Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Куйиладнган талаблар



Миллий ғоя ва мафкура фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида Бакалавр:

-миллий ғоянинг шаклланиши ва ривожланиши, унинг ижтимоий фалсафий моҳияти; миллий ғоя ва ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ муаммолари; миллий ғоя ва мафкуранинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни; замонавий сиёсий мафкуралар; либерализм, неолебарализм ва консерватизмнинг ижтимоий - фалсафий моҳияти ва мазмуни; фуқаролик жамиятинииг ғоявий асослари; глобаллашув жараёнининг келиб чикиши ва унинг ривожланишини асосий босқичлари; замонавий глобалистикада фалсафий ғоялар ва прогресснинг ўрни; Марказий Осиё мутафаккирилари ижтимоий-фалсафий қарашларида маънавият ва фикр эркинлиги; глобализация ва антиглобализация ғоялари; глобаллашув жараёнининг ижобий ва салбий жиҳатлари; маънавиятнинг ижтимоий моҳияти ва мазмуни; маънавий ишлаб чикариш жараёни ва унинг ўзига хос ҳусусиятлари; аҳлоқ инсон ижтимоий ҳатти-ҳаракатининг тартибга солувчи омили эканлиги; гуманизм маънавият ва аҳлоқнинг асоси эканлиги; мафкуравий йуналишлар ва оқимларда инсон, унинг эрки ва ҳақ-ҳуқуқлари муаммоси; шахс шаклланишида мафкуранинг аҳамияти кабилар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-миллий ғоянинг асосий тамойиллари; ижтимоий тараққиётнинг ғоявий мезонлари; жамият тараққиётида мафкуравий омил; миллий ғоя тамойилларининг демократик ислоҳотларга йуналтирилганлиги; замонавий мафкураларнинг асосий парадигмаларидаги тафовутлар; экстремистик радикал мафкураларнинг ғайриинсоний ва вайронкорлик моҳияти; «деидеологизация» ва «реидиологизация» тушунчаларининг мазмуни; мафкуранинг типологияси (таснифлаши); фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий элементлари ва моҳияти; ҳуқуқий давлатнинг асосий белгилари ва функциялари; фуқаролик жамияти шаклланишининг ижтимоий тарихий шарт-шароитлари; глобализация моҳиятини таҳлил қилиш; глобаллашув жараёнида Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви; фаннинг маънавий ишлаб чиқаришнинг тури сифатида ўзига хос ҳусусиятлари; мафкуранинг ижтимоий онг шакллари билан ўзаро алоқаси; ижтимоий онг шаклларининг ўзига хос ҳусусиятлари; XXI аср бўсағасида инсон ва инсоният мавқеи; инсоннинг олий қадрият эканлиги; инсоннинг табиат ва жамият билан муносабатлари; постиндустриал жамият шароитида миллий ғоянинг ўзига хос жиҳатларини; миллий ғоянинг кишилар қалбига, онгига сингдирилиши масалаларини; ҳозирги замон мафкуравий оқимларини таҳлил қила олиш; прогрессив ғоя ва мафкураларни аниқлаш; мафкуравий концепцияларни аглаш ва танқидий ўрганиш; ижтимоий фаоллик ва ижтимоий ўз-ўзини бошқариш; Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шаклланишининг ўзига хос ҳусусиятларини таҳлил қила олиш; глобализация моҳиятини, фалсафий моҳиятини таҳлил қила олиш, маънавий-аҳлоқий тараққиётнинг моҳиятини тарғиб қилиш; жамиятнинг маънавий-аҳлоқий ислоҳотига назарий билимларни қўллаш; миллий ғоя ва мафкуранинг асосий функцияларини таҳлил қила билиши ва улардан фойдалана олиши;

- миллий ғоянинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қила олиш; миллий ғоянинг кишилар қалбига, ижтимоий онгига сингдиришга оид тавсиялар ишлаб чиқиш; ҳозирги замон мафкуравий оқимларининг таҳлили; прогрессив ғоя ва мафкураларни ижтимоий ҳаетга жорий этиш; мафкуравий концепцияларни ижодий англаш ва танқидий ўрганиш; ижтимоий ўз-ўзини бошқариш; Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шаклланиши амалиёти билан боғлиқ мафкуравий масалаларни; глобализация жараёнининг фалсафий моҳиятини таҳлил қилиш; маънавий-ахлоқий ва мафкуравий тарбия муаммоларини ўрганиш; жамиятнинг маънавий-аҳлоқий ислоҳотига назарий билимларни қўллай олиш; миллий ғоя ва мафкурага оид билимлардан амалий фаолиятда фойдалана олиш; мафкуранинг билиш, регулятив, информацион, тарбиявий, прогностик (башорат) ва баҳолаш функцияларини таҳлил қила олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услуб

жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Миллий ғоя ва мафкура фани ўқув режанинг 3-блок умумкасбий фанлар қисмига тегишли. Мазкур фан ғоялар фалсафаси, қадриятлар фалсафаси, педагогика, антропология, социология, психология каби фанлар муаммолари доираси билан узвий алоқадорликка эга.

Фаннинг ишлаб чнқаришдаги ўрни

Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда олинган билим мунтазам қўлланилади.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Миллий ғоя ва мафкура фанини ўқитиш жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, объективлик тамойилларга амал қилингани ҳолда анъанавий усуллар, давра суҳбати, кластер, бахс-мунозара, ақлий ҳужум, презентация каби замонавий педагогик технология усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

АСОСИЙ ҚИСМ

I - БЎЛИМ МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРАНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ

Миллий ғоя ва мафкура фанининг предмети, мақсади, вазифалари:

Миллий ғоя ва мафкура фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари. "Миллий ғоя" тушунчаси, маъно-мазмуни. Мустақил Ўзбекистонда миллий ғоя негизларининг илмий-назарий ва тарихий асослари. Миллий ривожланиш ва миллий ғоя билан боғлиқ қонуниятларнинг ўзига хос ҳусусиятларини ўрганиш зарурияти.

Миллий ғоянинг асосий тушунчалари: «ғоя», «мафкура», «миллий ғоя», «миллий истиқлол ғояси», «миллий истиқлол ғоясининг маънавий негизлари», «миллий ривожланиш ғояси», «миллий истиқлол мафкураси», «миллий истиқлол ғоясининг бош ғояси», «миллий истиқлол ғоясининг асосий ғоялари», «Вагган равнаки», «юрт тинчлиги»,

«халқ фаровонлиги», «миллатлараро тотувлик», «диний багрикенглик», «ижтимоий хамкорлик», «комил инсон» ва б.. Уларнинг ўзига хос ҳусусиятлари. Миллий ғояни Ўзбекистон халқи ижтимоий ҳаёт соҳалари, миллий-маданий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, тили, маданияти, тарихи рухияти негизлари билан боғлиқлиги ва ўзаро муштараклиги. Миллий истиқлол ғоясининг «синфийлик», «партиявийлик» тамойилларидан бегоналиги.

Миллий ғоянинг мақсади ва вазифаси. Миллий ғояга ишонч ва эътиқодни сингдириш. Миллий-маънавий мерос ва умумбашарий қадриятларга таянган ҳолда миллий ғурур, ватанпарварлик, миллатпарварлик фазилатларини шакллантириш. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт куришга йуналтириш.

Миллий ғояни ўрганишнинг асосий қонуниятлари. Жамият ривожининг ғоялар ва мафкуралар билан боғлиқлиги. Инсон ва жамиятнинг ўз мақсади ва тараққиёт йулининг мавжудлиги. Жамиятда ғоявий бўшлиқнинг бўлмаслиги. Миллий ғоя хар бир халқнинг ўзлигини саклаб қолиш ва ўзига хос ривожланиш эҳтиёжи ҳамда кафолати эканлиги.

Миллий ғояни ўрганиш ва унга таяниб Ўзбекистонда эркин, демократик ва фуқаролик жамиятини барпо этишдаги аҳамиятининг ошиб бориши.

Миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, унинг намоён бўлиш

ҳусусиятлари

Инсон ва жамият ҳаётида ғоялар, фикрлар хилма-хиллиги. Унинг табиий, ижтимоий-маънавий эхтиёж эканлиги. Иккита инсоннинг айнан бир хилда фикрламаслиги (Аристотель). Давлатлар, мамлакатлар, халқларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадлари. Ҳар бир халқ ва миллатнинг ўзига хос тараққиёт йули ва маданиятлари билан фарқланиши.

Жамият тараққиётинииг муайян фикрлар, ғоялар, мафкуралар билан боғлиқлиги. Жамиятнинг мафкурасиз бўлмаслиги. Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият олдига қўйган мақсадлар билан муштараклиги. «Ғоя» ва «мафкура»нинг, «ягона ҳукмрон мафкура» тушунчасидан фарқи. «Мафкура бўлмаса ҳар қайси давлат ва жамият, қолаверса, хар қайси инсон ўз йулини йўқотиши муқаррар»лиги, жамиятда мафкуравий бўшлиққа йул қўйиб бўлмаслик тўғрисида янгича концепциянинг ишлаб чиқилиши (И.А.Каримов).

Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият ҳаётига таъсири. Жамият мафкурасининг халқни халқ, миллатни миллат этишдаги ўрни. Ғоя ва мафкура - турли жамиятларнинг ўзига хос тараққиёт йулига таянган ҳолда узлуксиз ривожланиш омили.

Жамият ва цивилизациялар ривожига улкан таъсир кўрсатган ғоялар ва мафкуралар. Уларнинг турли хиллиги. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Бунёдкор ғояларнинг тарихий-фалсафий илдизлари. Зардўшт, Сиддхарти Гаутама, Сократ, Платон, Конфуций, Амир Темур, Мирзо Улугбек, Алишер Навоий, Мухаммад Захриддин Бобур, Махатма Ганди ва бошқаларнинг бунёдкор ғоялари.

Вайронкор ғоя ва мафкураларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири. Ягона ҳукмрон мафкуранинг чекланганлиги, ғайриинсонийлиги, унинг фикр эркинлиги, ғоялар ва мафкуралар хилма-хиллигига зидлиги. Унинг жамият тараққиётига зарарли таъсирлари ва оқибатлари. Дунёвийлик дахрийлик эмаслиги тўғрисида (И.Каримов).

«Фикрга карши фикр, ғояга карши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш» тамойилининг турли халқлар ва жамиятлар тараққиётидаги аҳамияти.

Мафкура, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва асосий функциялари

Мафкура - инсоният маънавий маданиятининг муҳим таркибий қисми. Мафкура -мураккаб маънавий феномен. "Мафкура" категорияси. Ижтимоий ҳаётда мафкуранинг асосий функциялари.

Мафкура назариялари ва идеология назарияси махсус илмий йуналиш сифатида. Мафкуранинг келиб чиқиши, унинг тузулиши, таркибий тузулиши ва ривожланиш динамикаси. Мафкуранинг асосий структуравий компонентлари. Мафкуралар типологияси ва классификацияси..

Мафкуранинг намоён бўлиш даражалари (концептуал-назарий, сиёсий-дастурий, ҳиссиётга бевосита таъсир қилувчи оммавий мафкуралар). Сиёсий мафкуранинг ижтимоий моҳияти. Мафкура ва руҳият, мафкура ва утопия.

Деидеологизация ва реидеологизация концециялари. Жамият деидеологиациясининг салбий оқкибатлари. Тоталитаризм шароитларида мафкуранинг мутлақклаштирилиши ва демократик жамиятда мафкуранинг роли. Жамиятнинг мафкуравийлаштирилиши ва мафкуравий плюрализм. Ижтимоий ҳаётда кучаювчи аномия ва дезориентация жараёнларининг олди олинишида мафкуранинг роли. Шахс шаклланишида мафкуранинг аҳамияти. Мафкуравий хавфсизлик.

Мафкураларнинг ижтимоий борлиққа фаол таъсири. Ижтимоий тараққиёт омиллари тизимида мафкуранинг ўрни. Сиёсий мафкураларнинг жамият эҳтиёж ва манфаатлари билан алоқадорлиги. Модернизация жараёнларида мафкурага ижтимоий эҳтиёжнинг ошиши.

Миллий ғоя ва жамият тараққиёти моделлари

Демократик ва нодемократик жамиятларда ғоя ва мафкура. Демократик жамиятда ғоя ва мафкуралар хилма хиллиги. Нодемократик жамиятда ғоя ва мафкуралар хилма хиллигини инкор этишнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий асослари. Ягона мулк, режали иқтисод, маъмурий бошқарув - давлат монополияси. Ягона партия ҳукмронлиги. Ягона мафкуранинг давлат мафкурасига айланиши. Давлат мафкураси тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти. Давлат мафкураси амал қиладиган тамойиллар. Унинг жамият ҳаёти сохаларида амал қилиши. Инсон ҳаёти, онг ва тафаккурига салбий таъсири. Фикр эркинлиги ва хилма хиллигини инкор этилиши, унинг салбий оқибатлари. Давлат мафкурасининг кўринишлари ва турли халқлар ҳаётидаги салбий оқибати. Ўзбекистонда "Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас"лиги тўғрисидаги конституциявий модданинг мамлакатнинг демократик тараққиётидаги аҳамияти ва ролининг ошиб бориши.

Миллий ғоя ва фуқаролик жамияти шаклланиши

Миллий ғоя хилма-хиллиги. Уни турли халқлар ва мамлакатлар маданий халқи негизлари билан боғлиқлиги. Миллий ғоя - турли маданиятлар ва цивилизацияларда номоён бўлиши. Миллий ғоя ва жамият тараққиёти моделларининг хилма-хиллиги. Жамият тараққиётининг ягона моделини яратишга урунишининг миллий ғояга зидлиги. Жамият тараққиётида синфий-тарихий материалистик, капиталистик-формацион қарашларнинг чекланганлиги. Миллий маданияй ҳусусиятларни инкор этишни жамият тараққиёти моделларига зидлиги. Демократиянинг ягона андозасинн йуқлиги. Жамият тараққиётида турли моделлари. Шарқ ва Ғарб тажрибаси. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» ва унинг ўзига хос ҳусусиятлари. Миллий ғоя негизларининг «Ўзбек моделида» ҳисобга олинганлиги.

II БЎЛИМ. МИЛЛИЙ ҒОЯНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ

Мифология ва халқ оғзаки ижоди

"Мифология" тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти. Мифологик ғояларнинг инсоният тарихида тутган ўрни ва роли. Турон мифологияси ва унинг ўзига хос ҳусусиятлари.

Табиат ҳодисаларини англашга интнлиш, табиатнинг сирли кучлари олдидаги ожизлик, хадик, қўрқувни енгишда дастлабки ғоявий қарашларнинг аҳамияти. Афсоналарда олам ва унда одамнинг ўрни тўғрисидаги ғоялар.

Халқ оғзаки ижодида инсонопарварлик, ватанпарварлик, эркпарварлик ғояларининг хозирги замон учун аҳамияти.

Зардўштийлик ғоялари

Зардўштийлик - биринчи жаҳон дини сифатида. Ундаги ғояларнинг жаҳон ва баъзи миллий динларда ўзига хос равишда ифодаланиши. Яккахудочилик зардўштийлик динининг бош ғояси, унинг қадимий аждодларимиз ҳаётида тутган ўрни. " Авесто" - зардўштийлик динининг муқаддас китоби, аждодларимиз орзу интилишларининг энг қадимий ғоялари сифатида акс этган ёзма ёдгорлик.

Эзгулик билан ёвўзлик ўртасидаги беомон кураш охир оқибатида эзгуликнинг ёвўзлик устидан ғалаба қозониши тўғрисидаги ғоянинг умуммиллий ва умумбашарий моҳияти.

"Авесто" да аҳлоқ "эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал" ғоясига таяниш ҳақида.

Миллий давлатчилик ғоялари

Миллий давлатчилигимизнинг 3000 йиллик тарихи, унинг теран илдизлари. Илк давлатчилигимиз тўғрисида ёзма манбалар. "Авесто" да ифодаланган давлатчилик ғоялари.

Турк битиклари ғоялари "Турк будун " ғояси, унинг давлатчилик тараққиётидаги ўрни. "Турк битиклари", "Ўғузнома" да ифодаланган давлатчилик ғоялари, уларда адолат ҳақидаги қарашларининг ифодаланиши.

Абу Наср Фаробийнинг давлат ва жамият ҳақидаги ғоялари. "Фозил жамоа" ғоясининг мазмун моҳияти. Юсуф Хос Хожибнинг "Кутағу билиг" асарида ифода этилган давлатчилик ғоялари. Низом - ул - мулкнинг "Сиёсатнома" асарида игари сурилган ғоялар.

Турон заминида шаклланган давлатчилик ғоялари ва уларнинг миллий ғоянинг шаклланишидаги ўрни.

Муғул босқинига қарши курашнинг поёнига етказилишида Амир Темур ғоялари ва фаолиятининг тарихий ўрни. Амир Темур ижтимоий-сиёсий фаолиятида Нақшбандийлик ғояларининг роли. Амир Темурнинг "Куч - адолатда" ғояси, унинг умуммиллий ва умумбашарий аҳамияти. Амир Темур "Марказлашган давлат", миллат дардига дармон бўлиш ғоялари. Амир Темурнинг Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва тараққиётидаги ўрни.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 1787 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.01 с)...