Студопедия.Орг Главная | Случайная страница | Контакты | Мы поможем в написании вашей работы!  
 

К и р и ш



«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» мустақиллик йилларида шаклланган ўқув фанидир. Унинг мазмун-моҳияти Президент Ислом Каримов томонидан асослаб берилган ғоя - юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга хизмат қиладиган яхлит ва изчил таълимотни ёшларимиз қалби ва онгига сингдириш тўғрисидаги билимлар тизимидан иборат.

Бу фан аввало ушбу таълимотнинг тарихий манбалари, илмий, фалсафий, дунёвий ва диний илдизлари, асосий тамойиллари, назария сифатида намоён бўлиши, ўзига хос шаклланиш қонуниятлари ва хусусиятларини босқичма-босқич ўрганишни назарда тутади. Миллий истиқлол ғояси, унинг асосий тушунча ва тамойиллари, биринчи галда халқимиз даҳоси ва миллатимиз маънавияти, миллий ва умумбашарий қадриятлар, мустақил давлат барпо этиш йўлидаги бой тажрибаларимизга асосланади ва улардан озиқланади. Бироқ ҳар қандай дарахтдан мўл ҳосил олиш учун фақат кўчат ўтқазишнинг ўзи етарли бўлмаганидек, миллий истиқлол ғоясининг кутилган самарани бериши учун уни жамиятимиздаги турли ижтимоий қатлам ва тоифалар манфаати нуқтаи назаридан мутассил равишда бойитиб бориш талаб этилади. Чунки миллий истиқлол ғояси халқимиз ва миллатимизнинг тараққиёт тамойилларини кўрсатиб борувчи умуммиллий дастур бўлиб, унда жамиятимизнинг ривожланиш диалектикаси акс этиб бориши керак.

Бу жараёнда, айниқса, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини кенг халқ оммаси, аввало униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгига энг таъсирчан йўллар ва самарали усуллар билан сингдириш муҳим вазифа ҳисобланади.






Дата публикования: 2014-11-04; Прочитано: 657 | Нарушение авторского права страницы | Мы поможем в написании вашей работы!



studopedia.org - Студопедия.Орг - 2014-2024 год. Студопедия не является автором материалов, которые размещены. Но предоставляет возможность бесплатного использования (0.005 с)...