Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

Va tarixiy asoslari. 9 страница



“Инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики, бу дунёда ўзининг миллий давлатини қуришга азму қарор қилган ҳар қайси халқ юксак вазифаларни амалга ошириш, шу йўлда одамларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, уларнинг қалбида ишонч уйғотиш, эски ижтимоий тузумдан мутлақо янги тузумга ўтишда ўзига қўшимча куч-қувват ва мадад топишда умумий, ягона мақсад ва орзу-интилиш ифодаси бўлган миллий ғояни таянч ва суянч деб билади.

Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз”.[28]

Айрим ҳолларда ғоя ва миллий ғоя, мафкура ва миллий мафкура тушунчаларининг фарқларига етарли даражада эътибор берилмайди. Хусусан, ғоя миллий ғоя маъносида, мафкура эса - миллий мафкура сифатида талқин этилади. Агар ғоя тушунчаси асосан ақлий фаолият билан боғлиқ бўлса, миллий ғоя тушунчаси миллий ҳис-туйғу, миллат менталитети билан узвий боғлиқдир. Миллий ғоя - ҳалқнинг қалбидан чиқувчи, унинг орзу-умидларини ўзида ифода этувчи, халқнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи, унинг қадр-қийматини юксалтиришга ундовчи ҳаққоний фикрдир. Миллий ғоя халқнинг ўзлигини англатувчи, миллий туйғуларини уйғотувчи, миллий ғурур ва ориятини қўзғатувчи фикрдир. Миллий ғоя халқни уюштирувчи, унинг қадр-қийматини тикловчи, ўзлигини англатувчи, ижодкорлик ва яратувчанлигини рўёбга чиқарувчи, жамият тараққиётини инсонпарварлик йўналишига етакловчи куч сифатида намоён бўлади. Миллий ғоя ватанпарварликка, халқнинг тарихий хотирасига, ўзлигини англашига асосланади. Бизнинг миллий ғоямиз миллатнинг, давлатнинг, юртнинг қадр-қийматини юксалтиради, иқтисодий, социал, сиёсий ва маънавий салоҳиятини юзага чиқаради, орият ва ғурурини асрайди, истиқболини белгилайди, келгуси тараққиёт учун йўл-йўриқлар кўрсатади. Миллий ғоя ўзбек миллатининг ўзига хослиги нимада эканлигини асослаб берувчи илмий-назарий ва фалсафий қарашлар системасидир. [29]

Дарҳақиқат, Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганидек, тарих - миллатнинг тарбиячисидир, ўзликни англаш - тарихни билишдан бошланади, - исбот талаб қилмайдиган бу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши лозим. Алоҳида инсон хотирасида ўзининг ҳаётида нималар қилганлиги, унинг ақл-заковати ва иродаси нималарга сарфланганлиги қай даражада ўрнашиб қолса, миллат учун ҳам у томондан амалга оширилган нарсалар шу даражада яқин ва қимматлидир. Тарих - бу инсониятнинг, миллатнинг ижтимоий хотираси, унинг ўз-ўзини билиши ва англашидир: воқеликда йўқолган нарсалар онгда, хотирада яшайди. Ўтмишни билиш ҳозиргини яратиш учун беқиёс аҳамиятга молик. Ижтимоий ҳаётни тушунишдаги биринчи қадам ҳозирнинг ўтмиш томонидан яратилганлигини тасаввур қилиш билан боғлиқдир. Миллий ғоя халқимиз тарихига, унинг тарихий хотирасига таянади. Тарихий хотирасидан жудо бўлган халқ ўзини миллат сифатида англай олмайди, миллатнинг манфаат ва эҳтиёжларини қалбан хис қила олмайди. Бинобарин миллий ғоя ҳам рационал, ҳам иррационал моҳиятга эга бўлиб, у миллий руҳият, кайфият, ички уюштирувчи, йўналтирувчи, ҳаракатга келтирувчи, етакловчи миллий хис-туйғу ҳисобланади.1.

Истиқболнинг яратувчиси ҳисобланган миллий мафкура - муайян жамиятнинг таркибидаги миллатларнинг ўз мустақиллигини, мустақиллик манфаатларини ҳимоя қилиш, ривожлантириш йўналишидаги ички интилишлари натижасида вужудга келувчи туйғулари, мақсадлари, ҳохиш-иродаларини ифодаловчи ғоялар мажмуасидир. Миллий мафкуранинг ўзагини миллий ғоя ташкил этади, у жамиятда барқарорлик, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлайди. Миллий ғоянинг асосий таянчи нуқтаси ҳам, ҳаракатга келтирувчи, уйғотувчи кучи ҳам миллий ўзликни англашдир. Миллат ўзини халқ сифатида, миллат сифатида, эл сифатида англамагунча унинг обрўйи, қадр-қиммати, ор-номуси ҳақида қайғуриши, миллий фахр ва ғурури учун курашиши мумкин эмас. Ўзликни англаш халқни ғафлатдан уйғотувчи, фаол ҳаракатга келтирувчи, ижтимоий уюштирувчи кучдир.2

Дарҳақиқат биз киммиз ва жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрнимиз ва ролимиз қандай кечган? Биз жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшган ва қўшиб келган маърифатли миллат эканлигимизни унутганмиз, аниқроғи, унуттиришган. Миллий ғурур тикланиши шарт. Ўзбек тарихини умумтурк тарихининг бир қисми сифатида ўрганишимиз ва баҳолашимиз, ўзбек халқининг қадим-қадимдан Турон, Туркистон деб атаб келинган кўҳна заминнинг минглаб йиллар давомида яшаб келаётган ва ўз тарихий такомилида ўнлаб салтанатлар қурган ҳақиқий эгалари эканлигини, бу Турон-Туркистон Ўзбекистон қадим маданият бешикларидан бири эканлигини, ҳозирги замонавий фан ва техниканинг пойдевори шу ерда яратилганлигини англамоғимиз ва англатмоғимиз зарур. «Биз ким, мулки Турон, амири Туркистонмиз, биз ким миллатларнинг энг қадими ва улуғи - туркнинг бош бўғинимиз» - Соҳибқирон Амир Темурнинг буюклиги замирида ана шундай миллий ўзликни англаш, тарихий хотира ётган бўлса ажаб эмас. Зеро, миллий ҳис-туйғу ва мустаҳкам эътиқод - инсоний ва миллий камолотнинг икки қанотидир. Тўмарис момомиз ва Алп Эртўнга бобомиздан то Абдулла Қодирий ва Озод Шарафиддиновгача енгилмас куч-қудрат ато этган нарса миллий ҳис-туйғу ва эътиқодий руҳдир, десак хато қилмасмиз.

Мустақиллик - ўзликни танимоқдир; ўзликни танишнинг, миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришнинг асосий воситаси халқнинг тарихий хотирасининг тикланишидир. Даставвал зардўштийликнинг тармоғи саналган монийлик таъсирида бўлган, кейинчалик христианликнинг машҳур илоҳиётчиси сифатида танлган африкалик епископ Аврелий Августин «ғафлатда ётган халқни уйғотмоқчи бўлсанг, унинг тарихини уйғот» деган экан. бизнинг жисмий ва руҳий вужудимиз, тил ва тафаккуримиз, маънавий-ахлоқий дунёмиз, миллий-этник қиёфамиз, эътиқод ва маросимчилигимиз, удум ва анъаналаримиз, элу-юрт каби муқаддас туйғуларимиз - буларнинг барчаси Турон-Туркистон-Ўзбекистон номи билан боғлиқ. Туркиялик кавмдошларимиздан бири Зиё Кўкалп мушоҳадасига кўра, «бошқа халқларнинг ҳозирги замон маданиятига киришмоқлари учун ўз мозийларидан узоқлашмоқлари мажбурий бўлса, туркийларнинг ҳозирги замон маданиятига киришмоқлари учун фақат ўзларинниг эски мозийларига тушуниб етмоқлари кифоядир». Дарҳақиқат, инсоният ибтидоси, бинобарин, ғоя ва мафкуралар ибтидоси ҳам, Қадимги Шарқдан бошланади. «Шарқ» ва «Ғарб» атмалари одатда жуғрофий атамалар сифатида идрок этилса-да, аслида икки хил маданий-маънавий анъаналарни ҳам ифодалайди. Қадимги юнонлар Осиё қитъасининг ғарбий ярим оролини ўзларининг афсонавий қаҳрамони номи билан Европа деб атаганларида ана шу маданий-маънавий ўзига хослик омилига асосланган эдилар. Асл Қадимги Шарқ - бу Қадимги Турон, Қадимги Ҳиндистон ва Қадимги Хитой мамалакатларидир. Қадимги Миср, Қадимги Вавилон каби мамлакатлар нафақат жуғрофий жиҳатдан, балки маданий-маънавий жиҳатдан ҳам Шарққа нисбатан Ғарбга яқиндир, европаликлар бу минтақани «Яқин Шарқ» деб атаганларида тамомила ҳақдирлар; зеро, Ғарб маданиятининг пойдевори саналган қадимги юнон маданияти асосан мисрликлар ва вавилонликлар маданияти асосида шакллангандир.

Қадимги Шарқ тарихида, бинобарин, умуман инсоният тарихида, Қадимги Турон шундай бир муҳим ўрин тутадики, иқтидорли тарихчи тадқиқотчиларнинг эътироф этишича, унинг моддий ва маънавий маданиятини ўрганмасдан туриб, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини жиддий тадқиқ қилмасдан туриб, инсониятнинг маданий-маънавий тарихи ҳақида ҳаққоний тасаввурларга эга бўлиш ва унинг тараққиёт қонунларини тўғри аниқлаш мумкин эмас. Қадимги Турон ҳали илму-фанда очилмаган сирли ва мўъжизавий бир хазинаки, унинг ўрганилиши - инсониятнинг янги бир маданий-маънавий дунёсини кашф этишдир. Турон-Туркистон-Ўзбекистон - бу ҳам диний, ҳам дунёвий маънода ҳақиқатдан ҳам муқаддас заминдир. Бу заминлардан топилган тош қуролнинг ёши 1,8 - 3,2 миллион йилни, ибтидоий манзилгоҳлар ёши тахминан 1 миллион йилни, илк маънавий удум-эътиқодлар тарихи 100 минг йилни ташкил этади. Оддий овқатга туз солишдан то тўрт унсур ҳақидаги фалсафий таълимотларга қадар кўплаб ғоя ва кашфиётлар, инсоният тарихидаги илк ваҳий эътиқод саналган зардўштийлик ватани ана шу муқаддас заминдир. Француз ва инглиз зардўштийшунос олимлар фикрича зардўштийлик милоддан олдинги 3-2 минг йилликлар чегарасида вужудга келган. Лондон университетининг профессори, зардўштийшунос олима Мэри Бойс фикрича, Зардўшт милоддан олдинги 1500-1700 йиллар оралиғида яшаб ўтган. Зардўштийлик – юксак фазилатли, эзгу ниятли эътиқоддир. Унинг кўпгина ғоялари ноёб, бетакрор ва улуғвордир. Ўзининг инсониятга бевосита ёки билвосита таъсири борасида дунёдаги бирон-бир эътиқод зардўштийликка тенглаша олмайди. Зардўштийлик ғоялари иудаизм, буддизм, христианлик, ислом динлари томонидан, қатор диний йўналишлар ва фалсафий мактаблар томонидан ўзлаштирилган. Зардўшт томонидан тарғиб қилинган кўпгина ғоя ва таълимотлар ҳозирги кунда ҳам жаҳон халқлари томонидан мамнуният ва хайриҳоҳлик билан эътироф этиб келинади. Зардўштийлик тарихини ўрганиш - инсониятнинг минглаб йиллар давомидаги маънавий-ахлоқий тараққиёти тарихини, ғоя ва мафкуралар тарихини ўрганиш демакдир. Эзгу ғоялар мажмуаси сифатида зардўштийлик мафкураси умумий тартиб-интизомни мустаҳкамлашга, ташқи таъсирларга нисбатан яхлитлик ва мустақилликни сақлашга, умумий ҳис-туйғу ва бирликни тарбиялашга хизмат қилган. Зардўштийлик қомусий эътиқод бўлган, Зардўшт ўз ҳаёт йўли билан, мақсад ва интилишлари билан инсониятни эзгуликка, адолатга, ҳақиқатга ундайди. Бу эътиқоднинг Ҳиндистон ва Афғонистондан Юнонистонгача, Арманистон ва Озарбайжондан Бобилгача бўлган улкан ҳудудларда 2000 йил атрофида ҳукмрон эътиқод сифатида эътироф этилиши бежиз эмас эди, албатта. Зардўштийликнинг муқаддас учликка асосланган дунёнинг яратилиши, ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақидаги, «Эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал» ҳақидаги, инсоннинг табиатга ва бир-бирларига муносабатлари ҳақидаги, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги, инсон ҳаётининг маъно-мазмуни ва мақсади ҳақидаги ғоялар тизими инсонга янги мавқе, ваколат, юксаклик, улуғворлик, қадр-қиймат ва мамнунлик бахш этади.

Ҳозирги кунда асосий демократик тамойиллар сифатида эътироф этилаётган плюрализм ва толерантлик тамойиллари илк бор буддавий авлиё боболаримиз томонидан амалда жорий этилган. Шарқ ва Ғарб халқларининг маданий-маънавий тараққиётида муҳим ўрин тутган Улуғ Кушонлар салтанати Орол денгизидан Ҳинд океанигача бўлган улкан минтақада яшаган, ўзининг тили, дини, урф-одат ва анъаналари билан бир-биридан фарқ қиладиган кўплаб халқларни ягона бир сиёсий салтанат даражасида бирлаштирган. Улуғ Кушонлар, хусусан Канишка ва Ҳувишка боболаримиз олиб борган плюрализм ва толерантликка асосланган сиёсат туфайли мазкур халқларнинг бой ва ранг-баранг маданиятларининг ўзаро таъсири натижасида янги бир кўринишдаги маданият вужудга келадики, бу маданият ҳозирги кунда ҳам «эллинча маданият» деб нотўғри талқин этиб келинади. Марказий Осиё халқлари ана шу даврдан бошлаб эркин тарзда форс ва юнон маданиятларини ижодий ўзлаштиришга киришадилар. Бу даврда Ғарб ва Шарқ халқлари ўртасидаги маданий алоқалар умуминсоний кўламдаги янги, юксак ва улуғвор даражага кўтарилади. Турли-туман маданий-этник унсурлар, маросимий ва эътиқодий қадриятлар, диний ва фалсафий йўналишлар бир-бири билан ёнма-ён, ўзаро муроса ва хайриҳоҳлик муносабатлари асосида яшаши ва равнақ топиши мазкур давр маданиятнинг характерли хусусияти эди. Бундай жараённинг шаклланишида Канишка ва Ҳувишкаларнинг олиб борган умумбашарий ғояларга асосланган сиёсати ҳал қилувчи асосий рол ўйнайди. Барча маданий-этник урф-одат ва удумлар, маросимлар ва эътиқодий анъана ва қадриятлар тўла-тўкис эътироф этилгани ҳолда, уларнинг ҳаммаси учун умумий қийматга эга бўлган умумбашарий маънавият шаклланди. Турли-туман динлар, фалсафий таълимотлар, маданий-этник қадриятлар, ҳар хил оқим ва йўналишларнинг ягона сиёсий тузум доирасида мавжуд бўлиб туриши, яшаши ва ривожланиши жаҳон цивилизацияси тарихида илгари учрамаган янги ноёб ҳодиса эди. Буддавийликнинг энг демократик умуминсоний ғоя ва йўналишлари, унинг маънавий бойитилиши ва жаҳон дини мақомини олиши жараёнлари бизнинг буддавий авлиё боболаримизнинг ижодий ва таржимонлик фаолиятлари билан боғлиқдир. Бобомиз Канишканинг ташаббуси билан буддавийлик йиғинлари ташкил этилган, уни буддавийлик тарқалган барча мамлакатларда ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади, Ҳиндистондаги Каниспор шаҳри унинг номи билан аталган, Канишка эраси жорий этилган. Бинобарин, бу даврада ҳам умуминсоний ғоялар тизими сифатидаги янги мафкура шаклланган.

Миллий ғоянинг асосий таянч нуқтаси ҳисобланган миллий ўзликни англашни, тарихий хотирамизни ислом динисиз тасаввур қилиш қийин. Президент И.Каримов таъкидлаганидек, ислом дини - бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Марказий Осиёда ислом динининг руҳан ўзига хослиги шундан иборатки, унда аждодларимизнинг қадимий қадриятлари мужассамлашган, миллий ва диний қадриятлар бирлашган. Ислом - бу фақат дингина эмас. Миллий фалсафамиз, унинг барча йўналишлари инсон бахт-саодати идеали атрофида ривожлана борган. Бу идеал диндан кенгроқ кўламли бўлган. Унда диний ва ижтимоий мулкий тенгсизликларни, қарама-қаршилик ва зиддиятларни йўқотиш, улар ўрнини ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик эгаллаган ижтимоий турмуш орзу қилинган. Хусусан, даҳо мутафаккир бобомиз Абу Наср Форобийнинг фалсафий мушоҳадасига кўра, коинотдаги ҳар бир вужуд-мавжудот ўзига хос мартаба – энг юксак камолатга эришиш учун дунёга келган. Инсон учун хос бўлган бу камолотнинг номини энг етук бахт-саодат деб атайдилар.

Улуғ бобомиз Имом Бухорийнинг «Жомеъ ас-саҳиҳ» китоблари ислом дунёси уламолари томонидан якдиллик билан Қуръони Каримдан кейинги иккинчи муқаддас китоб деб эътироф этилиши ва умуман, Қуръони Каримдан кейинги ислом динимизнинг асосини ташкил этган олтита ҳадис тўпламидан тўртасининг она-Ватанимиз Туркистон заминида яратилганлиги аждодларимиз анъаналарининг нақадар улуғ ва самарали бўлганлиги далолатидир.

Турон-Туркистон-Ўзбекистон - бу нафақат исломият қадами етган, Калом фалсафаси, Шариат устунлари етишган юрт, балки Тангри, Умай Момо, Малҳиона, Мардона, муқаддас Ер-сув эътиқодлари дунёга келган, Зардўшт ва монийлар туғилган, буддавийлик камолот ва балоғатга етган, унинг ақидаю-арконлари, амалиёти ниҳоясига етказилиб тугалланган, ҳатто яҳудийчилик, христианлик эътиқодлари ҳам баҳра олган, илоҳий нурлар барқ урган, Оллоҳ назари тушган, Ер қуррасининг Ҳазрати Инсон дунёга келган ва унинг илк маданияти шаклланган муқаддас заминдир. Ҳозирги замонавий фан ва техниканинг пойдевори шу муқаддас заминда яратилган. Илк бор йирик ҳайвонларни қўлга ўргатиш, улардан ҳаракат воситаси сифатида фойдаланиш, илк деҳқончилик, қоятош суратлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг бўртма расмлари, меъморчиликдаги гумбазли иншоатлар, ҳозирги замонавий қуролларнинг илк шакли саналаган ўқ-ёй, масофавий жанг усуллари, ҳарбий парадлар, замонавий табобатнинг жарроҳлик, ички касалликлар, санитария-гигиена ва психотерапия соҳалари, табобат рамзи саналган илон ўралган қадаҳ, оқ халат, учиш аппаратлари, беморнинг иқтисодий ҳолати асосида хизмат ҳақи тўлаш, қонунчилик, қурултой ва сайлов каби давлатчилик анъаналари ва жуда кўплаб табиий-илмий ғоялар ва кашфиётлар аждодларимизнинг ижодий фаолиятлари маҳсулларидир. Халқимизнинг миллий-диний қадриятларини ўрганиш ва уларни ижодий ўзлаштириш - бу ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш, миллий ифтихор туйғусини, миллий шаън ва ор-номус қадриятларини шакллантириш, маънавий-ахлоқий камолотга интилиш демакдир.

Қомусий илм соҳиби буюк мутафаккир бобомиз Абу Наср Форобий фикрича, назарий фазилатлар илмидан ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўзи алоҳида махсус ажратиб олинган билимлар асосида иш кўради ва шу билим туфайли ушбу халқ ёки миллат камол топади ва саодатга эришади. Назарий фазилатлар илми муайян миллатда учрайдиган махсус, ирсий ва туғма куч-қувват натижасида ўзига хослик хусусияти касб этади, ана шунга асосланган ҳолда шу миллат ёки қавмнинг таълим-тарбиясига тааллуқли тарбия усуллари топилади, белгиланади ва қўлланилади. Дарҳақиқат, бизнинг миллий мафкурамизнинг шаклланиши, таълим-тарбия тизимининг амалга оширилиши жараёнлари миллий фалсафамизни тақозо этади. Зеро, ҳар қандай шаклдаги таълим-тарбия тизими муайян фалсафага асосланади, ҳар қандай фалсафа эса маълум шаклдаги таълим-тарбия тизими билан якунланади. Яъни ҳар қандай таълим-тарбия тизими муайян фалсафий тафаккурни тақозо этади, фалсафий тафаккур эса, ўз навбатида, таълим-тарбия тизимисиз бемаҳсул, самарасиз ғояга айланади. Ҳозирги кунда миллий фалсафамизни яратиш, миллий истиқлол мафкурасининг фалсафий манбалари, илдизлари ва асосларини англаш, идрок этиш ва илмий таҳлил қилиш муаммолари ўз ечимини кутаётган ғоят долзарб, муҳим назарий-амалий аҳамиятга молик масалалардан бири ҳисобланади. Буюк олмон файласуфи Гегел таъкидлаганидек, албатта инсон фалсафасиз яшаши мумкин, аммо у инсоний яшашни хоҳласа фалсафага эҳтиёж сезади.

Бизга маълум бўлган инсоният тарихининг далолат беришича, Ғарб ва Шарқ бир хил ҳаёт кечирмаган ва бир хил маданият яратмаган, балки бизга Ғарб цивилизацияси ва Шарқ маънавияти - «Шарқ донолиги» деб аталган бир-биридан фарқ қиладиган икки хил маданий-маънавий мерос қолган Бу соҳада Ғарб ва Шарқнинг ўзига хос қиёфалари борлигини тарихда кўп мутафаккирлар холисона эътироф этганлар. Хусусан бу мавзуга Абу Али Ибн Сино 28000 масалани ўз ичига олган 20 жилдли «Инсоф» китобини бағишлаган. Бу китоб йўқолгач, у «Шарқ фалсафаси» асарини ёзган. Ибн Сино ўзининг мазкур китобларида олимларни «ғарбчилар» ва «шарқчилар» га ажратар экан, баъзи кишиларнинг бирдан-бир фалсафий йўналиш сифатида юнон фалсафасига ёпишиб олиш ҳолатларини «ёки уларнинг жоҳилликларининг оқибати, ёки ақлларининг заифлиги оқибати» сифатида баҳолаган. Улуғ ҳинд мутафаккири Свами Вивекананда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги тафовутларга тўхталар экан, «Европа овози - сиёсат овозидир ва бу борада унинг устози қадимги Юнонистондир», Шарқ овози - руҳият ва маънавият овозидир, агар ғарб одамининг севгиси жисмоний гўзалликка, табиат ва инсоннинг ташқи қиёфаларига қаратилган бўлса, шарқ одамининг севгиси ички моҳият ва абадиятга, руҳият ва маънавиятга қаратилгандир, дейди. Рус шарқшунос ва руҳиятшунос олимаси Е.П.Блаватскаянинг қайд этишича, ғарбча таълим-тарбия анъанасининг заминида идивидуаллик ва шахсият фалсафаси ётади ва бу анъана «дўстона мусобақа» ақидасига асосланган. Мазкур анъанага кўра, бола ёшлигидан тез ўрганишга, ўз ўртоқларидан олдинда бўлишга, барча соҳаларда улардан устунликка эришишга чоғланади. Бу услуб Устоз томонидан танланган ва шунинг учун ҳам бундай ғарбча руҳдаги бадиий мактаблардан ҳам бир-бирига ҳасад қилмайдиган ўқувчини топиб бўлмайди. Ёшликдан сингдирилган бу мусобақа ва кураш руҳи Ғарб кишисининг бутун кейинги ҳаёт фаолиятининг мақсад ва мазмунини белгилаб қўяди. Олиманинг таъкидлашча, Шарқ таълим-тарбия анъанасининг асосида бирдамлик ва уйғунлик фалсафаси ётади. Шарқда Устоз ўз шогирдларига «бир қўлнинг бармоқлари сингари» бирдам ва уйғун билиш руҳини синдиради. Е.П.Блаватская Шарқ таълим-тарбия анъанасига оид 73 қоидадан 12 тасини баён этар экан, ҳатто уни ҳам ғарб кишисининг ўзига сингдира олмаслигини таъкидлайди. Дарҳақиқат, шарқона Устоз-Шогирд анъанасига кўра, Устоз шогирдни қабул қилган биринчи кундан бошлаб унинг ахлоқий-маънавий қиёфаси учун жавобгарликни ўз бўйнига олади. Шарқда Устоз шогирдга фақат билим бериш билан чекланмаган, балки у шогирдга энг аввало таълим, кенг маънодаги тарбия берган. Устоз ўз шогирдининг ахлоқий-маънавий қиёфасини яратган, уни Инсон сифатида шакллантирган.

Бизнинг миллий мафкурамизнинг фалсафий асослари, унинг маъно-мазмуни, асосий ғоя ва тамойиллари миллий давлатчилигимизни қайта тиклаб, жамиятимизнинг тараққиёт йўлини шарқона тафаккур тамойилларига суянган ҳолда назарий жиҳатдан асослаб берган Президент И.А.Каримов миллий мафкурамизнинг фалсафий илдизларини англаш хусусида тўхталар экан, уни шакллантиришдаги энг катта манба - бу ҳаққоний ёритилган тарих эканлигини, тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий илдизларини англаб бўлмаслигини, зеро мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади[30].

Дарҳақиқат, юксакликда туришни ҳоҳлаган миллат назарий тафаккурсиз иш кўра олмайди. Назарий тафаккур эса, инсонга туғма қобилият тарзида берилган бўлади. Бу туғма қобилият ривожлантириш ва такомиллаштиришни тақозо этади. Бунинг учун бутун ўтмиш тарихини, хусусан фалсафа тарихини ўрганиш ва ижодий ўзлаштириш талаб қилинади. Бизнинг миллий ғоямиз ва миллий мафкурамиз инсон, инсонийлик ва инсон бахт-саодати идеаллари атрофида ривожланган миллий фалсафий тафаккур асосида шаклланган ва шунинг учун ҳам ўз мазмун-моҳиятига кўра умуминсоний ғоялардир. Бизнинг миллий тафаккуримизнинг илдизи Қадимги Шарқ, Турон-Туркистон-Ўзбекистон тарихи билан, аждодларимиз тарихи билан боғлангандир. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай жамият албатта ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши керак. Миллий мафкура халқимизнинг азалий анъаналарга, удумларига, тилига, дилига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдириши лозим.

Умуман ғоя ва мафкуранинг, хусусан миллий ғоя ва миллий мафкуранинг ҳаракатлантирувчи кучлари эҳтиёжлар, манфаатлар, идеаллар ва мақсадлар ҳисобланади. Агар у ёки бу ғоя ёки мафкура воқелик ўзгаришлари йўналишини, унинг ривожланиш тенденцияларини, социал гуруҳлар, социал қатламлар, миллат, жамиятнинг турли-туман манфаатларини тўғри акс эттирса, агар у ижтимоий аҳамиятига эга қадриятларни ўзида мужассам этса, у ҳолда объективлашишнинг янги шаклларига эга бўлади, интенсив тарзда нусхалар олади, коммуникациянинг сциал системаларида доимий узатилади ва аста-секин кишиларнинг онги ва қалбини эгаллайди. Шу тарзда у кўплаб индивидуал онгнинг қийматли-мазмунли-фаолиятли тизимидан ўрин олади, тафаккурнинг ички «субъективлашган» тамойилига, муайян миллат ёки социал бирликнинг таркибини ташкил этувчи кишиларнинг ҳаракат дастурига, норматив бошқарувчи кучга айланади. Ғоя ва мафкура моддий кучга айланиши учун конкрет индивиднинг манфаат ва эҳтиёжлари билан, орзу-умид ва кайфиятлари билан боғланган бўлиши зарур. Бу - сўз ва ишнинг бирлигини талаб қилади.

Шубҳасиз, ижтимоий ҳодиса сифатида ғоя ва мафкуранинг шаклланиши жараёнида ҳам, унинг кейинги «ҳаёти»да ҳам рухсат этувчи ижтимоий механизмлар, оммавий коммуникацияни амалга оширувчи ва социал информациянинг мазмунини назорат қилувчи турли-туман социал ташкилотлар, институтлар, муассасалар ҳал қилувчи рол ўйнайдилар. Социал-ижтимоий органлар фаолияти, воситаси орқали ғоя ва мафкураларнинг модаллигига боғлиқ тарзда уларнинг мазмуни турли туман шахслараро коммуникация системаларида объективлаштирилади, турлича узатилади, рухсат этилади, «тасдиқланади» ва институтлаштирилади. Бу органлар фаолияти ҳам қандайдир мавҳум-шахссиз эмас, у шахс-профессионалларнинг муайян тарзда регламентлаштирилган фаолиятларидан ташкил топадики, уларнинг бажарадиган социал функцияларига боғлиқ тарзда ғоя ва мафкураларни у ёки бу тарзда объективлаштирилган шаклда нусхалаштириш, уларнинг мазмунини тўғрилаш ва бойитиш, таъсирчанлигини ошириш воситаларини ишлаб чиқиш каби ишлар амалга оширилади. Бошқача айтганда, бутунлай институтлаштирилган фаолият доирасида ҳам, махсус давлат органлари фаолиятида ҳам, ғоя ва мафкура ижтимоий ҳодиса сифатида мавжуд бўлсада, индивидуал онг орқали ўтади.

Milliy istiqlol g’oyasining «sinfiylik», «partiyaviylik» tamoyillaridan begonaligini shunday hayotiy misollar asosida ko’rish mumkinki “jамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ўз умрини яшаб бўлган эски тузум қонун-қоидаларини янгича асосда ўзгартириш, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади”.[31] Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек халқи ўз мустақиллигини сақлаб, миллий тараққиёт йўлига кира оладими ёки яна мустамлакачиликнинг янги кўринишларига хос ҳаёт кечирадими, деган дилемма юзага келди.

SHunga ko’ra milliy g’оya har qanday «izmlar» (kоmmunizm, panis-lоmizm, panturkizm kabi) zararli va umrini o’tab bo’lgan fikrlarni rad etadi.

1. Мустақилликка эришгандан кейин мустабид тизимнинг якка ҳукмрон бўлган коммунистик мафкурасидан безиб, зада бўлиб қолган халқ жамиятнинг барча соҳаларини «мафкурадан холи қилиш» сиёсатини қўллаб-қувватлади. Натижада, мустақилликнинг дастлабки йилларида жамиятда, маълум маънода «мафкурасизлик», «мафкуравий бўшлиқ» пайдо бўлиб, саросимали ва таҳликали вазият вужудга келди, мустақилликнинг тақдирига жиддий хавф туғилди. Буни ўз вақтида теран англаган Президентимиз халқни бирлаштириш, мустақилликни мустаҳкамлашнинг муқобили бўлмаган бир йўли - ўзбек халқини уюштирувчи, янги жамият қуришга сафарбар этувчи миллий ғояни, жамият мафкурасини шакллантириб, халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш масаласини ўртага ташлади.

“Мафкура соҳасида бўшлиқ, ваккум бўлмайди. Ўзбекистон халқларининг дунёқараши, маънавий ва сиёсий маданиятининг энг илғор анъаналари асосида ишлаб чиқилаётган миллий мустақиллик мафкураси индивидуализмнинг вайрон қилувчи таъсирига қаршилик кўрсатишга қодир. Мафкуравий иш, мустақиллик, юксак маънавият, ахлоқийлик, маданият ғояларини тарғиб қилиш ўткинчи ҳолга айланиб кетмаслиги керак”[32], дейди Президентимиз И.Каримов.





Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 743 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.01 с)...