннинг тарихий концепцияси. Жамият ва давлат ривожини объектив жараён сифатида тушунтириш. Ибн Халдуннинг сиёсий, гуманистик ғоялари.

Тасаввуфда диний ва дунёвий ғоялар.

Тасаввуф ғоялари ва ундаги сулуклар. Тасаввуф ғояларининг моҳияти. Суфийлик руҳий камолот ва унинг босқичлари тўғрисида. Тасаввуф тариқатлари, уларда акс этган ғоялар.

Нақшбандия тариқати ғояларида дунёвийлик ва динийлик. Унда комил инсон тушунчасининг диний ва фалсафий талқини.

Инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари.

"Гуманизм" тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти.

"Маърифатпарварлик" тушунчаси. Маърифатпарварлик инсонпарварлик ғояларининг намоён бўлиш сифатида. Маърифатпарварлик мафкурасининг асосий ҳусусиятлари. Маърифатпарварлик ижгимоий-тарихий ҳодиса сифатида. Марказий Осиёда марифатпарварлик ғоялари.

Исмоилбек Гаспирали маърифатпарварлик ғоялари ташвиқотчиси. Маърифатпарварлик зохидлик ва ислом акидапарастлигига карши ғоя сифатида. Жадидчилик ҳаракати, унга қарши чоризм маҳкамалари ва ақидапараст ислом уламоларининг ўзаро иттифоқи.

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида "усули савтия" ("усули жадид") мактабларининг очилиши - инсонпаварликнинг амалда намоён бўлиши сифатида.

Жадидчиликка муносабатнинг хилма хил тусга кириши. Ғояга қарши қарши ғоявий тажовуз.

III - БОБ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛ ТАРАҚҚИЁТИДА МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА:

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

Миллий ғоянинг бош мақсади

Миллий ғоя Ўзбекистон истиқболини ифода этувчи миллий тараққиёт концепцияси эканлиги. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш - миллий ғоянинг бош мақсади. Унинг маъно-мазмуни ва асосий йуналишлари. Эркинлик, эркин меҳнат фаолияти, тадбиркорлик, тафаккур эркинлигининг аҳамияти. Ягона Ватан, Ўзбекистоннинг келажаги тўғрисида қайғуришнинг зарурлиги. Ўзбекистон халқининг озод ва обод Ватанда, эркин ва фаровон яшашга ҳакли эканлиги. Ўзбекистон келажаги буюк давлат! Унинг мезонлари, шарт-шароитлари ва омиллари. Инсоннинг маънан озодлиги ва маърифатининг юксак бўлиши обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт куриш омили эканлиги.

Ўзбекистонда эркин демократик, фуқаролик жамияти қурилишининг инсонлар ижтимоий фаол иштироки билан боғлиқлиги. Ёшларда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш туйғусини қарор топтиришни миллий ғоянинг мақсадлари билан муштараклиги. Озод ва обод Ватанни англаш ва қадрлаш туйғуси. Эркин ва фаровон ҳаётга эришишнинг меҳнат, илм, фан, касб-ҳунар сирларини эгаллашни юксак маърифат билан муштараклиги. Миллий ғояни ҳар бир инсоннинг олий мақсадига, хоҳиш-истагига айланиши уларни зарурлиги ва аҳамияти.

Миллий ғоя - Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос ривожланиши.

Миллий ғоя ва ундан кўзланган мақсадлар. Унинг табиий, ижтимоий-маънавий эхтиёж эканлиги. Миллий ғояни Ўзбекистон халқи турмуш тарзи, тафаккури, миллий-маънавий ҳусусиятлари, тарихи, маданий меросига таяниш мақсадлари билан узвий боғлиқлиги. Унинг халқ, миллат онгида акс этиши. Миллий ғояни англаш, унга ишонч ва эътиқод.

Ўзбекистоннинг миллий ғояси - Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган, асрий орзу-истакларини амалга оширишга, мустақилликни мустаҳкамлашга хизмаг қиладиган эзгу мақсадларга ундайдиган, маънавий-рухий рағбатлантириб, ўзаро ҳамкорлигини, ҳамжиҳатлигини таъминлайдиган ғоялар тизими эканлиги. Мустақилликни асраб авайлаш, ҳимоя қилишда, ўз тақдиримизга ўзимиз эгалик қилиш, келажагимизни ўз қўлимиз билан барпо этишда, бойликларимиздан Ватанимиз манфаатлари йулида фойдаланишда миллий ғоянинг маънавий-руҳий куч-қувват манбаи эканлиги.

Миллий ғоянинг асосий ғоялари. Мустақилликни мустаҳкамлашга таъсир этиш соҳалари, негизлари ва йуналишлари. Унинг ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларда намоён бўлиши. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаётнинг ривожланиши, сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги асосига таяниши. Миллий ғоянинг, миллий ва умуминсоний манфаатларни ифодалаши. Миллий ғояни Ўзбекистоннинг ўзига хос ривожланишини таъминлашдаги аҳамияти.

МИЛЛИЙ ҒОЯ - МУСТАҚИЛ ТАРАҚҚИЁТ ЙУЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ОМИЛИ

Мустақил тараққиёт йулида миллий ғояга таянишнинг зарурлиги мустақил тараққиёт йулининг мазмуни ва моҳияти. Уни ташқи таъсир, таъқиб, кўрсатмалардан ҳоли эканлиги. Ўзига хос тараққиёт йулини ўзининг хоҳиш-иродаси, миллий давлатчилик негизлари, асосида танлаш ва белгилаш миллий ғоя-миллий тараққиёт йулини танлашда ўзбек халқнинг миллий маданият ҳусусиятлари, мероси негизларининг ҳисобга олиш ва унга таяниш.

Миллий ғоянинг умум эътироф этилган тамойиллари ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлиги. Уни мустақил тараққиёт йулида аҳамияти.

«Миллий биқиқлик», «фақат ўз қобиғида яшаш"га урунишининг миллий ғояга ва мустақил тараққиёт йулига зид эканлиги. Мустақил тараққиёт йулида эришилаётган ютукларда миллий ғоянинг акс этиши ва унинг муҳим омил эканлиги.

МИЛЛИЙ ҒОЯ - ХАЛҚ ИШОНЧИ ВА ЭЪТИҚОДИ

Миллий ғоя - Ўзбекистон жамияти мафкураси эканлиги. Миллий ғоянинг миллат ва халқнинг ишонч ва эътиқодига кўчиши. Ишонч ва эътиқод тушунчаси. Миллий ғоянинг халқ ишончи ва эътиқоди билан боғлиқлиги. Унинг жамият ҳаётида инсонларнинг амалий фаолиятида намоён бўлиши.

Миллий ғояни кенг жамоатчилик онгига, эътиқодига сингдириш шарт-шароитлари. Таълим-тарбия, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат, дин, маънавий-маърифий, спорт соҳаларида миллий ғоянинг акс этиши. Унинг жамият ҳаётига таъсири. Ёшларнинг давлат рамзларига бўлган муносабати. Унинг муқаддаслиги. Унга бўлган эҳтиром ва эътиборнинг миллий ғояга ишонч ва эътиқод билан боғлиқлиги. Миллий ғояга мустаҳкам ишонч ва эътиқод халқларни бирлаштириб турувчи, олий мақсад ва бунёдкорлик ишларига йуналтирувчи маънавий-руҳий куч-қувват манбаи. Унинг бехатар, тинч-омон, фаровон турмушга эришишида аҳамияти.

МИЛЛИЙ ҒОЯ - ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ОМИЛИ

Миллий ғоя, ўзликни англаш ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқлиги. Ўзликни англаш негизларининг миллий ғояда акс этиши. Ўзликни англаш негизларининг кўринишлари. Миллий ва умумбашарий ўзликни англаш. Уларнинг умуминсоний моҳияти ва ўзаро муштараклиги. Миллий ўзликдан бегоналашиш сабаблари. Миллий маданият, тил, урф-одат, тарихдан бегоналаштиришнинг зарарли оқибатлари. Миллий манқуртлик ва миллий таназзулнинг зарарли эканлиги. Миллатнинг маънавий-руҳий уйғоқлиги муаммоси. Миллий уйғоқлик, миллий-маънавий тикланишнинг миллий ғоя сифатида халқ, жамият, миллат дунёқарашида, тафаккурида, ўзаро муносабатида ва ижтимоий фаолиятида акс этиши.

Ўзликни англаш - тарихий хотирани тиклаш омили эканлиги. Уни ўзига хос ва мос жамият барпо этиш билан боғлиқлиги. Миллий ўзликни тарбиялаш, қадрлаш ва сақлаб қолиш. Таълим-тарбия, миллий кадрлар тайёрлашда миллий-маънавий тикланишнинг аҳамияти. Миллий ғоянинг дунёда эришилаётган фан-техника ютуқлари, замонавий технологияларга муносабатда акс этиши. «Ахборотлашган жамият» асрида ўзликни англаш ва сақлаб қолишда миллий ғоянинг ўрни. Унинг миллий тараққиёт омилига айланиши зарурати. Ўзбекистон мустақил тараққиётида миллий ғоянинг тутган ўрни ва аҳамиятининг ошиб бориши.

МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР

Миллий ғоя ва маънавий қадриятларнинг узвий боғлиқлиги. Унинг миллий тараққиёт омили сифатида намоён бўлиши. Унинг миллий ва маънавий қадриятларда акс этиши. Миллий ғоянинг шаклланишида миллий маънавий қадриятлар, тил, урф-одат, анъана, дин, ёзув, санъат, мусиқа, меъморчилик, халқ фалсафаси, дунёқараши, бадиий ва оғзаки ижодининг ўрни, унда халқнинг, миллатнинг руҳияти, тафаккур тарзи, орзу-умидларининг акс этиши. Миллий маънавий қадриятларга муносабатнинг ўзгарувчанлиги. Миллий ғоянинг миллий-маънавий қадриятга таъсири. Миллий маънавий қадриятларга ҳурмат ва унинг миллий ғоядаги ўрни.

Халқимиз ҳаётида қадим - қадимдан жамоа бўлиб яшаш руҳиятининг мавжудлиги. Жамоа тимсоли бўлган оила, маҳалла, эл - юрт тушунчаларининг муқаддаслиги; ота-она юрт улуғларига, умуман жамоатга юксак эътибор; миллатнинг кўзгуси бўлган она-тилига муҳаббат; каттага ҳурмат ва кичикка иззат; ҳаёт абадийлигининг тимсоли бўлган аёлга эҳтиром, андиша, сабр-бардош ва меҳнатсеварлик; ҳалоллик ва меҳр-мурувват. Бозор иқтисодиёти шароитида миллий маънавий қадриятларга эътиборнинг зарурлиги. Миллий ғояда умуминсоний қадриятларнинг эътироф этилиши. Маънавий юксаклик -миллий маънавий қадриятларни сақлаб қолишнинг муҳим омили. Қонун устиворлиги, шахс эркинлиги, инсон қадр - қимматининг миллий ғоя билан боғлиқлиги.

Анъанавий маданият ва «миллий-маънавий қадриятлар»га эскилик сарқити сифатида қарашнинг зарарли ва миллий ғояга зид эканлиги. Миллий ғоянинг миллий-маънавий қадриятларга асосланишининг аҳамиятининг ошиб бориши.

МИЛЛИЙ ҒОЯНИНГ УМУМБАШАРИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

Умумбашарий қадриятлар ва тамойиллар тушунчаси. Миллий ғоянинг умумбашарий тамойиллар билан уйғунлиги. Ҳар қандай умуминсоний (умумбашарий) ходисанинг миллий-маънавий негизда шаклланиши ва ривожланиши.

Миллий ғояда умумбашарий тамойиллар: қонун устуворлиги; инсон ҳак-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик; турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат яшаш; диний бағрикенглик; дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик; ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш зарурати.

Умумбашарият эришган ютуқлардан фойдаланишнинг истиқбол учун зарурлиги. Миллий-маънавий негизларга таянилиб, ўз истиқлол ва тараққиёт йулини амалга оширишнинг умумбашарий тамойилларга зид эмаслиги. Миллий маънавий қадриятлар тизимида умумбашариятга дахлдор бўлган тамойилларнинг мужассамлашиши. Юксак маънавиятнинг жамият тараққиёти қонунияти эканлиги.

Ўзлигини англаган ҳар бир халқ ёки миллат, давлат ёки жамиятнинг умумбашарий тамойилларни эътироф этиши. Унинг ўзини сақлаб қолиш, ўзига хос ва мос ривожланишга ҳаракат қилишининг умумий қонуният эканлиги. Маъсулиятлилик, интизомлилик, ҳалоллик, фозиллик, ижтимоий адолат ва фойдали фаолиятга интилиш каби сифатларнинг умумбашарий тараққиёт учун зарурлиги. Унинг миллий ғоя ва умумбашарий тамойиллар билан муштараклиги. Буни англаш ва амалга ошириш йулида дунё ҳамжамиятининг ўрни ва роли.

МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА ДЕМОКРАТИЯ

Миллий ғоя ва демократия тушунчаларининг ўзаро муносабати. Демократия - юксак маърифат ва маданийлашган жамият шакли эканлиги. Миллий ғоя - демократияга, адолат ва эркинликка тайёрловчи, сафарбар этувчи омил. Миллий ғоя ва (плюрализм), фикрлар хилма-хиллиги. «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч кимдак кам булмаймиз» (И.Каримов) ғоясининг моҳияти. «Демократия» ниқоби остида миллий ғояга ёт ғояларни киритишга уринишларнинг туб моҳияти ва сабаблари. Миллий-маънавий ҳусусиятларни демократияга қарши қўйишнинг ижтимоий, маънавий оқибатлари. Миллий-маънавий қадриятларни ҳисобга олишнинг демократик тамойилларга ва миллий ғояга зид эмаслиги. Демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш жараёнида демократиядаги миллийлик ва умуминсонийликнинг намоён бўлиши. Миллий тарбия - ўзликни асраб-авайлаш ва сақлаб қолиш демократиянинг ҳусусиятларини намоён этиш омили. Миллий тафаккур ва миллий аҳлоқнинг демократик кўринишлари. Миллий ғоя ва ишбилармонлик, ёш истеъдодларни қўллаб қувватлаш, техника ва технологияни эгаллашга бўлган интилишга эҳтиёжнинг зарурлиги. Меҳр-мурувват, инсон қадри ва демократия. Демократиянинг миллий ва умуминсоний қадрият эканлиги. Демократик ривожланиш шароитида миллий ғоянинг умуминсоний аҳамияти.

МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК

«Миллатлараро тотувлик», «Миллий ва диний бағрикенглик» тушунчаларининг маъно-мазмуни. Миллий бағрикенглик ва миллий манфаат уйғунлиги. Миллий бағрикенгликнинг миллий ҳусусиятларни ҳисобга олишда намоён бўлиши. Уларнинг миллий ғоянинг муҳим жиҳати эканлиги ва аҳамияти.

Миллий ғоя миллатлараро, динлараро тотувликни таъминловчи, жамиятни бирлаштириб турувчи, муштарак мақсадлар, ғоялар мажмуи эканлиги. Миллий ғоянинг миллатлараро муносабатда намоён бўлиши. Миллий ғоя миллатлараро тогувлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик омили эканлиги.

МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК

Ҳозирги давлатларнинг полиэтник (кўп элатли) ва моноэтник (бир элатли) давлатларга бўлиниши. Ўзбекистоннинг кўп миллатли давлат эканлиги. Миллат ва маданиятларнинг ранг баранглиги. Халқлар маънавий -маърифий салоҳиятнинг бойиш манбаи эканлиги. Миллий ғояда турли миллат орзу ва мақсадлари, тили, маданиятлари ҳусусиятлари акс этиши. Унинг "агрессия миллатчилик", мажбуран "байналминаллаштириш", сунъий тарзда "халқлар ва миллатларни якинлаштириш" ғоясига зидлиги. Ўзбекистон халқини миллатидан қатьий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташқил этиши.

«Ўзбекистонда давлат тилини қаттиқ ушлаб, унга амал қилсак, тараққиётдан орқада қолиб кетамиз» деган фикрнинг бир томонлама, асоссиз ва зарарли эканлиги. Ҳозирги даврда турли тилларни ўрганишга заруратнинг мавжудлиги. Хорижий тилларни она-тили ҳисобига Ўрганишнинг зарарли оқибатлари. Тил - миллат руҳиятининг ифодаси эканлиги. Давлат тилини билишнинг миллатлараро тотувлик, миллий ва диний бағрикенглик фазилатлари ва ижтимоий-маънавий юксалишдаги аҳамияти.

Миллий ғоя ва мафкурада - барча этнос (халқ), миллатларнинг эзгу мақсадлари, манфаатлари, тараққиёт йули, эътиқоди ва ишончининг уйғунлашуви. Президент И.А. Каримов миллий ғоя ва мафкурани ишлаб чиқиш, уни шакллантириш учун Ўзбекистонда яшайдиган ҳар қайси миллатнинг энг илғор вакиллари, олимлари, халқ ва Ватан равнақи учун ҳаётини бағишлайдиган фидойи зиёлилари меҳнат қилишлари лозимлиги тўғрисида.

Миллий ғоянинг турли миллий, умуминсоний маданий ҳусусиятларни, қадриятларни ҳисобга олиши миллатлараро тотувликни, бағрикенгликни таъминлашда ролининг ошиб бориши.

IV- БЎЛИМ. МАФКУРАВИЙ ОҚИМЛАР ВА ЙУНАЛИШЛАР:





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1759 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.009 с)...